#помидорКузатувчилар сони кескин ошди. Қизиқарли мавзу топишим керак деб ўйлаб тургандим — мавзуни ўзи келиб қолди 😁
557 мингдан ортиқ обуначиси бор "Uzbekistanofficial" сайтининг Telegram ижтимоий тармоғидаги канали хабар беришича, Ўзбекистон помидорининг Россиядаги ишқибозлари
Владимир Путин билан очиқ мулоқотда Ўзбекистон помидори
нархини туширишни сўрашган.
Келинг, маҳсулотни нархи қандай шаклланиши ҳақида қисқача тушунтириб ўтаман.
1. Маҳсулотнинг тан нархи. Бунда маҳсулотни етиштириш, тайёрлаш учун кетадиган ҳаражатлар (уруғ, ўғит, зараркунандалардан ҳимоя воситалари, ишчиларнинг маоши, энергия-ёқилғи, транспорт ва логистика сарф-ҳаражатлари)
2. Етиштириш шароитлари:
- иқлим шароити (қурғоқчилик ёки ёғингарчилик помидорларнинг сифати ва ҳосилдорлигига таъсир кўрсатади)
- мавсумийлик (ёз мавсумида далада экилган помидор, қишда иссиқхонада етиштирилгандан кўра анча арзон)
3. Талаб ва таклиф масаласи.
Помидорга талаб мавсум, байрам ва бошқа шу каби омилларга қараб ўзгариши мумкин. Таклиф эса ҳосилга қараб бўлади.
4. Импорт ва экспорт.Импорт бўлган маҳсулот бозор қонуниятига кўра, бироз қиммат бўлади.
Ва энг асосийси - яхши нарса арзон бўлмайди 😁
Тан олиш керак Россия бозорида Ўзбекистонда етиштирилган мева-сабзавотлар бир мунча қиммат ростанам.
"Ташкентские", "узбекские" дейилса — истеъмолчида маҳсулот мазали эканлигига ишонч бор. Ўзига ҳос
сифат учун кафолатдек мазкур иборалар.
Аслида бозор мураккаб консистенция, арзон ёки қиммат бўлсин демайман. Лекин деҳқон-фермерларимизнинг пешона тери билан етиштираётган маҳсулотлар бозорда муносиб ўрин эгаллаши ва меҳнатга яраша тўлов олиниши тарафдориман.
P.S. 19 декабрь куни йил якунларига бағишланган очиқ мулоқотда Владимир Путин бу саволга нима деб жавоб бергани номаълум. Мулоқотнинг
матн форматида бу ҳақда маълумот тополмадим.
#Sadinova_Karantinda