Qosim Shayx


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Навоий вилояти Кармана тумани «Қосим Шайх» жоме масжидининг расмий телеграм канали.
qosimshayx.uz web sahifasining telegramdagi yagona rasmiy kanal.
Savollar uchun : @qshayxsavol

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Навоий вилояти Кармана тумани «Қосим Шайх» жоме масжидининг расмий телеграм канали.

qosimshayx.uz веб саҳифасининг телеграмдаги ягона расмий канали

Эндиликда каналга ушбу линк(манзил) орқали обуна бўлишингиз мумкин:

👇 👇 👇
https://t.me/shayxazizon


​​#Мўминлар_оналари

ОИША ОНАМИЗ ФАЗИЛАТЛАРИ

1️⃣ Оиша онамиз хушрўй бўлганлиги учун Пайғамбар алайҳиссалом баъзан уни Ҳумайро деб чақирарди.
Бир куни эр-хотин пойга ўйнадилар - Оиша онамиз ёш ва чаққон эди, у Пайғамбар алайҳиссаломдан ўзиб кетганди, орадан бир мунча вақт ўтгач, улар яна мусобақалашдилар. Шунда Пайғамбар алайҳиссалом уни ўйинда енгди ва кулиб: "Олдинги билан биру бир бўлди!", деди.
Бир куни Оиша онамиз касал бўлиб қолганида, Пайғамбар алайҳиссалом унга: "Агар менинг ҳузуримда вафот этсанг, сени ўз қўлим билан кафанга ўраб, қабрга қўяман", деди. Оиша онамиз бу гапдан хафа бўлди: "ўлишимни хоҳлаяпсизми, ўлсам, янги хотин оласизми?!", деди.
Унинг рашк қилиб таъсирланганига ҳайратланган Пайғамбар алайҳиссалом кулиб қўйдилар.

2️⃣ Оиша онамиз ва Пайғамбар алайҳиссалом ўрталарида фарзанд бўлмаган. Улар қарийб ўн йил эр-хотин бўлиб яшадилар, лекин фарзанд кўрмадилар. Аммо, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳеч қачон Оиша онамизни айбламаганлар. Оиша онамиз ҳам ўз ҳолидан шикоят қилмай, Қодир Аллоҳнинг тақдирига рози бўлиб бу дунёдан ўтдилар.

3️⃣ Оиша онамиз жуда ақлли, зийрак ва илмли аёл эди. У Пайғамбар алайҳиссалом хотинлари ичида энг кичиги ва энг қобилиятлиси эди, шунинг учун у ҳаётда учраган турли диний масалаларга жавоб берарди, бошқа аёлларга илм ўргатар эди.

Абу Мусо ал-Ашъарий розияллоҳу анҳунинг рафиқаси бу ҳақда шундай деган: "Агар бирон бир ҳадисга тушунмасак, биз Оишадан сўрардик ва у бизга тушунтириб берарди."

4️⃣ Оиша онамиз жами 2210 та ҳадис ривоят қилган ва ҳадис илмида энг асосий бешта ровийлардан бири ҳисобланади.

5️⃣ Оиша онамиз тиббиёт билимдони ҳам эди.
Жияни Урва Ибн Зубайр ундан касалликларни даволаш сирларини қаердан ўрганганини сўраганида:
"Пайғамбар алайҳиссалом умрининг охирларида кўп касал бўлдилар. Айнан ўша пайтда У зотнинг ҳузурларига турли жойлардан дин ва давлат масалалари бўйича меҳмонлар ташриф буюришарди. Улар ўзлари билан олиб келган турли хил дори-дармон ва тиббий воситаларни тавсифлаб беришар ва улардан қандай фойдаланиш лозимлигини айтишарди. Мен тиббий маълумотларни мана шу тарзда ўрганганман", деб жавоб берди.

6️⃣ Оиша онамизга бир гуруҳ фитначилар зинокорликда айблаб туҳмат қилишганда, у ажойиб тарзда сабр қилди ва Аллоҳ таолонинг Ўзи онамизни пок эканлиги тўғрисида оят тушириб уни оқлади.

7️⃣ Пайғамбар алайҳиссаломнинг вафотидан кейин унга келиб тушган маблағ ва ҳадяларнинг барчасини хайр-эҳсон сифатида тарқатиб, ўзлари жудда оддий ҳаёт кечириб бу дунёдан ўтдилар.

8⃣ Оиша онамиз милодий 678, ҳижрий 58 йили Рамазоннинг 7-кунида вафот этдилар. Жаноза намозини Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ўқиди ва синглиси Асмонинг ўғли Урва ибн Зубайр уни қабрга қўйдилар. Қабрлари Мадинадаги Жаннатул Бақий қабристонида.

Савол йўлланг: @qshayxsavol

👉 https://t.me/joinchat/VmJNMSwsMAypmN8F


​​#таҳорат
Таҳоратнинг инсон саломатлигига фойдалари
БУРУННИ ЮВИШ (ИСТИНШОҚ) ФОЙДАЛАРИ
(1-мақола)

Инсон ўпкасига чанг ва заҳарли моддалардан холи бўлган тоза ҳаво керак. Ўпкага кирадиган ҳавонинг намлик даражаси 80% бўлиши лозим. Мана шу нарсани таъминлаш учун Аллоҳ таоло бизга бурун аъзосини берган. Бурун инсоннинг энг асосий аъзоларидан биридир. Буни яхшироқ ҳис қилиш учун бурнингизни беркитиб кўринг! Қанча муддат тура оларкансиз? Бурнингизни беркитиб гапириб кўринг. Бурун ҳавони нам ва илиқ ҳолатга келтириб, ўпкага юборади. Бурун ичида чўткага ўхшаш ингичка қиллар мавжуд. Ана ўша қиллар бактерияларни ушлаб қолиш ва зарарсизлантириш хусусиятига эга. Инсон нафас олар экан, унинг бурнида чанг ва шунга ўхшаш нарсалар тўпланиб қолади. Таҳоратда бурун ювиш билан ўша кирлар тозаланади ва касалликка чалиниши эҳтимоли камаяди.

Бурунни ювиш, айниқса киши тумов бўлганида ва бурун деворлари яллиғланганида фойдалидир.
Искандария институтида фаолият олиб борувчи Муҳаммад Сулайм исмли тадқиқотчи бу хусусда ажойиб тажриба ўтказган. Бунинг учун таҳорат қилмайдиган юз нафар соғлом киши ва шунча миқдорда таҳорат қилиб, намоз ўқийдиган кишилар танланган. Микроблар ва уларнинг турларини аниқлаш мақсадида бир неча ой давомида уларнинг бурнидан намуналар олиниб, экиб кўрилди. Тадқиқот давомида шу нарса маълум бўлдики, таҳорат қилмайдиганлар бурни кир, нопок, ранги қора, бурун девори ва тукларига чанг-ғубор ёпишган экан. Доимий суратда таҳорат қилиб юрадиган кишилар бурни тоза ва турли хил микроблардан холи экани маълум бўлди.
Тадқиқотлардан яна шу нарса маълум бўлдики, бурун бир марта ювилганида у ердаги микробларнинг ярми тозаланар экан. Агар икки марта ювилса, буруннинг учдан икки қисми покланади. Агар уч марта ювилса, бурун кирлардан тўлиқ покланади.
Олимлар аниқлашларича, бурун тозалаб ювилганидан сўнг уч соатдан беш соатгача пок ҳолда бўлади, сўнг яна кирлана бошлайди. Шу сабаб кунда беш маҳал таҳорат қиладиганлар бурни нопок нарсалардан бутунлай холи бўлади.

✍️Одилхон қори Юнусхон ўғли

🕊Улашинг ва давомини кузатинг. @shayxazizon


Динимизда ҳалол касб қилишга тарғиб қилинган бўлиб, танбаллик ва ишёқмаслик каби кишининг ўзига ҳамда жамиятига зарар келтирувчи иллатлардан қайтарилган. Киши бировга муҳтож бўлмаслик учун меҳнат қилар экан, ҳам ўзининг инсонлик шарафини ҳимоя қилади, ҳам Яратганнинг амрига итоат этади. Зеро, Аллоҳ таоло Қуръони каримда касбу кор қилишга амр қилиб шундай деган:

هُوَ الَّذِي جَعَلَ لَكُمُ الْأَرْضَ ذَلُولًا فَامْشُوا فِي مَنَاكِبِهَا وَكُلُوا مِنْ رِزْقِهِ وَإِلَيْهِ النُّشُورُ

яъни: “У (Аллоҳ) сизларга Ерни хоксор (бўйсунувчи) қилиб қўйган зотдир. Бас, у (Ер)нинг ҳар томонида (саёҳат, тижорат ёки деҳқончилик қилиб) юраверингиз ва (Аллоҳнинг берган) ризқидан тановул қилингиз! (Қиёмат куни) тирилиб чиқиш Унинг ҳузуригадир” (Мулк сураси 15-оят)
Каналага уланиш учун👇👇👇
@qshayx


КИМ ШУБҲАЛАРГА ТУШСА, ҲАРОМГА ТУШАДИ !

Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Нўъмон икки бармоғини икки қулоғига қўйди ва айтди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деяётганларини эшитдим: «Албатта, ҳалол
очиқ-ойдиндир. Албатта, ҳаром очиқ-ойдиндир. Ba иккови орасида шубҳали нарсалар бордир. У (шубҳали) нарсаларни одамларнинг кўплари билишмайди. Бас, ким шубҳалардан сақланса, дини ва обрўси учун покланган бўлади. Ким шубҳаларга тушса, ҳаромга тушади. Бу худди қўриқхона атрофида (ҳайвон) боққан чўпонга ўхшайди. Ундан ўтлаб қўйиши осон. Огоҳ бўлингки, албатта, ҳар бир подшоҳнинг ўз қўриқхонаси бордир. Огоҳ бўлингки, албатта, Аллоҳнинг қўриқхонаси Унинг ҳаром қилган нарсаларидир. Огоҳ бўлингки, албатта, жасадда бир парча гўшт бордир. У солиҳ бўлса, жасаднинг ҳаммаси солиҳ бўлур. У бузуқ бўлса, жасаднинг ҳаммаси бузуқ бўлур. Огоҳ бўлингки, ўша нарса қалбдир», дедилар».
Муслим ривоят қилган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан.

Каналга
уланиш учун👇👇👇
@qshayx


#Фатво___ Таҳоратга оид
19- Фатво
Ғуслда ҳар бир аъзони уч марта ювиш, биринчи мартасида ишқалаб ювиш, ювиниш асносида имкони борича гапирмаслик, ювиниб бўлгач, сочиқ билан артиниш суннат амалларидандир.
(1001 Фатво "Оламгирия" "Муня" )

Каналга уланиш учун👇👇👇
@qshayx


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу!

#Кун_ҳикмати

🌼Инсон замонга қараб эмас, борлиққа қараб ёқтириши керак.
🍂🍁Ёмон бўлганда куз, 🌷🌸яхши бўлганда баҳор бўлиши керакмас.
❗️Ишқ, кўнгилга ҳар доим баҳорни бахш этсин!

(Жалолиддин Румий)

💎💎💎💎💎💎💎💎

Кунингиз хайрли ва сермазмун ўтсин!

📿📿🕌🕌🤲🤲📿📿🕌🕌🤲🤲

Каналга уланиш учун👇👇👇
@qshayx


#Фатво___ Таҳоратга оид
18- Фатво
Ғуслда сувни ортиқча исроф қилмаслик, шунингдек, ҳаддан зиёд тежаб юбормаслик, қиблага юзланмаслик суннат даражасидаги амаллардандир.
(1001 Фатво "Оламгирия" )
Каналга уланиш учун👇👇👇
@qshayx


#Илм

Ислом шариатидаги асосий илмлар

Уламолар Ислом шариатидаги асосий илмларни бешга тақсимлаганлар:

1️⃣ Қуръон илмлари – Ислом шариатидаги ҳукмлар олинадиган асосий манба ҳақидаги илмлар;
2️⃣ Ҳадис илмлари – Ислом шариатидаги ҳукмлар олинадиган иккинчи манба ҳақидаги илмлар;
3️⃣ Ақоид илми – Ислом шариатидаги эътиқодий ҳукмлар ҳақидаги илм;
4️⃣ Фиқҳ илми – Ислом шариатидаги амалий ҳукмлар ҳақидаги илм;
5️⃣ Усулул фиқҳ илми – Ислом шариатидаги амалий ҳукмлар чиқариб олинадиган қоидалар ҳақидаги илм.

Ушбу илмлардан бошқа илмлар эса мазкур илмларнинг ичига кирувчи, уларнинг бир қисми бўлган илмлар ҳисобланади.

"Эътиқод дурдоналари" китобидан.

📚📚📚📚📚📚📚📚

Каналга уланиш учун👇👇👇
@qshayx


#Дуо

ОҒРИҚҚА ҚАРШИ

Усмон ибн Абу Ос Сақафий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Мусулмон бўлганимдан бери танамда бир оғриқ бор эди, шу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга айтдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Қўлингни танангдаги оғриётган жойга қўйиб, уч марта "Бисмиллаҳ" дегин, кейин етти марта "Аъузу биллааҳи ва қудротиҳи мин шарри маа ажиду ва уҳаазир" дегин», дедилар».
Имом Муслим ривоят қилган.

Дуонинг маъноси: «Аллоҳ ва У Зотнинг қудрати билан безовта қилаётган ва безовта қилиши мумкин бўлган (дардларнинг) ёмонлигидан паноҳ сўрайман».

📿📿🕌🕌🤲🤲📿📿🕌🕌🤲🤲

Каналга уланиш учун👇👇👇
@qshayx


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

#Кун_ҳикмати

📖Агар келажакда бир кун «кошки эди» деб қолишни истамасанг, уч нарсани тўғри танла!
1⃣Рафиқангни, 2⃣ишингни, 3⃣дўстингни.

(Юнус Эмре)

Кунингиз мазмунли ва баракали ўтсин!

📿📿🕌🕌🤲🤲📿📿🕌🕌🤲🤲

Каналга уланиш учун👇👇👇
@qshayx


Qabr azobi haqida. Mustafo domla Yunusov
Каналга уланиш учун👇👇👇
@qshayx


Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳдан жаҳаннамдан, қабр азобидан, Масиҳи Дажжолнинг фитнасидан, ҳаёту мамотнинг фитналаридан паноҳ сўранглар», дедилар».

Шарҳ: Демак, мўмин-мусулмонлар жаҳаннамдан, қабр азобидан, Дажжол ва ҳаёт-мамот фитналаридан паноҳ беришини сўраб, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ёлворишлари, дуо қилишлари лозим экан.
Уламоларимиз: «Ҳадиси шарифда қабр азоби билан Масиҳи Дажжолнинг фитнаси кетма-кет зикр қилиниши бежиз эмас, бошқа ривоятларда кабрда ҳам Дажжолнинг фитнаси бўлиши ҳақида ҳабар келган», дейдилар.
Ҳаётнинг фитнасидан мурод инсон ҳаётида бўладиган маъсият ва мусибат фитналарига ўхшаш фитналардир.
Мамотнинг фитнасидан мурод эса Мункар ва Накирнинг саволи ҳамда қабр азобидир.

♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@qshayx


ФАРЗАНД ТАРБИЯЛАШДАГИ ХАТОЛАР

– Ота-онанинг болага: “Лапашанг”, “Аҳмоқ”, “Одобсиз” каби ѐқимсиз сўзлар билан мурожаат қилиши энг катта хатодир
. Аслида камчилик фарзанднинг ўзида эмас, ишида;

– уриб-сўкиб тарбиялаш. Фарзанд нотўғри иш қилганида танбеҳ бериш, уриш-сўкишдан кўра
яхши кўрган нарсаларидан маҳрум қилиш, гапирмаслик ѐки қовоқ уйиш самарали бўлади;

– нотўғри рағбатлантириш. Ота-она болалаларининг яхши ишларини мукофотлашда ширинлик ѐки пул бериш билан бирга савоб бўлишини, эвазига жаннатга эришишини ҳам уқтирсин;

– болаларни бир-бирига қарама-қарши ўстириш. Бир оилада туғилиб ўсган болаларнинг ҳам шахсияти турлича бўлади. Уларни зеҳни, қобилияти паст-баландига қараб йўналтириш лозим. Акс ҳолда бир-бирига солиштириш билан оралари бузилиши мумкин;

– ѐмон дуо қилиш. Фарзанди жаҳлини чиқарса, айрим оналар дарров қарғашга тушади. Бунинг
оқибати жуда ѐмон;

– ваъда бериб бажармаслик. Ота-она ваъдасида турмаса, ишончини йўқотади. Масалан, “Кел, урмайман”, дейди. Аммо келганида уради. “Бундай қилсанг, уни олиб бераман”, дейди, лекин сўзида турмайди.

– фарзандини ѐмон ҳолатларга гувоҳ қилиши. Шаънини юксалтириш, ботирликка ўргатиш
ўрнига таҳқирлайдиган манзараларни кўрсатиш бола қалбини синдиради;

– ѐқтирмаган нарсасини совға қилиш;

– ѐлғон гапириш. Одатларнинг энг ѐмони ѐлғон сўзлашдир. Бола ўрнак оладиган кишилар ѐлғон гапириб турса, уям шунга одатланади.

📚Бахтли ҳаёт сари китобидан

Каналга уланиш учун👇
@qshayx


Масжид одоблари

1 - Масжидга энг чиройли кийимларни кийиб бориш

Масжид одоблари масжидга боришдан олдин бошланади. Намозхонлар масжидга покиза кийимларни кийиб, имкони бўлса хушбўйликлар сепиб боришлари лозим.
Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Эй Одам авлоди! Ҳар бир масжид (намоз) олдидан зийнатларингиз (пок кийимларингиз)ни (кийиб) олингиз!” (Аъроф сураси, 31-оят).
Кўпчилик меҳмонга, тўй-ҳашамга ёхуд байрамга кетаётганда ясан-тусан қилади, энг чиройли кийимларини кияди. Аммо афсуски, баъзилар кўчага кийиб чиқишга ёки одамлар кўрса уяладиган кийимда ҳам бемалол намоз ўқийди.
Айниқса, айримлар жуда калта футболка, шортик, юпқа либослар кийиб масжидга келишади. Ушбу кийимлар аврат саналадиган жойларни тўлиқ беркитмайди. Натижада руку, саждада авратлар (жумладан, тизза, киндик, орқа аврат) очилиб қолади. Бу нафақат ўзининг намозига путур етказади, балки бошқаларнинг ҳам хушусини йўқотади. Қиёматда уларнинг намозига путур етказганининг жавобини беришга тўғри келади.
Каналга уланиш учун👇👇👇
@qshayx


Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга Муҳаммад деб исм берилиши

Одатда, янги туғилган чақалоққа у туғилган ижтимоий муҳит ва миллий урф-одатлардан келиб чиқиб исм қўйилади. Айримлар ўз боласига ўтган аждодларидан халқ орасида обрў-эътибор ва шуҳрат топган бобоси номини танлашади. Баъзилар эса машҳур арбобларга ҳавас қилиб, фарзандларини шундай арбоблардан бирининг номи билан аташни исташади. Баъзилар эса фарзандларини марду жасорат кўрсатган қаҳрамонлар исмлари билан чақиришни истаб, уларнинг ҳам шундай шон-шуҳрат қозонишини орзу қилишади. Аммо Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Муҳаммад” деб номланишлари сабабини тарих саҳифаларидан топиш амримаҳол. Абдулмутталибнинг ўз набирасига бу муборак исмни қўйиши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Аллоҳ учун ҳам, Унинг ердаги бандалари учун ҳам маҳмудлиги, ҳамду саноларга лойиқлигидан келиб чиққан, деган қарашни тадқиқотчилар унчалик маъқуллашмайди. Араблар орасида “Муҳаммад” деган исмнинг деярли учрамаслиги, учраган тақдирда ҳам жуда озчиликка маълум бўлишига қарамасдан, бу номнинг Абдулмутталибнинг хаёлига келиш сабаби ҳануз сирлигича қолмокда. У ҳолда Абдулмутталибнинг ўз набирасига “Муҳаммад” исмини танлашининг асл сабаби нима экан? Унинг яҳудий олимлари ёки ўз давридаги араблардан келажакда пайғамбар юборилиши ва исмининг Муҳаммад бўлиши ҳақидаги хабарни эшитгани ҳам ҳеч кимга
маълум эмас. Демак, Абдулмутталибнинг набирасига “Муҳаммад” деб ном бериши илоҳий башорат туфайлидир, дейишга асосимиз бор. Юқорида айтганимиздек, Абдулмутталиб шахсиятида руҳоний куч-қувват, илоҳий илҳом бўлмаганида, ўз қавми орасида обрў-эътибор қозонмаган, араблар орасида юқори мартабага эришмаган, хазоийлар бир қанча замонлар илгари беркитиб юборган ва аллақачон унутилиб кетган Замзам булоғи жойини топиб, уни очмаган, филлар билан қуролланган Абраҳа қўшинлари мағлубиятида муҳим вазифани адо этмаган бўларди.
Абдулмутталиб набирасига исм қўйганида унинг тақдири ва истиқболини кўра билган. Набирасини Муҳаммад дея аташи кутилаётган пайғамбарнинг шаклланишидан нишона ҳамда унинг илк дунё юзини кўришидан бошлаб ҳар томонлама етук бўлиб ўсиши учун ўзига хос тайёргарлик эди.

"Ислом тарихидан олтин саҳифалар" китобидан.
Каналга уланиш:👇
@qshayx


"Ким Раҳмон Эслатмасидан (яъни, Қуръон панд-насиҳатларидан) кўр бўлиб олса – юз ўгирса, Биз унга шайтонни яқин қилиб қўюрмиз, бас, у ўша (кимсага шайтон доимий) ҳамроҳ бўлур" (Зухруф сураси, 36‑оят).

Қуръондан қанча узоқлашсангиз шайтонга шунча яқинлашасиз!
Каналга уланиш учун👇👇👇
@qshayx


#Фатво___ Таҳоратга оид
17- Фатво
Ғусл қилмоқчи одам ниятни дилида қилиб, қўлини ювиш олдидан "Бисмиллаҳ"ни айтади ва истинжо қилади.
(1001 Фатво "Оламгирия"
"ал-Жавҳаратун-наййира")


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

🌸Аллоҳим бугунги кунимизни нурафшон, кўнглимизни хотиржам қилсин.

💐Тириклигимиз, саломатлигимиз, тинчлигимиз - бизга берилган улкан имконият. Бошланган янги ҳафта файзу барокатли ўтсин.

🌹Юмушлар билан бўлиб яқинларимиз ҳолидан хабар олишни унутмайлик.

☀️Аллоҳ таоло меҳр-оқибатимизни давомий қилсин. Кунингиз хайрли ўтсин!

📿📿🕌🕌🤲🤲📿📿🕌🕌🤲🤲

Каналга уланиш учун👇👇👇
@qshayx


СУННАТ МЕЗОНДИР

Ҳаким зотлардан бири айтган экан: «Бандалар Аллоҳ таоло буюрган ишларни адо қилишларида шайтоннинг икки ҳамласига учрашлари бордир: Бири - банданинг шу амалда нуқсонга йўл қўйиши бўлса, иккинчиси - банданинг шу амалда ҳаддан ошириб юборишидир. Шайтон буларнинг қайси бирида ғолиб бўлишига парво қилмайди».
Яъни, қайси бирида бўлса-да, ғолиб бўлиши унинг учун кифоядир.

Банда шайтоннинг мазкур икки ҳамласини даф этиши учун унинг амалларида нуқсон ҳам, ҳаддан ошиш ҳам бўлмаслиги лозим. Бунинг мезони – суннатдир.

Каналга уланиш учун👇👇👇
@qshayx

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

203

obunachilar
Kanal statistikasi