platformauzb_live


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan


Eng tezkor axborotlar, dolzarb mavzudagi maqolalar, expertlarning chiqishlari, original surat va videolar shu yerda!

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


platforma.uz dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
“Эркинлик бериб юборилган жойда санъаткорлар ҳамма ерни расво қиляпти” – Озодбек Назарбеков

@platformauzb


platforma.uz dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
No comment!

@platformauzb


platforma.uz dan repost
Ўзбекистон ЕОИИ да кузатувчи мақомида қолади

Узоқ йиллардан буён ЕОИИ га "ўтдик-ўтмадик" бўлиб келаётган масаламиз нима бўлиши мумкин? Сезиб турибмизки, "марказий куч" бизни айни иттифоқнинг тўлақонли аъзоси бўлишимизни наинки истайди, балки барча таъсир пишангларини ишга солиб бўлсада бунга ундайди. Аммо менинг ўйлашимча, Ўзбекистон томони бунинг оқибатларини аллақачон чамалаб чиққан ва позиция ҳам шунга қараб бўлиши мумкин.

Шу йилнинг 18 октябрида Тошкентда ўтказилган Халқаро шериклик ташаббуслари ҳафталиги очилишида собиқ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов айни иттифоққа нисбатан Ўзбекистон томонининг муносабатини ифодалаб шундай деган эди: «Мен Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш имкониятларини ўрганиш бўйича парламент комиссияси раҳбариман. Биз ушбу ташкилотнинг мингдан ортиқ турли ҳужжатларини синчиклаб ўрганиб чиқдик ва бугун шундай хулосага келдик — Ўзбекистон ЕОИИда кузатувчи мақомини сақлаб қолишдан манфаатдор».

Саидов бу гапни айтганда расмий мавқега эга, қолаверса, ниҳоятда эҳтиёткор сиёсатчи эканлигини ҳисобга олсак, нафақат, катта доираларимизда, балки хос сиёсий ҳужраларда ҳам бу борада аниқ бир тўхтамга келинган: Ўзбекистон ЕОИИ да кузатувчи мақомида қолади.

@platformauzb


platforma.uz dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ўхшамаган "пиар"

Ҳоким - доим ҳақ, энг ақлли, инсофли ва ҳамма нарсани билгувчи, қолганлар ҳокими мутлақдан бир поғона паст ва "инсофсиз". Шу боис унинг олдида ҳамма бошини эгиб туриши лозим.

Туман ободонлаштириш идораси ходимлари ўз вазифаларини лозим даражада бажармагани учун бутун туман раҳбарияти дакки эшитмоқда.

@platformauzb


platforma.uz dan repost
Нега Ўзбекистондан инвестиция қочмоқда?

2017-2018-йилларда, ҳатто 2019 йилнинг охирларигача Ўзбекистонга инвестиция кириб келиши анча жадаллашган эди, шахсан ўзим четга чиққанда ҳам, Ўзбекистон ичида ҳам кўплаб инвесторлар билан гаплашганман, уларнинг Ўзбекистонга кириш мақсадлари ва режалари ҳақида сўраганман.

Қандайдир бизнес ичидаги муҳит бошқача тебраниш билан кетаётган эди, судларда ҳам жуда кўплаб адолатли қарорлар қабул қилинаётган эди, ўзига хос тарздаги бизнес аура шаклланаётган эди.

Лекин ҳаммаси нимадир бўлгандек биттада ўзгариб қолди, бизнес оламида қандайдир саросима пайдо бўлгандек ҳолат юз бермоқда, қайси бизнесмен билан гаплашсам, пулни олиб чиқиб кетиш дардига тушиб қолган.

Офат бошланишдан олдин сичқонлар биринчи хавфни сезиб қочишни бошлашар экан, замонавий дунёда инвесторларни айнан шу сичқонларга ўхшатиш мумкин, чунки инвесторнинг асосий вазифаси бор пулини сақлаб қолиш, агар сақлаб қололса, кўпайиш ўз-ўзидан келади.

Назаримда бир неча сабабларга кўра инвесторлар ҳуркитиб қўйилди:

1. Ўйин қоидалари ҳамма учун тенг бўлмай қолди, таниш-билишсиз, бир ишни соққасиз битириш қийинлашиб бормоқда.

2. Суд-ҳуқуқ тизимида ва умуман ҳуқуқий масалаларда ишонч тушиб бормоқда, тадбиркорлар суд орқали ниманидир ҳал қилиш мумкинлигига ишонмай ҳам қўйишди, чунки одил судлов ҳолатлари жуда камдан-кам ҳолатда кузатилмоқда.

3. Палончи ака хавотири, бу палончи аканики, буниси пистончини жияниники, униси қайниукасининг қизининг дугонасининг угай укасининг хотининики деган тушунчалар кўпайиб кетди.

4. Кўпчилик мен билган бизнесменлар деярли 90 фоиз фаолиятини нақд шаклда олиб боришга ўтиб олишди.

Бундай сабаблар аслида жуда кўп, мен асосийларини санаб ўтдим, лекин оддий газ, электр муаммосини ҳал қилмасдан туриб бирор бир нормал инвесторни жалб қилиш жуда бир масала бўлса керак. Яна ҳам билмадим.

Бектош Хотамов, тадбиркор

@platformauzb


platforma.uz dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Қисқа изоҳлар видеода.

@platformauzb


platforma.uz dan repost
"Ўзбекистон" номининг советларга алоқаси йўқ

Тарихий хариташунослик соҳасида охирги вақтда олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики XVI – XVIII асрларда Ғарбий Европада нашр этилган дунёнинг сиёсий хариталарида Ўрта Осиё ҳудудлари Usbek (Usbec, Usbeck, Vsbek), Usbekia (Usbechia), унинг айрим қисмлари эса Usbek Bucharia, Usbek Bochara, Usbek Chowaresmia, Usbek Mawaralnahra, Usbek Turkistan, Usbek Turan, Usbek Tartaria, Usbek Zagatay сингари номлар билан аталган. Шуни алоҳида таъкилаш керакки, бу номларнинг барчаси этноним, яъни халқ номи сифатида эмас, балки топоним, яъни жойни – мамлакат номи сифатида берилган.

Usbeck, Usbekia вa Özbegistan каби номлар билан аталган тарихий хариталар жами 200 дан кўп. Бу хариталар шундан далолат берадики, “Ўзбекистон” атамаси 1924 йилда руслар томонидан ўйлаб топилган эмас, у ўрта асрларда Европанинг сиёсий ва тарихий-географик тизимида ишлатилган. Usbeck вa Usbekia жой номлари ўзбеклар мамлакати Özbegistan жой номининг лотинча шакллари бўлган. Бу номлар XVI – XVIII aсрлардa Ўрта Осиёга нисбатан ишлатилган, унда Шайбонийлар ва Аштархонийлар давлати назарда тутилган. Кейинчалик бу давлат марказлaри Бухоро, Хива, Қўқон вa Балхда бўлган бир нечта ўзбек хонликларига бўлиниб кетган. Хариталардаги Ўзбекистон топоними тарихий Туркистон топонимининг давр нуқтаи назаридан давомчиси бўлиб, унга маънодош атама сифатида ишлатилган. Бу иккала этнотопоним, яъни Туркистон ва Ўзбекистон, XVI – XVIII aсрлардa этник жиҳатдан бир-бирига яқин бўлган турли қавмларни сиёсий жиҳатдан бирлаштирувчи аҳамиятга эга бўлган.

Бу ерда шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, мазкур хариталардаги кўп географик ва этнографик маълумотлар аниқ эмас, чунки европаликлар XVI – XVII асрларда Ўрта Осиё ҳақида ишончли маълумотларга эга бўлмаганлар. Европада хариташуносликнинг ривожланиши Ренессанс даври, яъни XV – XVI асрларга тўғри келади. Бу даврда эса Буюк Ипак йўлида карвонлар қатнови тўхтаган эди. Европаликлар Ҳиндистон ва Хитойга денгиз йўли орқали қатнай бошлаган эди. Шунинг учун Ўрта Осиё европалик саёҳатчилар ва хариташуносларнинг эътиборидан четда қолган эди.

Лекин XVIII асрнинг биринчи чорагига келиб, вазият ўзгарди. Бир тарафдан Россия ҳукмдори Петр I томонидан, иккинчи тарафдан Эрон ҳукмдори Нодиршоҳ томонидан Ўрта Осиёга айғоқчилик мақсадида юборилган саёҳатчилар минтақанинг янги хариталарини чиздилар. Ушбу хариталарда келтирилган географик ва этнографик маълумотлар бирламчи манба сифатида қабул қилиниши мумкин.
   
Шамсиддин Камолиддин, тарих фанлари доктори, профессор.


platforma.uz dan repost
Фарғонада портлаган “заправка”нинг эгаси Божхона қўмитаси раисига тегишли одам экан

Шаҳар марказида, турар-жойлар билан ёнма-ён ҳудудда автомобилларга газ тўлдириш шохобчаси қурилишига шу ерда яшовчи одамлар аввалдан қарши бўлган. Kun.uz'нинг аниқлашича, портлаган шохобча ва унинг атрофидаги айрим хизмат кўрсатиш объектлари Божхона қўмитаси раиси Акмалхўжа Мавлонов оиласига мансуб шахсларга тегишли.

Батафсил

@platformauzb


platforma.uz dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Аҳмадали Асқаровнинг айтишича, 90-йилларда икки кутубхоначи Ўзбекистонда сақланаётган Усмон Қуръонининг 15 варағини 2 минг долларга сотиб юборган.

2001 йилда ўша ноёб Қуръон нусхасининг ҳар бир варағи Лондондаги аукционда 8 миллион доллардан сотилган. Ўша пайтларда Ислом Каримов ҳам бу воқеадан хабардор бўлган. Лекин қайтариш чораларини кўрмаган.

@platformauzb


platforma.uz dan repost
Сиёсий маданият ва ахлоқ масаласида

Гоҳида шундай бўладики, давлат мулозими ўз ҳаракати, гап-сўзи ва кенг маънода айтганда, маданияти, зеҳнияту тор дунёқараши билан амалдаги сиёсатни обрўсизлантиришга астойдил ҳаракат қилаётгандек туюлади. Таассуфки, бунга мисоллар жуда кўп.

Масалан, Бош қонунимиз тарғиботи йўлида "меники, сеники, ҳаммамизники" деган ижтимоий ролик ёки "қонимизда ғалаба" деганга ўхшаш чучмал ишланмалар сиёсатга ёки Ўзбекистон имижига қанчалик наф берганини ким исботлаб беради?! Гоҳида сиёсий элитамиздаги баъзи "персон"ларнинг чиқишларини кузатиб юрагингни ҳовучлаб турасанки, бир нарса деб қовун туширмасин, дея. Чунки қовунлар устма-уст тушавериб юрак безиллаб қолган.

Анъанавий метрополия "аёнка"сидан орден оларкан, "отроботаем" дея тавозе кўрсатган юксак мартабали ўзимизнинг сиёсий аён ҳали кўпчиликнинг эсидан чиқмаган бўлса керак...  Яқинда "маънавият экспертизаси" ўрнатишгаям ҳаракат бўлди. Яхшики, жамоатчиликнинг норозилигидан сўнг бекор қилишди.

Қизиғи шундаки, бундай "ғоя"лар (цензура) қайси хужраларда туғилади ва қайси ақл билан шуни лойиҳа сифатида жамиятга тақдим этишади, тушуниш қийин. Биламиз, жуда юқорида, айниқса, мафкура соҳасида жуда узоқ йиллардан буён фаолият олиб бораётган кўҳна бир "контингент" ҳалиям муқим ва мустаҳкам турибди. Айнан уларнинг "самарали" ислоҳотлари туфайли бугун матбуот, мафкура соҳасининг аҳволини кўриб турибмиз.

Ачинарлики, бугун бутун жамиятни сафарбар қила оладиган яхлит бир ғоя концепти йўқ. Бунинг ўрнига турли хил, эски замон табиатини эслатувчи тотал тушунчалар, бачкана культлар кўпайиб бораётир. "Маънавият экспертизаси" ғояси, сиз ўйлайсизки, Маънавиятнинг раҳбаридан чиққанми?! Катта эҳтимол билан бу ғоянинг муаллифлари Отабек Ҳасанов (Республика Маънавият ва маркази раҳбари)дан анча юқорида ва улканроқ рутбада ўтирадиганлар бўлиши мумкин.

Очиғи, шу мавзуда ёзмайман, деб ўзимга сўз бергандим, аммо одам фавқулодда мажбур бўлиб қоларкан. Бош вазиримиз ўринбосари ҳурматли  Жамшид Қўчқоровнинг кеча Сенатда берган ҳисоботи давомидаги ўзини тутуши, айниқса, риторикаси мени "сиёсий маданият" деган терминга қайта юзланишга мажбур қилди.

У коммуал тўловлар тарифлари ҳақида гапираркан, жуда бамайлихотир, худди футбол мусобақасини шарҳлаётгадек таассурот уйғотди одамда. Ҳолбуки, жамият бугун айни муаммолардан жунбушга келган. У киши эса ўта совуққонлик билан "насиб бўлса, келаси йил апрелдан тарифларни яна оширамиз" дея нутқ ирод қилдилар пинак бузмай. На матнда, нада юз-кўзда телевизор қаршисида кўриб турган халққа нисбатан узрҳоллик ифодаси бор.

Жуда қизиқда, одамлар бу ёқда газ, свет, иссиқлик , дея шикоят қилсаю бош хазинабонимиз “насиб қилса яна оширамиз нархларни”, деб турса. Бу худди масхара қилгадек туюлмаётирми, сизга?!

Президентнинг мулозимларга қарата айтадиганн машҳур бир ибораси бор: "оёғинг ердан узилмасин". Бугун кузатишларимиз шуни кўрсатмоқдаки, баъзи аъёнларимиз оёғи нафақат ердан узилган, балки халқдан қалбан узилиб ҳам қолган.

Табиийки, бу мутлақо шахсий фикрлар. Хоҳласангиз қўшилинг, ёқмаса инкор қилинг.

@platformauzb


platforma.uz dan repost
Тадбиркорларимизга ҳам қийин бўладиган кўринади

Ўзбекистон юборган 18,5 тонна помидор Россияга киритилмади

Россия ветеринар ва фитосанитар назорат федерал хизмати (Россельхознадзор) минтақалараро бошқармаси Нижний Новгород вилоятига Ўзбекистондан юборилган 18,5 тонна помидор партиясини олиб киришга рухсат бермади.

Манба

@platformauzb


platforma.uz dan repost
Россиядаги мигрантларимизга янада қийин бўлади. Энди нима қилиш керак?!

Россиянинг ФСБ генерали Александр Кирилловнинг ўлимида Ўзбекистон фуқароси айбланиши Россиядаги миграция муҳитида жиддий муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Бу ҳолат Россия жамоатчилиги ва ҳукуматининг меҳнат мигрантларига нисбатан муносабатини кескин ўзгартириши, миграция сиёсатини янада қаттиқлаштириши мумкин.

Бир ойча аввал БААда исроиллик роҳиб ўлимига ҳам бизнинг фуқаролар сабабчи бўлгани ортидан Ўзбекистон имижи, миграция сиёсатимизга жиддий путур етказгани айни ҳақиқат.

Бундай вазиятда Россиядаги миллионлаб юртдошларимиз қандай йўл тутса бўлади?

Бундай ҳолатларда Россиядаги юртдошларимиз ўз хавфсизлиги ва қонуний фаолиятини таъминлаш учун ҳужжатларини тўғри ва вақтида расмийлаштириши зарур. Бу нафақат текширувлардан ҳимоя, балки қонунчилик талабларига жавоб бериш учун ҳам муҳим.

Россиядаги маҳаллий жамоатлар ва диаспоралар билан яқин алоқада бўлиш. Бу нафақат ҳимоя, балки ҳуқуқий маслаҳатлар учун ҳам фойдали.

Ўзбекистон ҳукумати нима қилиши керак? Ўзбекистоннинг Россиядаги дипломатик ваколатхоналари юртдошларимиз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича фаол фаолият олиб бориши зарур.

Юртдошларимизга қонунларга риоя қилиш, низолардан қочиш ва Россия қонунларига ҳурмат билан қараш лозимлиги ҳақида кўпроқ ахборот бериш лозим. Ва энг асосийси, ноқонуний юрган мигрантларимизни Ватанга қайтариш чораларини кўриш зарур.

@platformauzb


platforma.uz dan repost
Афғонистон биз учун хавфми ёки...

Россияда Давлат думаси томонидан"Толибон"ни тақиқланган ташкилотлар рўйхатидан чиқаришга рухсат берувчи қонун  қабул қилинди. Россия учун  Афғонистон нисбатан янги, деб айтиладиган деярли 200 йиллик тарих давомида доим муҳим нуқта бўлган. Айнан Афғонистон 19 асрларда юқори нуқтасига етган "катта ўйин" концепциясининг марказида бўлган эди.

Тарихда "Дюранд чизиғи" деб номланадиган ҳодисалар даврида ҳам Рус империяси янги талқинларга кўра, Марказий Осиёнинг жанубий бир ўлкаси бўлган бу диёрдан умид узмаган. Бу амбиция ўтган асрнинг иккинчи ярмида ўз исботини топди - СССР Афғонистонда деярли саккиз йил уруш олиб борди ва шармандали мағлубиятга учради. Албатта, бу тарихнинг қисқа ва жўн ифодаси.
  
Учинчи минг йилликда "катта ўйин" концепцияси дурбини яна қўлга олингандай туюлаётир. Фақат ўйинда Британия ва Россиядан бўлак янги потенциал акторлар пайдо бўлди. Булардан бири ва кўзга энг ёрқин ташланаётгани Хитойдир. Бугун чинликлар бу ердаги кўплаб лойиҳаларга йирик сармоя киритаётганини ўқиб, эшитиб турибмиз.

Ҳа, Хитой ўз анъанасига содиқ ҳолда бу ердаям ўзининг машҳур "чек дипломатияси"ни ишга солаётир. Анъанавий ўйинчилар ҳам гарчи орада бироз узилиш бўлган бўлса-да, айни позициядаги ўз қарорларини баён қилишаётир.

Масалан, АҚШнинг сайланган президенти бирлашган Ғарб ҳарбийларининг Афғонистондан чиқарилишини хато қарор, деб атади. Россия эса мана, кўраётганимиздек "Толибон"ни тақиқдан чиқармоқда. Умуман олганда, Афғонистондаги бугунги сиёсатни дунё тан олгани, унинг ривожлангани, тинчлик қарор топгани бизнинг фойдамизга.

Аммо йирик қудратлар манфатлари тўқнашувида ушбу давлат яна минтақани қўлда ушлаб туришга хизмат қиладиган "қамчи"га айланиб қолмасмикан?! Бу, албатта, биз учун ўта жиддий саволдир!

@platformauzb


platforma.uz dan repost
Путиннинг тарихга қарашлари
(Учинчи мақола)

Путин Совет Иттифоқи миқёсидаги таъсир кучига эга бўлишга интилиб, Сталинга ҳамду санолар айтмоқда, Россия мадҳияси сифатида совет мадҳиясини тиклади, “Мемориал” ҳуқуқни ҳимоя қилиш марказини йўқ қилиб, совет даври жиноятларини ўрганишни тақиқлаб қўйди. Яна у жаҳон саҳнасида Ғарб империализмига қарши туриш пешонасига ёзилган буюк рус халқи ҳақидаги Сталин тўқиб-бичган уйдирмани тиклади. У халқаро ҳуқуқ билан мустаҳкамлаб қўйилган Украина, Қозоғистон ва Грузиянинг мустақиллигига шубҳа билдирди. Россия сиёсий элитаси совет режимининг “тараққийпарвар” жиҳатларини ва Россиянинг, айниқса, Иккинчи жаҳон уруши вақтидаги буюк давлат сифатидаги ролини бўрттириб қўрсатмоқда.

Россиянинг, бир тарафдан, Ғарбнинг жабрдийдаси, бошқа тарафдан эса, собиқ совет республикаларининг қонуний вакили сифатидаги икки ёқлама образи Россияда ёки халқаро даражада камдан-кам ҳолларда муҳокама қилинган. Россияда совет тарихи бўйича танқидий тадқиқотлар тахминан қайта қуриш давридан Путин ҳокимиятга келгунга қадар жадал олиб борилган. 1990-йилларда иқтисодий мавҳумлик ҳукм сургани сабабли Россиянинг империя сифатидаги кимлиги ҳақидаги сиёсий мунозаралар майдони қисқариб кетган эди.

Россиялик олимларнинг аксарияти шу пайтгача совет лойиҳаси мустамлакачилик лойиҳаси бўлганини тан олишга тайёр эмас. Россия олимлари большевиклар Совет Иттифоқининг рус бўлмаган халқлари модернизациясини таъминлаб берди, деган тасаввурга ёпишиб олган. Либерал рус интеллигенцияси ҳам Россия мустамлакачилик ўтмиши шафқатсизликларини фош этишдан қочади ва ҳозирги авторитаризмни “Осиё мероси” деб тушунтирмоқчи бўлади. 

Шу тариқа, ўз сиёсий воқелиги ҳақидаги ирқчилик тасаввурлари Россия элиталарига бу мамлакатнинг мустамлакачилик ва либерал бўлмаган ўтмиши ва бугунги куни моҳиятини кўриш имконини бермайди.

Александр Солженицин ва Иосиф Бродский сингари ёзувчиларнинг совет ўтмишига берган баҳоси чекланган эди. Солженицин етакчи маданий арбоб, сталинизмни танқид қилиш йўлида кўп иш қилган бўлса ҳам, империяни ёқловчи миллатчи бўлган ва Қозоғистон шимолини босиб олишга даъват этган ва Украининг маданий мустақиллигини инкор қилган. Зиёлиларнинг маънавий раҳнамоси бўлган Бродский ҳам Украина эгаменлигини тан олишни истамаган.

Чет эллик олимлар ҳам Россияни деколониал[1] нуқтаи назардан баҳолай олмади. Ғарб илмий адабиёти аксарият қисмида Марказий Осиё мамлакатлари ҳозирга қадар советлар ушбу минтақада ҳозир бўлганидан фойда кўрган, деб ҳисобланади, бунга мисол сифатида минтақанинг совет республикаларига бўлингани, совет ўқитиш тизими жорий этилгани ва инфратузилма қурилгани келтирилади. Ғарбдаги сиёсатчилар Совет Иттифоқи парчаланиб кетгандан сўнг Россияга собиқ мустамлакалари, айниқса, Марказий Осиёдаги мамлакатлар мустақиллиги кафили сифатида қарайдиган бўлди. Ғарб Россияни минтақадаги етакчи давлат ўлароқ тан олди ҳамда Украина билан Қозоғистонни Россияга ядро қуролини беришга кўндирди. Айни чоғда Марказий Осиё олимлари илмий иерархиянинг (пастнинг юқорига тобелиги) глобал тизими тўсиқлари сабаби ўз нуқтаи назарини Ғарбга етказишга уринаётиб, қийинчиликларга дуч келмоқда.

Бундан ташқари, глобал Жануб фаоллари ҳозирга қадар Совет Иттифоқига аксил-ғарб ва аксил-капиталистик куч сифатида қарайди. Кўпчилик уни капитализмнинг марксистик ва коммунистик мухолифи деб билади. Глобал Жанубнинг кўплаб мамлакатлари БМТ Бош Ассамблеясида Россиянинг Украинадаги ҳаракатларини қоралашга қарши чиқди. Аммо Россияга бундай қараш совет режими даврида очлик сабаб ўлимга, қатағонга  ва геноцидга маҳкум бўлган мазлум халқларнинг миллионлаб кишилари аянчли тақдирини инкор қилади. Яқин вақтдан бошлаб АҚШдаги қора танли зиёлилар Совет Иттифоқини Америкадаги оқ танли кўчкиндилар билан таққослай бошлади ҳамда русларга мустамлакачи кўчкиндилар стифатида қарайдиган бўлди. Глобал Жанубда ҳам Рус мустамлкачилик тажрибасини кенг миқёсда танқидий таҳлил қилиш зарур.

(Central Asian Analytical Network)

@platformauzb


platforma.uz dan repost
Жабрдийда ва тажовузкор
(Иккинчи мақола)

Путин пропагандаси Россиянинг бир вақтнинг ўзида Ғарб сиёсати жабрдийдаси ҳамда Украина, Беларусь, Марказий Осиё ва Жанубий Кавказ мамлакатлари устидан назорат қилувчи мамлакат сифатида тасаввур қилишга асосланади. 1991 йилда СССР тарқаб кетгандан сўнг Россияда мамлакатнинг бой берилган буюклиги ҳисси мамлакат ташқи кучларнинг айбсиз қурбони бўлди, деган ҳиссиётни озиқлантириб туради. Ҳудудлардан айрилиш ва иқтисодий таназзул постсовет Россиясини Ғарбнинг мустамлакачи метрополиялари билан таққослаганда, иқтисодий жиҳатдан камбағал мамлакатга айлантириб қўйди. Совет социализми Ғарбникига ўхшаш фаровонлик даражасини таъминлаб бера олмади. Россиялик зиёлиларнинг Ғарбга нисбатан тасаввурдаги маргинал (четга чиқиб қолган) ҳолатга оид хавотири совет режимининг мустамлакачилик моҳиятини рад этишига сабаб бўлди.

Айни чоғда Россиянинг сиёсий элиталари унинг собиқ мустамлакаларидан рус тилини билиш, Ғарб таъсирига қарши туришда сиёсий садоқат ва бирдамликни талаб қилмоқда. Ушбу империяча қарашга мос тарзда Россия назорати мустамлакачилик эмас, гўё қолоқ халқларга тараққий этиши учун беғараз ғамхўрлик эмиш. Россиянинг маданий жиҳатдан устунлик қилишидан воз кечиш, жумладан, мустақил ташқи сиёсат юргизиш ва совет тарихининг Россия талқинига қарши чиқиш – булар барчасига сиёсий сотқинлик ва жоҳиллик сифатида қаралади. Масалан, Марказий Осиё республикаларида Россия элчихоналари вақти-вақти билан давлатларнинг маҳаллий тилларни билишни кенгайтириш борасида саъй-ҳаракатларини қоралаб туради, чунки гўё бу сиёсат этник рус аҳолисининг ҳақларини чеклар эмиш. Бу давлатларнинг мустақиликка интилиши Россияда хафагарчилик ҳиссини уйғотади, Россиянинг империя сифатидаги мақомини тан олмаслик унинг маданий жиҳатдан буюклигига ҳужумдай қабул қилинади.

Путин Россияни айбсиз жабрдийда қилиб кўрсатиш ва унинг ўзини тарихан собиқ совет республикаларига нисбатан тамаддунга етакловчи давлат деб ҳис қилувчи қарашини битта нарративга (бир-бири билан боғлиқ кўплаб воқеалар ҳақида мустақил яратилган ҳамда ўқувчи ёки тингловчига сўз ва тимсолларнинг изчиллиги тарзида тақдим этилувчи ҳикоя) жамлади. Россия империяси ҳақидаги тўқиб бичилган уйдирма кимлик ҳиссини жанговор ватанпарварлик атрофида жамлайди, айни чоғда у давлатга жамиятни суст ва танқид қилмайдиган ҳолатда ушлаб туриш имконини беради. Путин Украинага қарши уруш очар экан, мана бундай деб айтди: “Зудлик билан бу мудҳиш ҳолатга – у ерда яшаётган ва фақат Россияга, фақат сиз билан бизга умид қилаётган миллионлаб кишиларга нисбатан геноцидга барҳам бериш зарур”. Ўзини гўё Ғарб шаънини ерга ургандай ҳис қилган Россия жамоатчилиги бир вақтда ўз давлатининг собиқ совет ҳудудларига тажовузини қўллаб-қувватламоқда. Жарбдийда қутқарувчи зиммасига ноҳақ тушган иқтисодий қийинчиликлар юкига дунёни ёмонликдан қутқармоқчи бўлаётганларнинг империя сифатидаги бурчи сифатида қаралмоқда.

Ғарб етакчилари Бучадаги зўравонликни геноцид деб аташи Россия режимининг жабрдийдалик ҳиссини янада мустаҳкамлади. Мудофаа вазирлиги коллектив Ғарб Россияга ҳужум қилмоқда, деб баёнот берди.

(Давоми бор)

@platformauzb


platforma.uz dan repost
Деколониал фикрлаш вақти
(Биринчи мақола)

Россия давлати илгари совет иттифоқига бўйсунган мамлакатлар, айниқса, Марказий Осиё мамлакатларида тарих қандай ёзилаётгани ва ўқитилаётганини синчиклаб кузатиб турибди. Ушбу мамлакатлардаги Россия элчихоналари мактаб ўқув дастурларини шарҳламоқда ва ушбу минтақадаги Россия бошқарувини ижобий қилиб тасвирлашни талаб қилмоқда. Россия элчихонаси Қирғизистонда Донбассдаги “реал воқеалар” ҳақида пропаганда фильмларини кўрсатишни режалаштирган эди. Ватандошлар ва нодавлат ташкилотларининг фаол мавқеи сабаб режа барбод бўлди. Яна россиялик дипломатлар Россия хавфсизлик соҳасида кўраётган чораларни қўллаб-қувватлаши учун минтақа мамлакатларига босим ўтказмоқда. Россия Украинага бостириб киришидан бироз аввал унинг Нур-Султондаги элчиси Қозоғистондан АҚШ билан ҳарбий ҳамкорликни бас қилиб, Россияни қаттиқ қўллаб-қувватлашни талаб этган эди.

Илгари совет босқини остида бўлган давлатлар Путиннинг совет тартибларини ўрнатиш ҳақидаги интилишларига тобора кўпроқ қаршилик кўрсатмоқда. Украинадан Грузия ва Қирғизистонгача деколониалликка оид муҳокамалар асосий урфга айланмоқда. Украина ва Қозоғистондаги миллионлаб кишилар ҳалокатига сабаб бўлган оммавий очарчилик даҳшатлари совет режими одамлар тасаввур ҳам қилиб бўлмайдиган даражада кўп қурбон берилганини кўрсатади. Грузия ва Қирғизистонда олимлар ўз мамлакатларида элиталарга қарши қатағонларни қайта элакдан ўтказмоқда ва борган сари чор ва совет Россиясини империя бошқаруви, деб атамоқда. Украинадаги уруш деколониал муҳокамалар тарқалишини кучайтириб юборди. Ўтмишга қизиқиш тикланиши совет режимидаги нохуш ҳолатларни очиб ташлади. Деколониал муҳокамалар советларнинг Россия ҳақидаги ўзини бошқа рус бўлмаган республикалар  фойдасига қурбон қилувчи давлат сифатидаги тасаввурини бузмоқда. Тобора кўпроқ одамлар совет режими модернизация неъматларини олиб келди, деб ҳисоблашдан кўра, совет Россияси тимсолида шафқатсиз мустамлакачини кўрмоқда.

Совет режими келтириб чиқарган вайронагарчиликлар тобора кўпроқ англангани сари халқ Россиянинг собиқ совет ҳудудларида империяни тиклашга уринишларига шунчалик кучли қаршилик кўрсатмоқда. Мафкуравий тоталитар режим ва Россия ҳукумронлигидан озодлик қадрияти бу мамлакатларда мустаҳкамланиб бўлди. Тбилиси, Алмати ва Бишкекдаги Украинани ёқлаб ўтказилган оммавий намойишлар Россиянинг империяси сифатидаги ва совет ўтмишини англай бориш Путиннинг асоссиз жуғрофий-сиёсий мақсадларига путур етказмоқда.

(Давоми бор)

@platformauzb


platforma.uz dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Россия телеканалларидан бирида Ўзбекистон мактабларида ўқитилаётган фанлар, жумладан, тарих фани муҳокама қилинди.

Айни мавзудаги мулоҳазалар кейинги постларимизда.

@platformauzb


platforma.uz dan repost
Умуман олганда, бу тўғри гап! Бир эмас. икки эмас саккизта ўринбосар нимага керак ўзи?! Уларнинг ҳар бири бюджетдан ойлик олади, машина ва бошқа текин хизмату имтиёзлардан фойдаланади...

Шундай экан, бу хайрли таклифни бошқа вазирлик ва идораларгаям қўлласа, яхши бўларди. Аммо мени хурсанд қилгани бу ҳаракат Молия вазирлигидан бошлангани.

Ҳа, Қўчқоров баъзан креатив ташаббуслар ҳам кўрсатади. Уни фақат тўй ўтказиш бўйича "намунали чиқиш" қилади, деганлар адашади.

@platformauzb


«Абдуллажон»да айтилганидек, арини ўлдириб қўйганмиз)

Шерзод Маҳмудов.

@platformauzb_live


platforma.uz dan repost
​​Янги Ўзбекистондаги эски муаммо

Метан газ қуйиш шахобчалари фаолияти вақтинча тўхтатилиши ортидан АЁҚШларда 80 маркали бензинни топиш яна муаммога айланди.

Энди айтинг, деярли 90 фоиз ҳайдовчиларимиз бензин қиммат бўлгани учун ҳам метан газдан фойдаланиб келаётган эди.

Улар бензин қуйишга мажбур бўлиб турган бир пайтда эса 80 маркали ёнилғини топиш мушкуллигини ким очиқчасига изоҳлайди? Одамлар боришса, "80 тугаб қолди", деб қиммат бензинларни сотишяпти экан.

Вазирлик ҳайдовчиларга “газ бўлмаса, бензин қуйиш”ни маслаҳат берди. Яна баҳона ҳам зўр: совуқ тушгани сабабли босим камайиб кетди. Булар деярли тўрт фасли совуқ, қиш бўладиган Скандинавия давлатлари ёки Канадада газ босими барқарор туришини билармикин?

Халқнинг кайфиятини давлатга нисбатан бузишга қаратилган уринишми бу?

Аслида АИ-80 маркали бензин бошқа маркадагиларидан нисбатан арзон. Ҳар куни ҳеч бўлмаганда 15-20 литр ёқилғи қуймасангиз, қурғур машина юрмайди. Бу ҳар бир оила ғазнасига шундоғам малол келаётганди.

Кейин, заправкада, дейлик, АИ-91 бензинини қуйдирдингиз, лекин сизга АИ-80 қўйиб юбориб, “ухлатишмаганмикин” деган шубҳа сизни доимий таъқиб этади. Масаланда, бўлиши мумкинку! (Айниқса, машинаси борлар буни яхши ҳис қилишади). Бизда сифатни назорат қиладиган тузилмалар шундоғам кўнгилдагидек ишламайди. Ёки бирор марта фалон заправканинг бензини сифатсиз экан, деган хабарга кўзим тушмаган. Эшитмаганман ҳам.

Хуллас, халқнинг кундалик эҳтиёжларини жой-жойига қўйишга қатъий киришиш, бу йўналишда қилинаётган ишлар хусусида тўлиқ ва тўғри маълумотларни мунтазам етказиш зарур.

Бизни кузатишда давом этинг👇👇
@platformauzb

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.