QASHQADARYO- IJOD- 2022 YIL


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan



Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


Биз дунё деб атаганимиз...


“Аkademnashr” nashriyoti dan repost
​​— Noan’anaviy yo‘nalishda yozilgan asarlaringizda tinimsiz ravishda tun, qora, zulmat, tobut, o‘lik, xaroba sifatlariga murojaat etasiz. Bu bilan o‘quvchini ruhan toliqtirib yo asaringizdan bezdirib qo‘yishdan cho‘chimaysizmi? Umuman, sizningcha ijodkor asar yaratayotganda o‘quvchini e’tiborga olishi kerakmi?..

Nazar Eshonqul: — An’anaga qaysi tomondan qarashga bog‘liq. Agar quruq bayon qilib berish an’anaviy bo‘lsa, to‘g‘ri, men bundan qochishga urinaman. Aslida o‘ta an’anaviy yozaman. O‘zim shunday o‘ylayman.

Navoiy, Bobur, Mashrab yoki dostonlarimizga bir qarang. Ularni sinchiklab o‘rgansangiz, men oddiy an’anaparast mashq qiluvchi bo‘lib qolaman. Ularning asarlarida ham “tun”, “qoralik”, “zulmat” va hokazo siz sanagan rangu obrazlar (esingizda bo‘lsa, “Tun panjaralari” Navoiyning “Boshimg‘a ko‘rki, ne tun kelturibsen…” degan bayti bilan boshlanadi) birinchi o‘rinda turadi.

Go‘rda tug‘ilgan Go‘ro‘g‘li, bir o‘g‘il er bo‘lib yetishadigan vaqt mobaynida zindonga mahkum etilgan Alpomish (Yodgor balog‘atga yetishi uchun uni shuncha vaqt zindonda saqlash shartmidi? Yoki nega yetti yil? Sakkiz yoki olti yil emas! Nimani anglatadi yetti soni? Zindon-chi?), sandiqqa majburan oqizilgan Tohir, Farhodu Shirin fojeasi bizga nimani anglatyapti? Bu yerda siz aytgan “qora” narsadan tashqari yana qanday tashbeh-ishora, ramz bo‘lishi mumkin? Nega go‘rda tug‘ildi? Nega zindon qilindi? Nega shahzoda bo‘la turib o‘lim topdi? Buyuk xalq va buyuk ajdodlar tafakkuri bizga bular orqali nimalar deyapti? Bu yerda qanday falsafiy kalit bor?

Agar savollarni davom ettirsak, yana ko‘plab yangi savollar tug‘iladi. Men ana shu buyuk savollarga ilojim yetganicha, aqlim-idrokim qabul qilganicha javob izlashga uringanman, xolos. Meni voqea emas, uning mohiyati qiziqtiradi. Agar shu mohiyatni — hikmatni topa olsak, sizu biz “qora” deb ta’riflayotgan ko‘pgina narsalar inson aqlu shuurini yoritadigan nurga aylanadi.

Qaysi o‘quvchini e’tiborga olish kerak? Navoiyni, Boburni o‘qiydigan, dostonlarimizdagi hikmatlarni kashf qiladigan o‘quvchinimi yoki ikkita lo‘li baronning bir o‘zbek qizini talashgani yoki daydi qizning kundaligi aks etgan asarni o‘qiydigan o‘quvchinimi?

📚 @akademnashr | #intervyu


Ўроз ҲАЙДАР dan repost
Иосиф Бродский СОНЕТ

Майли, барча учун кечиргил ҳаёт,
Янгитдан яшагил тўлиб ва тўлиб.
Рақсга тушаётган қор каби кулиб
Ва шу қор сингари учгил беқанот.

Узлатда яшагил вазмину мубҳам,
Хилват билан яша, хаёл сур танҳо.
Яша ҳеч ечилмас тугунлараро,
Яхшилик, ёмонлик орасида ҳам.

Бироқ бир лаҳзада яша, лаҳзада
Асрлик ҳаётни кечиргил, ташна,
Қичқириб яшагил ва кулиб яша.

Шеър учун яшагил ютмайин зада,
Қалбингга ёр бўлсин ишонч муқаррар,
Барча учун яша, яшолсанг агар.
Ўроз Ҳайдар таржимаси @UrozHaydar804


Ўроз ҲАЙДАР dan repost
Рус адабиётининг забардаст вакилларидан бири Александр Блок шеъру достонларининг муҳиблари ўзбек халқи орасида анчагина. Асқад Мухтор, Эркин Воҳидов, Шукрулло, Абдулла Шер ва бошқа ҳамюрт ижодкорлар томонидан унинг ёзганлари қўйма тарзда она тилимизга ўгирилган ва қалбимиз тўридан жой олган. Яқинда “Ўзбекистон” нашриёти томонидан унинг “Булбул чамани” номли (“Рус адабиёти дурдоналари” рукнида) шеъру достонларини жамлаган китоби нашр этилди. Адади 10000 нусха.
Китобдан каминанинг ҳам 40га яқин таржималари ўрин олганидан бахтиёрман.
Блок қолдирган улкан адабий мерос теранлиги билан умумбашарий аҳамият касб этади.
***
Хўп даҳшатли сен-ла учрашмоқ,
Учрашмаслик ундан-да даҳшат.
Ҳайрат ичра тонг қотдим ҳар чоқ,
Ҳар неда жам белги, ишорат.
Кўча бўйлаб изғир соялар,
Яшадимми, ухладим, билмам.
Етакларку зинапоялар,
Ортга боқмоқ қўрқинчли ҳар дам.
Қўлин қўяр елкамга вазмин,
Аммо исмин эслай олмайман.
Тунов кунги азадаги ун
Қулоғимда янграр, нетай ман?
Пастлаганча хўмрайган само,
Бутхонани чулғайди бутун.
Сен ҳозирсан, яқинсан, аммо
У томондан боқасан маҳзун. @UrozHaydar804


Nilufar Umarova dan repost
***
Мана, мен пастлаяпман,
Қизартириб юзимни.
Мени кечир, Она ер,
Қайтариб ол қизингни!

Осмонда учмоқ оғир,
Урилиб юлдузларга.
Ў, қайтмоқлик қандай бахт,
Отам босган изларга.

Қўйиб юборгин, Само,
Нафасимдан гул терма.
Мени туққан аёлнинг,
Кўзларига ғам берма.

Ёлғизоёқ изларим,
Сизда қолган далалар.
Дардим куй қилиб куйланг,
Мени боққан аллалар.

«Алла, болам, аллаё,
Кўзларинг хумор бўлди.
Қисматинг бунча чигал,
Орзуларинг хор бўлди.

Куюк тақдир бошингга,
Ишқ солмаган, аллаё.
Бағримга босай десам,
Жой қолмаган, аллаё».

Мен қўлингдан учган қуш,
Кўзимдан тўкилар куй.
Юксалишдан қўрқаман,
Қанотимни қирқиб қўй.

Йиғламагин, юрагим,
Фиғонингдан доғландим.
Гуноҳларим ювмоқчун
Истиғфорга чоғландим.


НИЛУФАР УМАРОВА


Ҳафиза Эгамбердиева dan repost
РАҚҚОСАГА
Даврага тортма , санамжон, қўлимдан тутма, қўйгил,
Сиқма кўнглим дастрўмолин, шаллобо бўлсанг керак,
Табассуминг билан бугун даврани забт этдинг, гул,
Ўқима, дард дафтаримни булут каби тўлсанг керак,
Дардларимни тишда тишлаб, толиқдим кулмоқ истагим,
Фасл кўрмай қишда қишлаб, зориқдим,
кулмоқ истагим,
Сўнги йўқ ишда ишлаб, ичикдим, кулмоқ истагим,
Бир нуқтага боқиб кулдинг, бир нима билсанг керак.
Парпираган кўйлакларинг алвонида кўзим қолур,
Пирпираган киприкларинг айвонида
сўзим қолур,
Дилга боқсам, на қувончу, на тантана, базм қолур
Замон сенга боқмаса, гул каби сўлсанг керак.
Эгнингдаги ҳарирингдан зарлар чўчиб турибди,
Гули гулга қўшилолмай ранги ўчиб турибди,
Бир дардинг бор, кулсанг ҳамки, қайғунг кўпчиб турибди.
Сен ҳам мендек эй раққоса, ёлғондан кулсанг керак.
Ўқима, дард дафтаримни булут каби тўлсанг керак.
Ҳафиза ЭГАМБЕРДИЕВА,
11.09.2021






Nilufar Umarova dan repost
* * *

ВАҚТ
Гулчамбарлар қўйинг вақтга
(Андрей Вознесенскийдан)
Чунончи, Вақт арзир гулчамбарларга,
Ғолиблар сафига уни қўшингиз.
Бошига шон-шуҳрат тожин кийдиринг,
Дунёни эгаллаб олди қўшинсиз.

Ахир, Вақт арзийди барча тортиққа,
Хушбўй гуллар сочинг гарчанд йўлига.
Азиз нарсангизни топширгансизку,
Сиз билиб-билмасдан унинг қўлига.

Яралгандан буён яшайди шундай,
Сира ўзгартирмас умр отини.
Кечира олсангиз, кечиринг фақат –
Унинг тирикликка хиёнатини.

Бағрингизга босинг, қучганча қаттиқ,
Заррача орланмай бундай туйғудан.
Чалганча ҳушёрлик қўнғироғини,
Сизни уйғотгани учун «уйқу»дан.

Исо қудратича бўлмаса ҳамки,
Уни ўпиб қўйинг – у мўътабар нон.
Майлига, қадрдон марҳумларгамас
Киритгани боис хотирага жон.

Уни ёш боладай койиб жеркиманг,
Балки, кимларнингдир хатосидир у.
Бағрида туғилар қанча кашфиёт,
Мангу яратиқлар отасидир у.

Хушхабар эшитган одамдек масрур,
Дунё кўзларида қотиб қолган бахт.
Тириклик оламин янгилаб турар,
Ҳомиладор аёл қорнидаги Вақт.


Нилуфар Умарова


Lochinbek Normurodov sherlari dan repost
. ****

Qachon uygʻonadi bu millat ota,
Qachon uygʻonadi yarim oʻliklar.
Togʻlar yelkasini bosib bormoqda,
Bizning boʻynimizga osilgan yuklar.

Qon kechib, qon yutib ulgʻaydi vatan,
Nega loyiq farzand tugʻmading ona?
Toʻrtta yarim-yuluq she'rimdan boʻlak,
Vatanga munosib ne qildim yana?

Har safar tong otar horgʻin, iymanib,
Quyosh ham chiqadi istar-istamas.
Odamlar chopadi ofislariga,
Pul topish uchun u eng yaxshi qafas.

Tashqarida boshlanar boʻron va shamol,
Tumanli quyunlar uchirar kimni.
Uchib derazaga urilgan faryod,
Choʻchitib yubormas ba'zi muslimni.

Barchasi boshlanar shu kabi oddiy,
Olovlar ufurar yerning qarida.
Dunyoning bir kami koʻrinib qolar,
Bir uzun bir qisqa barmoqlarida.

Ammo men koʻnmayman bundayin holga,
Buyuklik shiorin etajakman yod.
Olov qoʻysalar gar tirikligimga,
Soʻngi qonim bilan oʻchirgum hayot.

✍ Lochinbek Normurodov

@Lochinbek_Normurodov


Fozil Farhod dan repost
​​ҚОРА ОШ, ЕТКАЗИЛГАН ЭЛГИЗ, БИРЛАШГАН ЖУРНАЛИСТЛАР

Бугун айрича кун бўлди. 27 июн – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Artel Матбуот хизмати ўтказган “Ош танлови”да журналистлар 3 жамоага бўлиниб, турлича палов пиширдик. Биз учинчи гуруҳдагилар чойхона ош осдик. Умрида бундай таом пишириб кўрмаганми, бошқа гуруҳдагилар овқатимизни куйганга чиқариб, унга “қора ош” деган ном берди. Жизза ва пиёзни кўриб, бу овқатларингни ҳеч ким емайди, дея аския қилди. Лекин охирида қип-қизил бўлиб лаганга сузилган ошни кўпчил маза қилиб еди. Мана шу овқатимизга берилган баҳо эди. Биринчи гуруҳнинг оши тирик бўлганини, иккинчи гуруҳнинг оши эзилганини айтмаганда, ҳаммаси жойида бўлди.
Доим ўзгача нарсаларни ўйлаб топадиган артелчилар бу гал ҳам шундай қилди – уч жамоанинг уч лаган ошини қариялар уйига жўнатди. Буни бизга кейинроқ айтишди. Аниқроғи, видео қилиб қўйиб беришди. Хурсанд бўлдик. Ғолиблик мана шу эди аслида.
Бугунги энг қизиқ воқеа ўғлим Элгизнинг яндекс таксида етказилгани бўлди. Касбдошларим унга “достовка” қилинган бола”, деб ном берди. Ўғлим отасининг ош пиширишини кузатди. Тоза ҳавода маза қилиб ўйнади. Унга кимдир сув берди, уни кимдир кўтарди, кимдир ўйнатди, кимдир ўпди, кимдир бурнини артиб қўйди. Хуллас, болам бир зумда ҳамманинг боласига айланди. Исмини бекорга Элгиз – Элкезар қўймаганмиз-да. Эл орасида юрсин доим.
Рақиблар қора ошимиз ўзларининг овқатидан яхши чиққанини тилларида тан олмаган бўлса-да, аммо бунга ич-ичидан амин бўлгани уларнинг кўзларидан билинарди. Аммо муҳими ғолиблик эмас, бирлашув эди. Касбдошлар бошини бириктиргани учун артелчиларга раҳмат!
Байрамингиз муборак бўлсин, касбдошлар! Қаламингизни ҳеч ким, ҳеч нарса ва ҳеч бир тортиқ синдиролмасин!

Фозил Фарҳод

👇
https://t.me/fozilfarhod


Oshiq Darvesh💌 dan repost
Ислом фитратида туғилгай ҳар жон,
Мийсоқда гувоҳлик бермиш бир замон.
Сўнг ота-онаси ясайди ундан
Ё яҳуд, ё мажус, ёки насорон.

Мансур Жумаев

•┈❁✿❁┈•
@oshiq_darvesh


Oshiq Darvesh💌 dan repost
Чизги

Кутубхона. Ўликлар макони.
Тириклар сиғмайди бу ерга.
Қоғозлар сўзлашар валдираб
Муаллиф жўнаган қабрга.

Жимжитлик. Жин урсин сукунат!
Сунъий ҳаво гўё шаббода.
Аҳволимни маҳбуслар кўриб
Тутиб кетар қўлимга бода.

Газета, журналлар -- жўралар
Кулишмас, на қаҳ-қаҳ урарлар.
Сиёсат юритиб ёнимда
Кўзимга бақрайиб турарлар.

Анъана йўқолган замонда
Атласлар деворда ҳилпирар.
Деворлар йўқолган маконда
Ҳайкаллар негадир қимирлар.

Жон кириб кетдими, ёпирай?!
Ким эди бу яримта ҳайкал?
Тепакал бошидан ўргилай
Зўр берилган экан-ку, сайқал!

Кутубхона, мен кетдим яхши қол
Тўғриси, нафасим бўғилди.
Наилож ташаккур айтаман
Яна бир янги шеър туғилди.

Ошиқ Дарвеш
09.06.2022

@oshiq_darvesh


“Qo‘lingni sindir, oyog‘ingni sindir.
Kerak bo‘lsa bo‘yningni sindir, ammo bir qalbni sindirma.
Qalb sindirganni tahorati o‘tmas, namozi bo‘lmas.”

✍️Yunus Emro


Jaloliddin Sayid dan repost
Istak

Ruhim bir yovvoyi ohang istaydi,
Bu bandi ko‘ngilning mayli-yechilmoq.
Shu qadar to‘ydirib yubordi, rosti,
Xonaki mushukdek umr kechirmoq.

O‘, aziz cho‘qqilar,  orzu cho‘qqilar.
Ne etib tarqatay tumanday g‘ashni?
Ko‘rsatsam, har onda ming o‘y cho‘qilar,
Yurakka,  siz kabi baland yashashni.

To‘fonlar gurlasa, to‘lqinlar ursa,
Qirg‘oqlar chekinsa haddidan qaytib.
Bu mushtoq ko‘zlarim dengizni ko‘rsa,
Dengizday ketolsa-to‘rt tomon daydib.

Betizgin ohangning shiddatin ichib,
His etsam bulutlar nafaslarini.
Sindirib chiqolsam, -tosh kabi uchib-
Ko‘ksimning yaltiroq qafaslarini...

Ruhim bir yovvoyi ohang istaydi,
Tokay sokingina kulmoq,  ingramoq.
Hey Osmon,  ichimda bo‘ron muzlaydi...
Tinglamoq istayman,  seni tinglamoq.
 
            28.09.2021.

@jaloliddinsayid


Кирма кўнгил боғига меваси, япроғи йўқ
Дарз кетган минг еридан ямоққа қуроғи йўқ.
Кун ботиб, тун увламоқда, қоронғу, чироғи йўқ,
Шовуллаган шовур йўқдир, боврим деган бовур йўқ.
Кулбасига боқма ҳайрон, ўтин-чўп йўқ, кули бор,
Зардоб тўла ўпкаси бор, моғор босган йўли бор.
Ачинмагин, ғарибдир лек, Аллоҳ севган қули бор,
Кўклай деса савр йўқдир, кутай деса давр йўқ.
Дарчани ёп, боғ қайта ниш олганида келарсан,
Узлат тугаб, бу қафас тор келганида келарсан.
Боз кўкариб, яна баҳор келганида келарсан,
Баҳоргача наҳр йўқдир, баҳоргача баҳр йўқ.
Кирма ,кўнгил боғига...
Ҳафиза ЭГАМБЕРДИЕВА
16.05.2022


Байрам АЛИ dan repost
#xayrlikech #kechinma

Болаликдаги муҳаббат болаликнинг бир қисмига айланади. Беғубор ёки самимий бўлгани учунгина эмас, айнан болалигингизни эслатгани учун ҳам уни қадрлайсиз...
Хайрли кеч.


© Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon


Ҳурматли ўртоқлар!
'' Ёзувчилар уюшмаси Қашқадарё вилоят бўлими '' канали бекор қилинади.
Янги телеграм каналимиз
''Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси
вилоят бўлими (расмий канал)''
деб ўзгартирилди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси
Қашқадарё вилояти бўлими.

https://t.me/qashqadaryo_adabiyoti


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
«Жазо муқаррар, бирорта валомат жазосиз қолмасин» — Шавкат Мирзиёев

👉 http://t.me/Kunxabariofficial


⚡️Камбағалликни 2 бараварга қисқартиришга фақат одамларга замонавий касблар бериш орқали эриша оламиз — президент

"Ҳозирги кунда тўқимачилик, кончилик, электротехника, кимё ва бошқа саноат тармоқларида, қишлоқ хўжалиги, хизматлар ва сервис, қурилиш, тадбиркорлик соҳаларида катта-катта ўзгаришлар қилаяпмиз.

Мисол учун, 2022 йилнинг ўзида 16 миллиард долларлик 9 мингдан зиёд йирик ва ўрта лойиҳалар ишга туширилиб, уларга 300 мингга яқин малакали ишчилар керак бўлади.

Камбағалликни 2 бараварга қисқартириш бўйича марраларга ҳам одамларга фақат ва фақат замонавий касблар бериш орқали эриша оламиз”, — деди давлатимиз раҳбари.

👉 http://t.me/Kunxabariofficial

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

124

obunachilar
Kanal statistikasi