Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга Муҳаммад деб исм берилиши
Одатда, янги туғилган чақалоққа у туғилган ижтимоий муҳит ва миллий урф-одатлардан келиб чиқиб исм қўйилади. Айримлар ўз боласига ўтган аждодларидан халқ орасида обрў-эътибор ва шуҳрат топган бобоси номини танлашади. Баъзилар эса машҳур арбобларга ҳавас қилиб, фарзандларини шундай арбоблардан бирининг номи билан аташни исташади. Баъзилар эса фарзандларини марду жасорат кўрсатган қаҳрамонлар исмлари билан чақиришни истаб, уларнинг ҳам шундай шон-шуҳрат қозонишини орзу қилишади. Аммо Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Муҳаммад” деб номланишлари сабабини тарих саҳифаларидан топиш амримаҳол. Абдулмутталибнинг ўз набирасига бу муборак исмни қўйиши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Аллоҳ учун ҳам, Унинг ердаги бандалари учун ҳам маҳмудлиги, ҳамду саноларга лойиқлигидан келиб чиққан, деган қарашни тадқиқотчилар унчалик маъқуллашмайди. Араблар орасида “Муҳаммад” деган исмнинг деярли учрамаслиги, учраган тақдирда ҳам жуда озчиликка маълум бўлишига қарамасдан, бу номнинг Абдулмутталибнинг хаёлига келиш сабаби ҳануз сирлигича қолмокда. У ҳолда Абдулмутталибнинг ўз набирасига “Муҳаммад” исмини танлашининг асл сабаби нима экан? Унинг яҳудий олимлари ёки ўз давридаги араблардан келажакда пайғамбар юборилиши ва исмининг Муҳаммад бўлиши ҳақидаги хабарни эшитгани ҳам ҳеч кимга
маълум эмас. Демак, Абдулмутталибнинг набирасига “Муҳаммад” деб ном бериши илоҳий башорат туфайлидир, дейишга асосимиз бор. Юқорида айтганимиздек, Абдулмутталиб шахсиятида руҳоний куч-қувват, илоҳий илҳом бўлмаганида, ўз қавми орасида обрў-эътибор қозонмаган, араблар орасида юқори мартабага эришмаган, хазоийлар бир қанча замонлар илгари беркитиб юборган ва аллақачон унутилиб кетган Замзам булоғи жойини топиб, уни очмаган, филлар билан қуролланган Абраҳа қўшинлари мағлубиятида муҳим вазифани адо этмаган бўларди.
Абдулмутталиб набирасига исм қўйганида унинг тақдири ва истиқболини кўра билган. Набирасини Муҳаммад дея аташи кутилаётган пайғамбарнинг шаклланишидан нишона ҳамда унинг илк дунё юзини кўришидан бошлаб ҳар томонлама етук бўлиб ўсиши учун ўзига хос тайёргарлик эди.
"Ислом тарихидан олтин саҳифалар" китобидан.
Каналга уланиш:👇
@qshayx