5 май куни Тошкент давлат шарқшунослик университети ҳамда Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти ҳамкорлигида Ўзбекистон қаҳрамони, Беруний номидаги Давлат мукофоти совриндори, профессор Суйима Ғаниева хотирасига бағишлаб анъанавий “Ёш навоийшунослар” II анжумани бўлиб ўтди.
Анжуманни очиб бериш учун сўз Тошкент давлат шарқшунослик университети ректори, филол..ф.н., доц. Г.Ш. Рихсиевага берилди. Мазкур нутқда профессор Суйима Ғаниеванинг шарқшунослик, хусусан, навоийшуносликда кўрсатган хизматлари, яратган илмий меросининг аҳамияти ҳақида қимматли фикрлар ўртага ташланди.
Анжуманда ТДШУ катта ўқитувчиси, профессор Суйима Ғаниеванинг қизи Г.Усманова сўзга чиқиб, ўзининг қимматли хотираларини эслаб, тадбир иштирокчилари билан ўртоқлашди.
Конференцияда Тошкент давлат шарқшунослик институти, Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, Наманган давлат университети, Жиззах педагогика институти, Самарқанд ҳадис мактаби ва бошқа мутасадди ташкилотларнинг талаба, магистрант ва ёш тадқиқотчилари ўзларининг навоийшунослик ва шу соҳага оид қизиқарли маърузалари билан иштирок этдилар. Конференцияга жами 30 дан ортиқ мақолалар келиб тушди, шулардан 21 таси тўпламга тавсия этилди, шулардан 12 та мақола маъруза шаклида тингланди. Шунингдек, иштирокчиларга конференция материалларининг электрон тўплами ТДШУ сайтига жойлаштирилиши ҳақида хабар берилди.
Тадбир сўнгида ЎзР ФА Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти Шарқ мумтоз адабиёти бўлими бошлиғи, филол.ф.н. С.Эшонова, ТДШУ Мумтоз филология ва адабий манбашунослик кафедраси мудири филол.ф.д. Р.Алимуҳамедов ҳамда университетнинг илмий котиби филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) М.Пўлатовалар сўзга чиқдилар. Улар ўз нутқларида конференцияда ўқиб-эшиттирилган маърузалар юзасидан ўзларининг илмий хулосаларини бердилар ва конференциянинг ҳамда иштирокчиларнинг кейинги фаолиятига омад тиладилар.
@sharqinstituti