Пишиб етиладиган маҳсулотлар прогнози Ўзбекистонда ҳам олиб борилади.
Бундан тажриба аввал бўлганидан хабарим йўқ. Президент раислигида 18 январь куни 2024 йилда инвестиция, экспорт ва саноат соҳаларидаги устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилишида берилган топшириққа асосан Карантин агентлиги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортига масъул этиб белгиланди.
"Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг тизими, иш услуби ва ёндашувлари тўлиқ ўзгаради. У янги салоҳиятли бозорлар топиш, экспортбоп маҳсулотлар экилишини ташкиллаштиришга ҳам масъул бўлади" — деган эди давлатимиз раҳбари.
Ўшанда Марказий экспорт штаби ташкил этилиб, экспортни ривожлантиришга янгича ёндошув жорий этилди.
Ўзгаришлар кўп бўлди. Улардан бири — пишиб етиладиган маҳсулотлар мониторинги йўлга қўйилди. Яъни ҳудудда фаолият юритадиган карантин инспектори тумандаги ер эгалари, агрокластерлар, фермер ва деҳқон хўжаликлари билан ўзига ҳос "перепись" олиб боради.
Маълумотлар ҳудудий экспорт штаблари орқали Марказий экспорт штабига етказилади. Мониторинг натижалари бўйича алоҳида ҳар бир туман кесимида маълумотлар тайёрланади.
Мисол учун, яқин 20 кунда республика бўйича
🍅 1 570 тонна помидор
🥕 3 699 тонна сабзи
🥒 822 тонна бодринг
🍋 231 тонна лимон пишиб етилади.
#Sadinova_Karantinda