HIDOYA.UZ || rasmiy sahifa dan repost
#Мақола #Ҳанафийлик
Суннийлик моҳияти
(1 қисм)
Исломдаги йўналишлар сони тарихий манбаларда турлича берилган. Улардан асосий учтаси – суннийлик, хорижийлик ва шиалик ҳақида тўхталиш мақсадга мувофиқдир.Исломдаги йўналиш – деганда муайян эътиқодий масала асосидабирлашган мусулмонлар мажмуаси тушунилади. Масалан, суннийлик йўналиши суннат ва жамоат асосида, хорижийлик ажралиб чиқиш ва қаршилик кўрсатиш, шиалик эса Али (р.а.) ва унинг авлодларини ҳаддан ортиқ эъзозлаш асосида бирлашган. Аввало, суннийлик моҳияти баён этилади. Пайғамбардан нақл қилинган мусулмон умматининг 73 фирқага бўлиниб кетиши ҳақидаги машҳур ҳадисда, фақат бир йўналиш – у зотнинг суннатларини маҳкам ушлаган ва саҳобалари йўлидан юрган кишиларгина нажот топиши баён қилинган. Уламолар нажот топувчи йўналиш бу “Аҳли сунна вал-жамоа” эканига иттифоқ қилганлар. “Аҳли сунна” ибораси Муҳаммад (а.с.) суннатларига эргашувчиларни, “вал-жамоа” эса мусулмонларнинг кўпчилиги ортидан юрувчиларни билдиради. Демак, “аҳли сунна вал-жамоа” – суннатга ва жамоага эргашувчилар деган маънони англатади. Ҳақиқатан, бугунги кунда мусулмонларнинг аксари, яъни 92.5%и мазкур йўналишга мансубдир. “Аҳли сунна вал-жамоа” номини қисқартириб, “суннийлик йўналиши” деб ҳам юритилади. Ақида борасида мотуридия ёки ашъария таълимотига, фиқҳда эса тўрт мазҳаб: ҳанафий, моликий, шофеий ва ҳанбалий мазҳабларидан бирига мансуб бўлган мусулмонлардан ташкил топган жамоа суннийлик йўналишини ташкил қилади.
А. Бобамирзаев
“Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим брти мудири
Бизни кузатиб боринг:👇
Telegram | Facebook | Instagram