Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти томонидан ҳар йили анъанавий тарзда академик Убайдулла Каримов номидаги ёш шарқшунослар конференцияси ўтказилиб келинмоқда.
Академик хотирасига бағишланган бу йилги конференция жорий йил 28 май куни соат 12:00да “Ўзбекистонда ислом маданияти, тарихи ва санъатини ўрганишнинг янги истиқболлари” мавзусида ўтказилади. Конференция доирасида Институт қўлёзмалар фондидаги манбаларнинг нодир намуналари қўйилган кўргазма ҳам ташкил этилиши режалаштирилган.