Радарлар ҳақида
Жуда кўпчилик томонидан кўчма фоторадар ва мултирадарлар орқали аниқланган қоидабузарлик ҳайдовчига ўша жойнинг ўзида маълум қилиниши керакми деган мазмунда асосли саволлар келиб тушмоқда.
Вазирлар Маҳкамасининг 975-сонли қарорининг 31-бандида кўчма фоторадар ва мобил комплекслардан фойдаланганда, ЙПХ ходими мазкур мосламанинг кўрсаткичлари билан ҳайдовчини таништириши, унинг талаби билан мосламанинг сертификати (нусхаси)ни кўрсатиши лозимлиги белгиланган.
Мисол учун, Сиз 60 км/соат тезликда ҳаракатланиш керак бўлган жойда 80 км/соатда ҳаракатланиб, қоидани буздингиз. Дейлик, қоидабузарлик мультирадарда қайд қилинди.
Мазкур ҳолатда ЙПХ ходими Сизни мосламанинг кўрсаткичлари билан таништириши, талабингизга биноан сертификатни тақдим қилиши, қанча тезликда ҳаракатланиб қоидани бузганлигингиз ҳақида Сизга маълум қилиб, иштирокингизда маъмурий баённомани расмийлаштириши шарт.
Ушбу тартибга амал қилинмасдан чиқарилган қарор ноқонуний ҳисобланади.
Сизда мазкур ҳолат кузатилган бўлса маъмурий қарорни бекор қилиш бўйича прокуратура органларига ёки тегишли тартибда жиноят ишлари бўйича судга мурожаат қилишингиз мумкин.
Telegram | Instagram | Facebook