Энди ҳокимлар бир вақтнинг ўзида маҳаллий кенгаш раиси бўлолмаслиги мумкин, чунки...
Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида ҳокимлар бир вақтнинг ўзида халқ депутатлари кенгаши раиси бўлиши мумкин эмаслиги назарда тутилган қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.
Қонун лойиҳасида қуйидагилар белгиланмоқда:
– маҳаллий кенгашлар фаолиятига депутатлар орасидан сайланадиган раис бошчилик қилиши;
– халқ депутатлари кенгаши раиси ўз вазифаларини бажариш даврида доимий ва бошқа комиссиялар, партия гуруҳлари таркибига кириши мумкин эмаслиги;
– кенгашлар йиғилишларида ҳоким номзоди кўриб чиқилаётганида номзод маҳаллий кенгаш депутатларига ҳудудни ривожлантириш дастурини тақдим этиши шартлиги;
– маҳаллий кенгаш ва ҳоким қабул қиладиган ҳужжатлар Ягона электрон тизимда (e-qaror.gov.uz) рўйхатдан ўтказилиши ва тизимга жойлаштирилиши, рўйхатдан ўтказилмаган ҳужжатларнинг ҳақиқий эмас деб ҳисобланиши.
Депутатлар қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди.
Telegram | Instagram | Facebook