⚡
КОНСТИТУЦИЯ –ЭНГ ОЛИЙ ЮРИДИК КУЧГА ЭГА.
“Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида”ги қонуннинг
44-моддаси 1-қисмига кўра, Давлат хавфсизлик хизматининг фаолиятида қонунларнинг аниқ ҳамда бир хилда ижро этилиши устидан назорат
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унга бўйсунувчи прокурорлар томонидан ўз ваколатлари доирасида амалга оширилади.
2-қисмига кўра, Прокурорлар Давлат хавфсизлик хизматининг тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида ўзига тақдим этилган ҳужжатлар ва материалларда кўрсатилган маълумотларнинг
махфийлигини таъминлайди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 25 июнь куни бўлиб ўтган йиғилишда “
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида”ги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчаларни қабул қилди.
Жумладан, Қонуннинг
44-моддаси 3-қисм билан тўлдирилиб, унга кўра давлат хавфсизлик хизмати
фаолиятини ташкил этиш усуллари, шакллари ва махсус воситалари ҳақидаги маълумотлар
прокурор назорати предметидан чиқариб ташланмоқда.
Ушбу 3-қисм
Конституция ва мазкур Қонуннинг
44-моддаси 1-қисм мазмунига
зид бўлиб ҳисобланади, чунки давлат хавфсизлик хизмати фаолиятини ташкил этиш усуллари, шакллари ва махсус воситалари албатта
қайсидир Қонун асосида амалга оширилади.
Ўша қайсидир қонунни назорат қилиш эса прокуратура органларига
Конституция даражасида ваколат қилиб берилган.
Жумладан, Янги Ўзбекистон Конституциясининг
143-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида
қонунларнинг аниқ ва бир хилда бажарилиши устидан назоратни Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори ва унга бўйсунувчи прокурорлар амалга оширади.
Янги Ўзбекистон Конституциясининг
15-моддаси 2-қисмида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида
олий юридик кучга эгалиги, тўғридан-тўғри амал қилиши ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этиши;
16-моддаси 2-қисмида Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг
Конституцияси асосида ва уни ижро этиш юзасидан қабул қилиниши, бирорта қонун ёки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжат
Конституциянинг принцип ва нормаларига зид бўлиши мумкин эмаслиги қатъий равишда белгиланган.
“
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонуннинг 8-моддасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси
мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эгалиги, тўғридан-тўғри амал қилиши ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этиши;
Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси асосида ва уни ижро этиш учун қабул қилиниши ҳамда унинг нормалари ва принципларига зид бўлиши мумкин эмаслиги,
18-моддасида турли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг юридик кучи бўйича ўзаро нисбати
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ белгиланиши, норматив-ҳуқуқий ҳужжат ўзига нисбатан
юқорироқ юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ бўлиши кераклиги ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ўртасида
тафовутлар бўлган тақдирда
юқорироқ юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжат қўлланилиши белгиланган.
Юқорида келтирилган асосларга кўра, ушбу киритилган қўшимча Конституцияга зид. 📝
Назаримизда, ушбу ҳолатда, мазкур Қонунга киритилган қўшимчанинг Конституцияга мувофиқ ёки мувофиқ эмаслиги юзасидан Конституциявий суднинг хулосаси олиниши лозим.Telegram |
Instagram |
Facebook