Сенаторларга мурожаат: Олий суд таркиби қайта кўриб чиқилиши керак!
Ҳурматли Танзила Камоловна, ҳурматли сенаторлар,
Бугун мамлакатимиздаги судларга бўлган ишончни кучайтириш ва ушбу ишончли бир маромда ушлаб туришда Олий суд судьялари асосий ва ҳал қилувчи ролни ўйнайди. Буни мендан кўра яхшироқ билишингиз аниқ.
Чунки Олий суд судьяларининг қарорлари бутун бир суд тизимига, жумладан, қуйи судларга у ёки бу маънода “илҳом” беради ва шу билан бирга аҳоли кайфиятига ҳам тўғридан-тўғри таъсир ўтказади.
Бироқ, ҳозирги кунда Олий суднинг айрим судьялари томонидан қабул қилинаётган суд қарорлари ва ажримларларни кўриб ҳайратда ёқа ушлайсиз ва уларни адолат ҳимоячилари эмас, балки "адолат бузғунчилари" деб атагингиз келади рости.
Қонунчилигимиз бўйича Олий суд таркибига ўзгартириш киритиш, жумладан, Олий суд судьяларининг ваколатини муддатидан олдин тугатиш Олий Мажлис Сенатининг ваколатига киради.
Фикримча, бу нафақат сенаторларимизнинг ваколати, балки бошқа бир томондан уларнинг халқ олидаги масъулияти ва мажбурияти ҳам ҳисобланади.
Сенаторлар судлар, хусусан, Олий суд судьяларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан келиб тушаётган аҳоли мурожаатларига асосан мавжуд вазиятга ўз ваколатларидан келиб чиқиб бемалол баҳо бериши мумкин деб ҳисоблайман.
Фикримча, бугун Олий суд судьяларининг фаолиятига баҳо беришнинг айни вақти, адолатсиз қарорлар чиқариб, бутун бир суднинг обрўсига зарар келтираётган ва креслосида занглаб қолганларининг ўрнини бироз силжитиб қўйиш онлари бугун.
Адвокат Саидали Мухторалиев
Telegram | Instagram | Facebook