Ra'no Astanaqulova


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan


O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Qonunchilik palatasi deputati

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


#uchrashuv

"Orol" mahallasidagi saylovchilar muammosi oʻrganildi

📝 Bugun Termiz tumanidagi "Orol" mahallasida saylovchilar bilan uchrashdik. Dastlab, ular bilan yaqindan tanishdik, samimiy suhbatlashdik, qonunchilikdagi yangiliklar xususida biroz toʻxtaldik.

✔️Soʻngra, mahallada yashovchi fuqarolarning muammolari bilan qiziqdik. Hududdagi R-1, R-2 kanallarini betonlash, ichki ko'chalarga asfalt yotqizish masalalari ko'tarildi.

⚡️Bundan tashqari, mahalla oqsoqollari tomonidan qabriston uchun yer ajratish masalasi ham oʻrtaga tashlandi. Mazkur muammolar yuzasidan tegishli mutasaddi tashkilotlarga deputatlik soʻrovi yuboriladigan boʻldi.

🌐https://t.me/rano_astanaqulovaa


Parlamentdan gapiramiz! dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Парламент вақтида парламентдан гапирамиз!

🏢 Ўтган ҳафта Олий Мажлис Қонунчилик палатасида фракциялар мажлиси бўлиб ўтди. OʻzLiDeP фракцияси мажлисида қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

😎 OʻzLiDeP депутатларининг муҳокама марказида бўлган оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси билан нималар ўзгармоқда?

Батафсил репортажда!

#parlamentvaqti #fraksiya

🕊 Каналга уланиш:
@parlamentdangapiramiz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#xalqona_sharh

Sotuvchi mahsulotni o‘z vaqtida yetkazib bermasa, penya to‘laydi


Veb-sayt| Telegram |FacebookYouTube| Instagram| X| ParlamentTV_RADIO

✒️🌐https://t.me/rano_astanaqulovaa


O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#no_comment

😎 Батафсил бизда!

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP dan repost
#Live

Йод етишмаслигига қарши кураш: Янги қонун лойиҳасининг аҳамияти

📌 Бугунги кунда аҳоли ўртасида йод етишмаслиги касалликлари ва эндемик буқоқ касаллиги билан касалланиш даражасининг ортиб бориши, болалар, ўсмирлар ва репродуктив ёшдаги аёллар ўртасида йод танқислиги кўрсаткичининг юқорилиги мамлакатимизда ушбу касалликлар профилактикасининг етарли даражада олиб борилмаётганлигини кўрсатмоқда.

😎 Шу сабабли OʻzLiDeP фракцияси мажлисида «Аҳоли ўртасида йод етишмаслиги касалликларининг олдини олиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг «Йод етишмаслиги касалликлари профилактикаси тўғрисида»ги Қонунига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинмоқда.

🔴 Қонун лойиҳаси билан:
• аҳолини эндемик буқоқ касаллигининг олдини олиш мақсадида профилактик тадбир тўлақонли амалга оширилади;
• республика ахолисининг эхтиёжи учун зарур бўлган сифатли ва хавфсиз бўлган ош тузи билан таъминоти тўлиқ қопланади;
• болалар, ўсмирлар ва репродуктив ёшдаги аёллар орасида йод танқислиги натижасида келиб чиқадиган касалликлар профилактикаси талаб даражасида ташкил этилади;
• иқтисодий барқарорликга эришишга салмоқли хисса қўшилади.


⚡️ Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан маъқулланди.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP dan repost
#Live

Қудуқларни бурғилаш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорларга енгилликлар берилади

⚡️ Фракция йиғилишда “Ер ости сув ресурсларини муҳофаза қилиш соҳаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳам муҳокама қилинди.

✔️ Қонун лойиҳасида таклиф этилаётган янги нормалар ер ости сувларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг олдини олиш, ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари учун енгилликлар яратиш ҳамда ер ости сувларидан оқилона фойдаланишга хизмат қилади.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP dan repost
#Live

Транспорт хизмати кўрсатиш тизимини такомиллаштиришга оид қонун лойиҳаси муҳокама қилиняпти

📍 Йиғилишда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига транспорт хизмати кўрсатишни ташкил этиш тизимини такомиллаштиришга йўналтирилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаси ҳам биринчи ўқишда кўриб чиқилмоқда.

⚡️ Мазкур қонун лойиҳаси билан транспорт хизмати кўрсатишни ташкил этиш тизимини янада такомиллаштириш, автомобиль, темир йўл, дарё транспортларида йўловчи ва юкларни ташишга қўйиладиган талабларга риоя қилишда масъулиятни ошириш белгиланмоқда.

⏩ Шунингдек, мазкур қонун лойиҳаси талаблар бузилишининг олдини олиш ва қонунбузарларга нисбатан таъсир чораларини белгилаш, ташувчилар фаолияти учун рақобат муҳити ҳамда қулай шарт-шароитларни яратишга хизмат қилади.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP dan repost
#Live

Сувга доир муносабатларни тартибга солиш соҳасида вазирлик ва идораларнинг ваколатларига аниқлик киритиляпти


😎 Бугун O'zLiDeP фракцияси йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Йиғилишда сув ва сув объектлари ҳамда сув фонди ерларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга мўлжалланган “Ўзбекистон Республикасининг Сув кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.

🗣️ Қонун лойиҳаси билан иқлим ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда сувларни оқилона бошқариш ва улардан фойдаланиш, сувларни булғаланиш, ифлосланиш ва камайиб кетишдан муҳофаза қилиш, сувларнинг зарарли таъсирини олдини олиш ва уни бартараф этиш ҳамда сув объектларининг ҳолатини яхшилашга хизмат қилади.

✔️ Шунингдек, лойиҳада сувга доир муносабатлар соҳасида иқтисодий механизмларни, шу жумладан, давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш, юридик ва жисмоний шахсларнинг сувга доир муносабатлар соҳасидаги ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, сув масалалари бўйича давлатлараро ҳамкорликни ривожлантириш каби вазифалар ижроси ҳам ўрин олган.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP dan repost
#Live

OʻzLiDeP фракцияси йиғилиши бошланди


Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги OʻzLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда мамлакатимиз ҳаётига дахлдор бўлган муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилиши режалаштирилган. Хусусан,

➖ «Ўзбекистон Республикасининг Сув кодексини тасдиқлаш тўғрисида»ги;

➖ «Қурилишда чанг ва қум заррачаларининг ҳавога кўтарилишини бартараф этиш чоралари белгиланиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритиш ҳақида»ги;

➖ «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига баъзи турдаги тамаки маҳсулотларининг, тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларининг, шу жумладан электрон сигареталарнинг муомаласини тақиқлашга ҳамда жавобгарлик белгилашга қаратилган ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги;

➖ «Аҳолига суд муҳокамаларида масофадан иштирок этиш учун янада қулай шароитлар яратилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳалари иккинчи ўқишда;

➖«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига транспорт хизмати кўрсатишни ташкил этиш тизимини такомиллаштиришга йўналтирилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги;

➖«Аҳоли ўртасида йод етишмаслиги касалликларининг олдини олиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг «Йод етишмаслиги касалликлари профилактикаси тўғрисида»ги Қонунига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги;

➖ «Ер ости сув ресурсларини муҳофаза қилиш соҳаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги;

➖«Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳалари биринчи ўқишда муҳокама қилиниши кўзда тутилган.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP dan repost
#Live

Фуқаролар йиғини раисининг ваколат муддати уч йилдан беш йилга узайтирилади


😎 O'zLiDeP фракцияси мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинмоқда.

🗳 Қонун лойиҳаси янги сайланган фуқаролар йиғини раиси тўлиқ 5 йил муддатга сайланишини белгилаш, фуқаролар йиғини раиси сайловига тайёргарлик тадбирларини ўтказиш муддатлари ва тартибини такомиллаштириш мақсадида ишлаб чиқилган.

✔️ Қонун лойиҳаси қабул қилинган тақдирда фуқаролар йиғинлари раислари фаолиятини ҳамда фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссиялар ишини самарали ташкил этилишига хизмат қилади.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP dan repost
#Live

Энди фуқаролар суд биносига келмасдан онлайн иштирок этиши мумкин бўлади


📼 Фракция мажлиси «Аҳолига суд муҳокамаларида масофадан иштирок этиш учун янада қулай шароитлар яратилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қонуни лойиҳаси муҳокамаси билан қизғин давом этмоқда.

⚖️ Қонун лойиҳаси билан суд мажлисларида суд биносига келмасдан масофадан туриб мобиль видеоконференцалоқа режимида иштирок этишнинг процессуал асоси ва тартиби белгиланмоқда.

❗️ Энг муҳими аҳолининг суд мажлисларида қатнашиш учун суд биноларига келишлари билан боғлиқ оворагарчиликларининг олди олинади. Шунингдек, судлар фаолиятини рақамлаштиришни кенгайтириш орқали ишларни юритишда келиб чиқиши мумкин бўлган коррупциявий омилларнинг олди олинади ва бартараф этилади.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP dan repost
#Live

🔖 «Донорлик ҳаракатини қўллаб-қувватлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси депутатларнинг муҳокама марказида бўлди.

Қонун лойиҳасини қабул қилиниши:
аҳоли орасида беғараз донорлик маданиятини шакллантириш,
донорлик ҳаракатини кенг жамоатчилик иштирокида ривожлантириш,
қон донорларига сифатли хизмат кўрсатиш ва улар учун қулай шарт-шароитлар яратишга хизмат қилади.


🔵 Қон захиралари ва донорлар сони ошиши, уларга бериладиган кафолатлар ва компенсациялар, рағбатлантиришни қонун билан таъминланишига олиб келади.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP dan repost
Ислоҳотлар тиббиётнинг бирламчи бўғинидан бошланади

🗣️ “Ўзбекистон — 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт” йилида амалга ошириш бўйича Давлат дастури ва уни тасдиқлаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳалари ишлаб чиқилиб, кенг жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди. 

🔗 Батафсил

Раъно Астанақулова
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Меҳнат, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзоси

#uzlidep #davlat_dasturi

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP dan repost
⏺#LIVE

🌳 Сайилгоҳлар, хиёбонлар, истироҳат боғлари ва дарахтзорларни ҳамда улар жойлашган ерларни хусусийлаштириш ҳамда уларнинг ҳудудида бинолар ва иншоотлар қуриш тақиқланади

😎 Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Дастлаб депутатлар «Аҳолининг маданий ҳордиқ ва дам олиш масканлари муҳофазаси кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда кўриб чиқишди.

🌳 Ушбу қонун лойиҳаси билан сайилгоҳлар, хиёбонлар, истироҳат боғлари ва дарахтзорларни ҳамда улар жойлашган ерларни хусусийлаштиришни ҳамда уларнинг ҳудудида бинолар ва иншоотлар қурилишини тақиқлаш назарда тутилмоқда.

✈️Мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга, ҳаво ифлосланишининг олдини олишга ва дов-дарахтларни сақлаб қолишга, шунингдек аҳолининг маданий ҳордиқ чиқариш масканлари муҳофазасини кучайтиришга кўмаклашади.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP dan repost
⏺#LIVE

😎 Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Фракция йиғилишида мамлакатимиз ҳаётига даҳлдор бўлган қатор муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилиши кўзда тутилган.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


Oliy Majlis Qonunchilik palatasi dan repost
#ishchi_guruhlarda

🔹 Oliy Majlis Qonunchilik palatasi Mehnat, sog‘liqni saqlash, ijtimoiy masalalar qo‘mitasi tomonidan aholiga sifatli tibbiy xizmat ko‘rsatishga qaratilgan qonun loyihasi dastlabki tarzda ko‘rib chiqildi.

Ushbu qonun loyihasi bilan aholiga tibbiy yordamning kafolatlangan hajmlariga kiritilmagan qo‘shimcha tibbiy yordam ko‘rsatishni huquqiy tartibga solish, tibbiyot va farmatsevtika xodimlarini davlat ro‘yxatidan o‘tkazish orqali ularga kasbiy faoliyatni amalga oshirish huquqini berish tizimini joriy etishga qaratilgan normalar belgilanmoqda.


🔹 Qonun loyihasining qabul qilinishi aholining yuqori sifatli tibbiy xizmat olish huquqlarini samarali himoya qilish, birlamchi tibbiy-sanitariya yordami muassasalarida fuqarolarga qo‘shimcha tibbiy yordam va oilaviy shifokor yoki tibbiyot brigadasi yo‘llanmasisiz to‘g‘ridan to‘g‘ri pullik asosda tibbiy yordam ko‘rsatish imkonini beradi.

🔹 Ayni paytda qonun loyihasi mas’ul qo‘mita tomonidan mutaxassislar, ekspertlar, Sog‘liqni saqlash vazirligining mutasaddi xodimlari ishtirokida muhokama etilmoqda hamda Qonunchilik palatasining navbatdagi majlisi kun tartibiga kiritish uchun tayyorlanmoqda.

Veb-sayt| Telegram |FacebookYouTube| Instagram| X| ParlamentTV_RADIO


Ассалому алейкум!
Азиз ва суюкли инсонларим!☃️❄️

☃️Сизни ва сиз орқали барча
оила аъзоларингизни кириб
келаётган янги 2025 йил билан
чин юракдан табриклайман!

Янги 2025 йилда сизларга мустаҳкам соғлик, оилавий бахт ва саодат тилайман.

Янги йилда хонадонингиздан чексиз қувонч, файзу барака, тинчлик-осойишталик аримасин!
Бу йил ўзгача, ширин орзу ва ниятлар рўёби билан ўтсин!


O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP dan repost
#Live

🗣️ Қонун лойиҳаси солиққа оид ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик чораларини адолатлилик тамойили асосида белгиланиши натижасида тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя қилинишини таъминлашга ҳамда уларнинг зиммасига ортиқча харажатларни олдини олишга имконият яратади.

🗣 Бундан ташқари, солиққа оид ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик чораларини адолатлилик тамойили асосида белгиланиши натижасида тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя қилинишини таъминлашга бу ўз навбатида тадбиркорлик субъектлари олдидаги мажбуриятларни камайишига ва айланма маблағларининг ўз ихтиёрида қолишига хизмат қилади.

✔️ Фракция йиғилишда қонун лойиҳаси бўйича фикр-мулоҳазалар тингланиб, тегишли қарор қабул қилинди.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP dan repost
#Live

😎 Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Йиғилишда Ўзбекистон Республикасининг “Тадбиркорлик субъектлари айнан бир ҳуқуқбузарлик учун бир неча маротаба жавобгарликка тортилишининг олдини олиш ва солиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаси кўриб чиқилмоқда.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


Oliy Majlis Qonunchilik palatasi dan repost
#Yalpi_majlis

☝️ Oliy Majlis Qonunchilik palatasining majlisi o‘z ishini davom ettirmoqda. Majlis Qonunchilik palatasining rasmiy veb-sayti, youtubedagi kanali orqali jonli efirga uzatilmoqda.

Veb-sayt| Telegram |FacebookYouTube| Instagram| X| ParlamentTV_RADIO

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.