Sof aqida


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan



Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


#Мотуридий

Имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳ айтадилар:

Кимики: «Албатта Аллоҳ арш устида ўтирувчи» деб эътиқод қилса, бас У кофирдир.

Ибни Муаллим Қураший "Нажмул муҳтадий ва маржимул муътади" китобида ривоят қилган. 51-саҳифа.

М Абдураҳманов таржимаси.

Улашинг: https://t.me/sof_aqidauz


#аудиомақола

🎙- Усманов Шоҳмард
"Ҳидоя" ўрта махсус ислом билим юрти талабаси
📖
- Соҳта тириқатчилар

🔗
t.me/hidoyauz – диний-маърифий канал!


HIDOYA.UZ || rasmiy sahifa dan repost
#мақола

Эътиқод овлашнинг маҳаллий кўриниши

Тариқатнинг мақсади шариат илмларини амалга татбиқ қилиб, Аллоҳнинг маърифати ва муҳаббатини қалбга жо қилишдан иборатдир. Сохта тариқат “сўфий”ларининг илм-маърифат ўрганиш ўрнига қалблари кибрга тўлиб, “биродар” бўлмаганларнинг амалларини номақбул деб айблашади. Эътиқод овчиларининг хатарли кирдикорларидан огоҳ бўлиш баробарида, бундай маҳаллий обрўпарастларнинг алдовларидан ҳам бохабар бўлиш — бугунги куннинг асосий талабларидан биридир.

батафсил: http://hidoya.iiau.uz/uz/news/84

🔗 t.me/hidoyauzдиний-маърифий канал!


HIDOYA.UZ || rasmiy sahifa dan repost
#Диний_соҳа #Диний_таълим #Диний_қўмита

Диний таълим борасида батафсил маълумотга эгамизми?

Ўзбекистонда диний таълим олиш соҳасини шартли равишда 3 та йўналишга бўлиш мумкин: – илоҳиёт йўналишидаги профессионал диний таълим; – дунёвий таълим муассасаларидаги динга оид академик таълим… – Дин ишлари бўйича қўмита

Батафсил: http://hidoya.iiau.uz/uz/news/77

🔗 t.me/hidoyauzдиний-маърифий канал!


HIDOYA.UZ || rasmiy sahifa dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#тенгдошларгатавси

🎙- Мўйдинов Араббой
"Ҳидоя" ўрта махсус ислом билим юрти талабаси
📖 - Огоҳ бўлинг!

Бизни
кузатиб боринг:👇
Telegram | Facebook | Instagram


HIDOYA.UZ || rasmiy sahifa dan repost
#Мақола #Ҳанафийлик

Суннийлик моҳияти
(2 қисм)
Шунингдек, чорёрларнинг барчасини қонуний халифа сифатида эътироф этиш ва олти ишончли ҳадислар тўпламларини тан олиш ҳам суннийликдаги асосий мезонлардан ҳисобланади. Бу йўналиш эътиқод борасида қуйидаги тамойилларга таянган:
1. Аллоҳнинг барча исмлари ва сифатларига.
2. Барча пайғамбарларга.
3. Фаришталарга.
4. Муқаддас китобларга.
5. Охират кунига.
6. Яхшилик ва ёмонлик тақдир этилишига.
7. Ўлгандан сўнг қайта тирилишга ишониш ва тил билан иқрор этиш.
8. Муҳаммад (а.с.)нинг суннатларига эргашиш.
9. Саҳобаларнинг барчасини бирдек ҳурмат қилиш.
10.Тобеинлар эҳтиромини ўрнига қўйиш.
11.Раҳбарларга итоат этиш.
12.Мусулмонларга оқибат кўрсатиш
13.Жамоадан, яъни кўпчиликдан айри бўлмаслик
14.Бирор инсонни кофирликда айблашга интилмаслик.
15.Ўзга дин ва эътиқод вакилларига нисбатан бағрикенглик кўрсатиш.
16.Яхши ишларга тавсия этиш ва ёмон ишлардан қайтариш.
17.Савоб ишларга интилиш ва гуноҳ ишлардан қочиш.
18.Гуноҳга беэътибор бўлмаслик, аммо гуноҳкорни имонсизга чиқармаслик.
19.Бирор инсонга жаннатий деб шоҳидлик бермаслик ва бирор инсонни дўзахий деб гувоҳлик бермаслик.
20.Умид ва қўрқув мутаносиблигига риоя қилиш.

А. Бобамирзаев
“Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим брти мудири

Бизни кузатиб боринг:👇
Telegram | Facebook | Instagram


HIDOYA.UZ || rasmiy sahifa dan repost
#Мақола #Ҳанафийлик

Суннийлик моҳияти
(1 қисм)

Исломдаги йўналишлар сони тарихий манбаларда турлича берилган. Улардан асосий учтаси – суннийлик, хорижийлик ва шиалик ҳақида тўхталиш мақсадга мувофиқдир.Исломдаги йўналиш – деганда муайян эътиқодий масала асосидабирлашган мусулмонлар мажмуаси тушунилади. Масалан, суннийлик йўналиши суннат ва жамоат асосида, хорижийлик ажралиб чиқиш ва қаршилик кўрсатиш, шиалик эса Али (р.а.) ва унинг авлодларини ҳаддан ортиқ эъзозлаш асосида бирлашган. Аввало, суннийлик моҳияти баён этилади. Пайғамбардан нақл қилинган мусулмон умматининг 73 фирқага бўлиниб кетиши ҳақидаги машҳур ҳадисда, фақат бир йўналиш – у зотнинг суннатларини маҳкам ушлаган ва саҳобалари йўлидан юрган кишиларгина нажот топиши баён қилинган. Уламолар нажот топувчи йўналиш бу “Аҳли сунна вал-жамоа” эканига иттифоқ қилганлар. “Аҳли сунна” ибораси Муҳаммад (а.с.) суннатларига эргашувчиларни, “вал-жамоа” эса мусулмонларнинг кўпчилиги ортидан юрувчиларни билдиради. Демак, “аҳли сунна вал-жамоа” – суннатга ва жамоага эргашувчилар деган маънони англатади. Ҳақиқатан, бугунги кунда мусулмонларнинг аксари, яъни 92.5%и мазкур йўналишга мансубдир. “Аҳли сунна вал-жамоа” номини қисқартириб, “суннийлик йўналиши” деб ҳам юритилади. Ақида борасида мотуридия ёки ашъария таълимотига, фиқҳда эса тўрт мазҳаб: ҳанафий, моликий, шофеий ва ҳанбалий мазҳабларидан бирига мансуб бўлган мусулмонлардан ташкил топган жамоа суннийлик йўналишини ташкил қилади.

А. Бобамирзаев
“Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим брти мудири

Бизни кузатиб боринг:👇
Telegram | Facebook | Instagram








HIDOYA.UZ || rasmiy sahifa dan repost
#тилак

Ассалому алайкум АЗИЗЛАР, Рамазоннинг ИЛК ЖУМАСИ МУБОРАК бўлсин!

Бу улуғ ойнинг шарофатидан Аллоҳ дуоларимизни қабул айлаб, икки дунё саодатини берсин...

✅ Обуна бўлинг:

Telegram | Facebook | Instagram


HIDOYA.UZ || rasmiy sahifa dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#ташриф #видеолавҳа

Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг "Ҳидоя" ўрта махсус ислом билим юртига ташрифлари ҳамда талаба ёшларга берган панду-насиҳатларидан ВИДЕОЛАВҲА

✅ Обуна бўлинг:
Telegram | Facebook | Instagram


Ёшларни зарарли иллатлардан ҳимоя қилиш – динимиз талаби!

Муқаддас динимиз шунинг учун ҳам фарзандларимизни ҳам жисмоний, ҳам маънавий таълим-тарбиясига кучли аҳамият беришга ундайди. Хусусан, Қуръони каримда мингдан ортиқ оятлар одоб-аҳлоқ, тарбия ва илмга алоқадорлиги инсонни баркамолликка етаклайдиган мезон бўлса, фарзанд тарбиясига ҳам алоҳида эътибор қаратилиши динимизни нақадар мукаммал эканлигини кўрсатиб беради. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай дейди:“Эй иймон келтирганлар! Ўзингизни ва аҳли аёлингизни ёқилғиси одамлару тошдан бўлган оловдан сақланг” (“Таҳрим” сураси 6-оят).

👉🏻БАТАФСИЛ...

✅ Обуна бўлинг: @sof_aqidauz


#ихтилофчи_бемазҳаблар

"Кейинчалик маълум булишича, ихтилофчиларнинг "мулла"ларига ҳам кўрсатмалар чет элдаги хўжайинларидан келиб турар экан. Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, дунё мусулмонлари орасида ихтилоф қўзиш ишлари халкаро марказдан бошқариб борилмокда. Эндиликда ихтилофчи бемазҳабларнинг "мулла"ларига марказдан факс ,электрон почта ёки интернет орқали кўрсатмалар келмокда. Улар мазкур кўрсатмаларни таржима қилиб , югурдакларига беришмокда. Югурдаклар ана ўша таржималарни кўтариб олиб, мўмин-мусулмонлар орасида ихтилоф уруғини сочмокдалар".

© Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

📚"Ихтилофлар: Сабаблар ва ечимлар" китобидан

✅ Обуна бўлинг: @sof_aqidauz


HIDOYA.UZ || rasmiy sahifa dan repost
#мақола

Диний экстремистик оким ва
норасмий жамоаларининг
даъволарига раддия

Бугунги кунда дунёнинг турли минтақа ва ҳудудларида содир булаётган қарама-қаршиликлар, мусулмон дунёсидан турли мазҳабларнинг ўрталарида кучайиб бораётган узаро зиддиятларнинг, турли ихтилофлар авж олиши бегуноҳ инсонларнинг қонини тўкилишига, ҳамда тинчлик ва осойишталикни издан чикаришга сабаб бўлмоқда. Айникса бундай ишларни ислом номидан бажарилиши бунга динимизнинг энг нозик ҳукмларини бузиб талқин килиниши оқибатида кўплаб илмсиз кишиларимизнинг бундай фитналарга билиб билмай қўшилиб кетиши ачинарли ҳолат бўлиб қолмоқда. Бунда дин душманлари ҳамда ғаразли максаддаги кишилар жирканч ниятларини амалга оширишда кўпроқ илмсиз ёшлардан фойдаланмокда..

👉🏻БАТАФСИЛ...

Бизни кузатиб боринг:👇
Telegram | Facebook | Instagram


SOF TA'LIMOTLAR dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Видеолавҳа #Раддия
Мутаассиблик тушунчаси

Аҳмадали Убайдуллаев

🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
👥 ГУРУҲИМИЗ: @SOF_TALIMOTLAR


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Долзарб #Видеолавҳа

⁉️ Аҳли сунна вал-жамоа — Мотуридий ва Ашъарийларга кўра муташобиҳ оятлар

🎙 Аброр Мухтор Алий

Манба:
@AhliSunnaValJamoaUz
Улашинг: @sof_aqidauz


HIDOYA.UZ || rasmiy sahifa dan repost
#бугун #табрик
🌙🌙🌙🌙🌙🌙🌙🌙🌙🌙
Ассалому алайкум ва
роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,


Бугун ҳафтанинг муборак ЖУМА куни
05 феврал, 2021 йил,
22 жумодус соний, 1442 йил.
✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨
- Бу кунга етказди шукр қилайлик,
- Шукр-ла Аллоҳни зикр қилайлик.
- Дунё омонатдур фикр қилайлик,
- Мўъмин-мусулмонларга ЖУМА МУБОРАК!
✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨
Аллоҳ таоло ушбу кунни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

Бизни кузатиб боринг:👇
Telegram | Facebook | Instagram


HIDOYA.UZ || rasmiy sahifa dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#савол_жавоб

Ҳозирги кунда фиқҳий мазҳабларга эргашиш шартми?

Савол йўллаш учун:
📲 @SavollarMuslimUzBot

Бизни кузатиб боринг:👇
Telegram | Facebook | Instagram


HIDOYA.UZ || rasmiy sahifa dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#видеомақола

🎙- Абдулбоқий Турсунов
"Ҳидоя" ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчиси
📖 - Уйдирма хабарлар тарқатишнинг жамиятга берадиган хатарлари

Бизни кузатиб боринг:👇
Telegram | Facebook | Instagram

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

39

obunachilar
Kanal statistikasi