Nilufar Umarova dan repost
***
Мана, мен пастлаяпман,
Қизартириб юзимни.
Мени кечир, Она ер,
Қайтариб ол қизингни!
Осмонда учмоқ оғир,
Урилиб юлдузларга.
Ў, қайтмоқлик қандай бахт,
Отам босган изларга.
Қўйиб юборгин, Само,
Нафасимдан гул терма.
Мени туққан аёлнинг,
Кўзларига ғам берма.
Ёлғизоёқ изларим,
Сизда қолган далалар.
Дардим куй қилиб куйланг,
Мени боққан аллалар.
«Алла, болам, аллаё,
Кўзларинг хумор бўлди.
Қисматинг бунча чигал,
Орзуларинг хор бўлди.
Куюк тақдир бошингга,
Ишқ солмаган, аллаё.
Бағримга босай десам,
Жой қолмаган, аллаё».
Мен қўлингдан учган қуш,
Кўзимдан тўкилар куй.
Юксалишдан қўрқаман,
Қанотимни қирқиб қўй.
Йиғламагин, юрагим,
Фиғонингдан доғландим.
Гуноҳларим ювмоқчун
Истиғфорга чоғландим.
НИЛУФАР УМАРОВА
Мана, мен пастлаяпман,
Қизартириб юзимни.
Мени кечир, Она ер,
Қайтариб ол қизингни!
Осмонда учмоқ оғир,
Урилиб юлдузларга.
Ў, қайтмоқлик қандай бахт,
Отам босган изларга.
Қўйиб юборгин, Само,
Нафасимдан гул терма.
Мени туққан аёлнинг,
Кўзларига ғам берма.
Ёлғизоёқ изларим,
Сизда қолган далалар.
Дардим куй қилиб куйланг,
Мени боққан аллалар.
«Алла, болам, аллаё,
Кўзларинг хумор бўлди.
Қисматинг бунча чигал,
Орзуларинг хор бўлди.
Куюк тақдир бошингга,
Ишқ солмаган, аллаё.
Бағримга босай десам,
Жой қолмаган, аллаё».
Мен қўлингдан учган қуш,
Кўзимдан тўкилар куй.
Юксалишдан қўрқаман,
Қанотимни қирқиб қўй.
Йиғламагин, юрагим,
Фиғонингдан доғландим.
Гуноҳларим ювмоқчун
Истиғфорга чоғландим.
НИЛУФАР УМАРОВА