platforma.uz dan repost
Афғонистон биз учун хавфми ёки...
Россияда Давлат думаси томонидан"Толибон"ни тақиқланган ташкилотлар рўйхатидан чиқаришга рухсат берувчи қонун қабул қилинди. Россия учун Афғонистон нисбатан янги, деб айтиладиган деярли 200 йиллик тарих давомида доим муҳим нуқта бўлган. Айнан Афғонистон 19 асрларда юқори нуқтасига етган "катта ўйин" концепциясининг марказида бўлган эди.
Тарихда "Дюранд чизиғи" деб номланадиган ҳодисалар даврида ҳам Рус империяси янги талқинларга кўра, Марказий Осиёнинг жанубий бир ўлкаси бўлган бу диёрдан умид узмаган. Бу амбиция ўтган асрнинг иккинчи ярмида ўз исботини топди - СССР Афғонистонда деярли саккиз йил уруш олиб борди ва шармандали мағлубиятга учради. Албатта, бу тарихнинг қисқа ва жўн ифодаси.
Учинчи минг йилликда "катта ўйин" концепцияси дурбини яна қўлга олингандай туюлаётир. Фақат ўйинда Британия ва Россиядан бўлак янги потенциал акторлар пайдо бўлди. Булардан бири ва кўзга энг ёрқин ташланаётгани Хитойдир. Бугун чинликлар бу ердаги кўплаб лойиҳаларга йирик сармоя киритаётганини ўқиб, эшитиб турибмиз.
Ҳа, Хитой ўз анъанасига содиқ ҳолда бу ердаям ўзининг машҳур "чек дипломатияси"ни ишга солаётир. Анъанавий ўйинчилар ҳам гарчи орада бироз узилиш бўлган бўлса-да, айни позициядаги ўз қарорларини баён қилишаётир.
Масалан, АҚШнинг сайланган президенти бирлашган Ғарб ҳарбийларининг Афғонистондан чиқарилишини хато қарор, деб атади. Россия эса мана, кўраётганимиздек "Толибон"ни тақиқдан чиқармоқда. Умуман олганда, Афғонистондаги бугунги сиёсатни дунё тан олгани, унинг ривожлангани, тинчлик қарор топгани бизнинг фойдамизга.
Аммо йирик қудратлар манфатлари тўқнашувида ушбу давлат яна минтақани қўлда ушлаб туришга хизмат қиладиган "қамчи"га айланиб қолмасмикан?! Бу, албатта, биз учун ўта жиддий саволдир!
@platformauzb