TURON TURKISTON


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan


O'zbekiston va turkiylar jumladan musulmon diyorlardagi barcha holat haqida.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri




Аммо Сталин замонидан бери амалдан тушмай келаётган «отахонлар» эмас! Уларни кўрдик-ку, чумчуқ «пир» этса, иштонининг ичи «шир-р» этиб, чет элга қочаман, дейди!
Шахсан мен ўзимни танк остига ташлайман, президентим ҳам мени деса!
Аммо бугун, шу бугун қай бирингиз ўзингизни танк остига ташлашга розисиз?
Бошингиздаги раҳбарлар учун ўзингизни фидо қила оласизми?
Улар шунга муносибми?
Илоё, улар шунга муносиб бўлишсин!
Биз ҳам яхши раҳбарларга муносиб бўлайлик!
150 йил олдин Фарғона бошига тушган қайғули кун эртага Ўзбекистон бошига тушмасин!
150 йил олдин мавлоно Завқий «Афсуским, бўлди вайрона Фарғона», деб ёзгани сабоқ бўлсин ва янги Завқийлар «Афсуски, бўлди вайрон Ўзбекистон», деб қонли ғазал ёзмасинлар!
Амин!
#rusbosqini #bosqinchi #istilo
#Qöqonxonligitugatilishi #asltarix
4~qism. Oxiri.
©️ Karimberdi To‘ramurod.
https://t.me/turonturkiston


Бир ғазал шарҳи. Давоми. 4-қисм.
.
Биродарсиз, қани аҳду қани паймона, Фарғона.

Жон дўстлар ҳам ёмонлик қиладиган бўлди, ҳеч ким аҳду паймонга, яъни берган ваъдасига вафо қилмайдиган бўлди.

На ялғуз бўлса очлиғ, балки тўфони бало ёғди,
Етимлар ноласидин тўлди бир афғона, Фарғона.

Очлик, қаҳатчилик камлик қилгандай, балолар халқ бошига тўфондек ёпирилиб, Фарғона етимларнинг ноласига тўлди.

Тузарга янги меҳмона муаммои азал тархин,
Муносиб бир бино айлар келар меҳмона, Фарғона.

Босқинчилар, инша Аллоҳ, бир куни даф бўлар, азалдан уларнинг тақдири шу, аммо бугун Фарғона аҳли бу босқинчиларга муносиб жойларни бериб, уларнинг шарафига шаҳарлар барпо қилиб, уларни меҳмон сифатида қабул қилиб, энг гўзал меҳмонхоналарни бино қилмоқдалар. Бу ерда шоир, менимча, Скобелев шарафига Марғион яқинида янги шаҳар Скобелев (ҳозирги Фарғона) шаҳри қурилиши бошланганига ишора қилаяпти.

Биҳамдиллаҳки, Завқий, ушбу майдин нўш килдинг сан,
Асири доми ғам, бир гўшаи майхона, Фарғона.

Фарғона ғамга ботган, қадаҳлари ғаму-андуҳга тўлган бир майхона бўлди, шукурки, Завқий, шу майдан, яъни азоб-уқубатлардан, хорликлардан, музтарликлардан тотиш сенга ҳам насиб бўлди, деб ғазалига нуқта қўяди, шўрлик шоир.
Завқий қисматининг аччиқлиги шундаки, у Россия империяси босқинчиларининг, яъни «Оқ ўрис»ларнинг қирғинини ҳам кўрди, Шўролар Россияси босқинчиларининг, яъни «Қизил ўрис»ларнинг қирғинини ҳам кўрди, қон ютди, қон тупурди!
Ғазал ҳам, унга ёзилган шарҳимиз ҳам тугади.
Хулоса ўзингиздан!
Мен бу ғазал ва шарҳни бугун юртимизни бошқариб турган «каттакон»ларимиз ўқишини, хулоса чиқаришини жуда-жуда истар эдим.
Агар «каттакон»ларимиз улар эгаллаб турган мансаб ва лавозимлар фақат ва фақат халқнинг борлиги учунгина эканини англасалар, халқ томон бўлишлари, халққа енгилликлар беришлари, халқнинг фаровонлиги учун ҳам озгина қайғуришлари керак бўлади.
Яқинда халқимиз учун қонунлар чиқарувчи олий идорамиз – Сенатимиздаги опаларнинг бир кунда еган нонуштаси, тушлиги, кечки овқати ҳужжат асосида эълон қилинди. Опалар бир миллион сўмлик нонушта, бир миллион юз минг сўмлик тушлик, бир миллион сўмлик кечки овқат ейишиб, устидан, ҳазми таом сифатида, 387.000 сўмлик ҳолва ейишибди. Бир-бирига 723.800 сўмлик сопол чойнак-пиёла, 1.070.000 сўмлик сумка, 70.000 сўмлик ручка ва 400.000 сўмлик шарфлар совға қилишибди.
Бу – газсиз, электр чироғисиз ўтирган қора халқ совуқдан қақшаб ўтирган, чақалоқларини музлаб қолишдан сақлаб қолиш учун энг охирги пулига ўтин, ҳатто таппи сотиб олаётган қора бир кунда бўлаётган иш.
Энди айтинг, мана шундай халқнинг ғазаби ортган кунларда, Худо кўрсатмасин, бирор душман юртимизга ҳужум қилса, халқ шу Сенатдагиларни, халқнинг уйини бузиб, қон қақшатган ҳокимларни, порахўрлиги учун қамалиб чиқаётган ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарларини, ҳамма соҳани ўзиники қилиб олган монополистларни ҳимоя қилиб, кўкрагини душман ўқига тутишига ишонасизми?
Мен ишонмайман!
Шу коррупционерларнинг ҳимояси учун фарзандларимни ҳам жангга солмайман!
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдоған халқи учун, дини учун буюк хизматлар қилди. Бутун дунё қарши бўлса ҳам Султон Муҳаммад масжид қилган Аё Софияни яна масжид қилди, микрофонлардан баланд овозда азон айтилишини йўлга қўйди, халқини маъмур қилди. Яшириб нима қилдик, Ўзбекистон аёлларининг ярми Туркияда ишлаб, бола-чақа боқаяпти.
Натижа нима бўлди?
Отатуркчи ҳарбийлар исён кўтариб, давлат тўнтаришини бошлаганларида Эрдоған телевидение эмас, радио эмас, ўз телефонидан халққа мурожаат қилди ва  ...
ва халқ майдонга чиқди!
Ватан учун, президент учун ўзини, машинасини танклар остига ташлади!
Ватан бирлиги сақлаб қолинди!
Давлатимиз раҳбарлари ҳам халқни ўйласа, халққа озгина енгиллик берса, халқни озгина фаровон қилиб қўйса, ишлаб топгани еганига етадиган қилиб қўйса, ўзбек халқи ҳам худди турк халқидек, Ватани ва президенти учун ўзини танкларнинг остига ташлайди!


Қўлида бойлиги, имкони бўлганида халққа хайру-эҳсон қилмаган Фарғона бойлари кўп ўтмасдан ўзлари босқинчининг қўлидан бериладиган озгина эҳсон-садақага зор бўлдилар!

Машойихлар риёсиз айламас бир тақвию тоат,
Риёдин холи ўлмай хонақоҳу хона, Фарғона.

Фарғона уламолари, шайхлари шунчалар риёкор бўлиб кетишдики, ҳатто ўз ибодатлари ҳам, масжидлар ҳам риёдан холи бўлмади.

Мударрис дарсгўйлиғ қилмади авқофсиз ҳаргиз,
Эмас рўшною ҳолим, олдилар моёна, Фарғона.

Мадраса мударрислари шунчалик таъмагир бўлиб кетдиларки, вақф молидан емасдан дарс ўтмадилар. Ўқувчининг ҳоли бўлмаса-да, муаллимлар ҳам улардан маош талаб қилдилар.

Тамоми қозию аълам иши бўлди ришвату пора,
Ҳама авқоти бўлди эрта-кеч сулхона, Фарғона.

Қози-ю, фатво берувчи муфтийларнинг дарду-ғами пора олиш бўлди, иши эрта-ю кеч даъво қилувчилар билан келишиб, мазлум ҳақини ейиш бўлди.

Ҳама савдогар аҳли бирга ўн фойда талаб қилди,
Харид этмоқда ўрганди ҳама ялғона, Фарғона.

Савдогаридан инсоф кетиб, бир сўмлик молини ўн сўмга сотиш пайидан бўлди, ҳамма бир-бирини алдаш билан банд бўлди.

Вафо жон дўстлардин истамангиз, жабр кўргайсиз,

#rusbosqini #bosqinchi #istilo
#Qöqonxonligitugatilishi #asltarix
3~qism. Davomi bor.
©️ Karimberdi To‘ramurod.
https://t.me/turonturkiston


Бир ғазал шарҳи. 3-қисм. Давоми.
.
деган «ўрисқули» ҳам!
1873-1876 йиллари Қўқон хонлигидаги ўта даҳшатли урушлар, кўпдан кўп одамларнинг қаршилиги, шаҳар ва қишлоқларнинг вайрон қилинишидан сўнг халқ оммасининг тинкаси қуриди ва қашшоқлашди. Ҳаётнинг барча тармоқлари издан чиқиб, мисли кўрилмаган азоб-уқубатлар ҳукм суриб, қайғу-алам, қўз ёшлари ҳамда қонлар бамисоли дарё каби оқди. Мана шундай оғир шароитда ҳам халқ Ватан мустақиллиги учун курашдан воз кечмади. Аммо уларнинг ўз ҳолига ташлаб қўйилиши, ўзаро низолар, ўзаро курашлар ҳамда ҳарбий билимнинг пастлиги мағлубиятга олиб келди. Бир гуруҳ маҳаллий амалдор табақа вакиллари эса, Россия ҳукмронлигини тан олишга мажбур бўлдилар. Улар халқ номидан қалбаки ёзма мурожаатларни уюштириб, Россия ҳукмронлигига розиликларини намойиш этдилар. Ҳатто айрим жойларда «тантанали» учрашувлар уюштирдилар.
Бу ўрисга қўл келди ва император Қўқон холигини тарих саҳифаларидан ўчиришга изн берди. Тарих майдонига Генерал Скобелев от миниб кириб келди ва ...
ва хонлик аҳолиси ўрис босқинчиларини бу гал хурсандчилик билан қарши олди!
Нега?
Халқ ўз хонидан ҳам, ўз бекларидан ҳам, ўз тўраларидан ҳам, ўз уламоларидан ҳам безор бўлган эди. Халқ «Ўрис булардан яхшироқ бўлса бўлар, булардан баттар бўлмас», деган гумонга бориб қолган эди!
Шундан кейин тўп овозлари остида рус генерали от устида шаҳарга кириб, сарой майдонида қўшиннинг ғалаба парадини ўтказди! Сўнгра қўшин хон саройига кирди!
Насриддинхон ва Абдураҳмон офтобачи нима бўлди, дейсизми?
Уларга нафақа (аслида, садақа) тайинланиб, Россияга сургун қилинди.
Пўлатхон Марғилонда дорга осилди!
Қўқон хонлигига жаноза ўқилди ва янги ташкил топган Фарғона вилоятига икки қўли ҳам қонга ботган генерал Скобелев губернатор қилиб тайинланди. Кейинчалик ҳозирги Фарғона шаҳрини Скобеблев деб аташди. Скобелевга тили келишмаган халқ яқингача ҳам шаҳар номини Искобил деб юрди...
Навбат туркманларга келди, ўрислар бутун туркман элини қонга белаб,1881 йили Ашхободни ва 1884 йили Марв водийсини эгаллади.
1895 йили Помирнинг Россиянинг Марказий Осиёдаги чегараси сифатида белгиланиши унинг босқинчилик ва талончилик режаларининг охирги нуқтаси ҳисобланади.
Биз тарих китобларидангина ўқиган шунча воқеанинг ичида яшаган шоир Завқий алам билан мана шу ғазалини ёзган:

Фалак, афсуским, дастингда обу дона, Фарғона,
Ҳаводис оташида айладинг вайрона, Фарғона.

Кеча-кундуз, халойиқ, жаҳд ила айш истадингизлар,
Мукофотига бўлди жумлага ғамхона, Фарғона.

Қилиб бойликни шукрин, хайру эхсон этмадингизлар,
Кўрунг, оз кунда мухтож ўлдилар эҳсона, Фарғона.

Машойихлар риёсиз айламас бир тақвию тоат,
Риёдин холи ўлмай хонақоҳу хона, Фарғона.

Мударрис дарсгўйлиғ қилмади авқофсиз ҳаргиз,
Эмас рўшною ҳолим, олдилар моёна, Фарғона.

Тамоми қозию аълам иши бўлди ришвату пора,
Ҳама авқоти бўлди эрта-кеч сулхона, Фарғона.

Ҳама савдогар аҳли бирга ўн фойда талаб қилди,
Харид этмоқда ўрганди ҳама ялғона, Фарғона.

Вафо жон дўстлардин истамангиз, жабр кўргайсиз,
Биродарсиз, қани аҳду қани паймона, Фарғона.

На ялғуз бўлса очлиғ, балки тўфони бало ёғди,
Етимлар ноласидин тўлди бир афғона, Фарғона.

Тузарга янги меҳмона муаммои азал тархин,
Муносиб бир бино айлар келар меҳмона, Фарғона.

Биҳамдиллаҳки, Завқий, ушбу майдин нўш килдинг сан,
Асири доми ғам, бир гўшаи майхона, Фарғона.

Сиз билан биз англайдиган тилда ёзилган ғазал кўп ҳам шарҳлашга муҳтож эмас. Бир-икки оғиз сўз билангина изоҳ бериш билан чеклансак, кифоя:

Фалак, афсуским, дастингда оби дона, Фарғона,
Ҳаводис оташида айладинг вайрона, Фарғона.

Фалак, сенинг қўлингда шўрлик Фарғона дон суви бўлди, яъни эзиб, суви чиқарилган дондек абжағи чиқди. Ҳодисалар олови ичида Фарғона вайронага айланди.

Кеча-кундуз, халойиқ, жаҳд ила айш истадингизлар,
Мукофотига бўлди жумлага ғамхона, Фарғона.

Хон-у, тўралар, беклар-у, бойваччалар кайфу-сафога берилди, оқибатда, Фарғона ғамхонага айланди.

Қилиб бойликни шукрин, хайру эҳсон этмадингизлар,
Кўрунг, оз кунда муҳтож ўлдилар эҳсона, Фарғона.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#uygur #uygurlar #sharqiyturkiston #turk #turkiylar #qorluq
Uyg‘ur halqi. Uyg‘ur qardoshlar.
https://t.me/turonturkiston


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#migrantlarhaqida
Xullas O‘rusiyaning o‘ris fuqarolari migrant oviga chiqishdi. Qayerda qanday migrant ko‘rib qolsa darrov tutib melisalariga berishmoqda, ular esa turli tuman o‘zlarining elagidan o‘tkazib keyin shunga ko‘ra muomala qilmoqda. Migrantlarga bundan keyin yanada vaziyat og‘irlashib boradi shekilli.
https://t.me/turonturkiston


Кауфман бу сўровни мамнуният билан инобатга олган ва Қўқон шаҳрини урушсиз эгаллаганлиги тўғрисида императорга телеграмма жўнатган. Петербургда бу хабар хурсандчилик билан қабул қилиниб, нишонланган.
Кауфман Насриддинхонни чақириб сулҳ лойиҳаси билан таништиради. Бунга кўра, Сирдарёнинг унг қирғоғидаги жойлар Россия империяси таркибига кириши ҳамда ҳарбий харажатларни қоплаш учун рус ҳукуматига 600 минг танга товон тулаши лозим эди. Бунга жавобан Насриддинхон бутун хонликни ҳам ўзини ҳам Россия империясига топширганини изҳор қилади!
Шундан кейин Насриддинхон Россия империясига содиқлигини кўрсатиш учун Абдураҳмон Офтобачи, Пўлатхон каби қўзғолончиларга қарши аскар юборади. Қўқонлик қўқонлик билан жанг қилади! Кўп одам ўлади, Насриддинхон 30 қўзғолончини дорга осдиради ва ҳоказо.
Охир-оқибат халқ бу хонга ҳам қарши оёққа туради. Бу хон ҳам шарманда бўлиб қочади...
Халқ қанча енгилмасин, қанча фарзандлари нобуд бўлмасин, барибир зулмга тан бермади, босқинчига бўйин эгмади, яна ва яна исён қилаверди.
Энг муҳими, халқни ўша вақтда ҳам бошқарадиган куч бўлган руҳонийлар, имом ва муллалар халқни итоат қилишга, сабрли бўлишга ва шукур қилишга даъват этганлар. Аҳмад Закий Валидий ёзади:
«Уламолардан қози мулла Турсун Муҳаммад Охунд отланиб чиқиб: «Эй мусулмонлар, сизларга нима бўлди? Ояту ҳадисга қаранглар, китобларда бу қилган ишларингни савоб демайдур, бизда подшоҳ йўқ, асбоб йўқ, бўл ғазот эмас», деб панду насиҳат қилсалар, мастдек муштни кўтарган, тўқмоқ ва чўянбош кўтарган жуҳалолар бирдан: «Урунглар, бул киши Русиядан пора олган!» деб Қозикалон домлани отдан йиқитиб, шаҳид қилдилар. Муни кўрган уламолар бу фуқароларни алҳол қўюб юбордилар».
Аммо қўзғолончиларга бошчилик қилганлар орасида ҳам хиёнатчилар чиққан. Энг машҳур исёнчи, босқинчиларга қарши халқ курашининг бошида турган Абдураҳмон Офтобачи генерал Скобелевга ўз ихтиёри билан таслим бўлиб, Пўлатхонни тутишда ёрдам беражаги ҳақида ваъда берган. Кейинчалик император жаноби олийлари Абраҳмон Офтобачига,  Скобелевнинг тавсиясига мувофиқ,  полковник унвонини берган.
Қўзғолончиларни шу тахлит тинчитган ўрислар яна Насриддинхонни «ўйинчоқ хон» қилиб, тахтга ўтқазадилар.
Халқнинг энг охирги умиди Пўлатхондан эди, аммо у ҳам кетма-кет мағлубиятга учраб, Олой томонга қочди. Олойда эса, унга ўрис эмас, Қоратегин ҳокими ҳужум қилиб, Пўлатхоннинг охирги кучларини тор-мор этди. Пўлатхон озгина одами билан Чавай деган жойга қочди. Бу ерда уни ўрис эмас,  унга шахсий адовати бўлган Мирзақул деган ўз диндоши қўлга олиб, ўрисга сотди!
Мусулмон исёнчининг мусулмон одам томонидан маҳв этилиши Петербургда, хусусан, император томонидан мамнуният билан қарши олиниб, унинг қатнашчилари муносиб мукофотландилар. Хусусан, Мирзақул деган «ўрисқули» ҳам!
#rusbosqini #bosqinchi #istilo
#Qöqonxonligitugatilishi #asltarix
2~qism. Davomi bor.
©️ Karimberdi To‘ramurod.
https://t.me/turonturkiston


Бир ғазал шарҳи. 2-қисм. Давоми.
.
томонига ўтиб, улар билан бирлашганлар. Худоёрхоннинг ўғли Андижон ҳокими Насриддинбек ҳам беш минг кишилик қўшин билан уларга қўшилган. Хонликнинг асосий ҳарбий қисмлари ва лашкарбошиларнинг қўзғолончилар томонига ўтиб кетиши хон тақдирини ҳал этган.
Худоёрхоннинг Россия кучларига таянишдан бошқа иложи қолмай, ёрдам сўраб, Кауфманга мурожаат этган:
«Шу кунлардаги оғир ва бахтсиз пайтларда, – деб ёзади шўрлик хон. – Менинг Мулла Иса Авлиё, Абдураҳмон Офтобачи ва Холназар Парвоначи сингари энг ишончли кишиларим қўшин билан душманларим – қўзғолончиларга қўшилдилар ҳамда менга қарши урушмоқчилар. Мен ҳамма вақт сиз, олий ҳазратларидан дўстлик ва ёрдам кутиб турганлигим боисидан бу гал ҳам мени эътибордан четда қолдирмагайсиз. Шахсан ўзимни ва Қўқон хонлигини улуғ император жанобларининг ихтиёрига топшираман ҳамда қўшинни тўплар билан биргалиқда имкони борича тезроқ Қўқон шаҳрига юборишингизни сўрайман». (Бу манба интернетда турибди: «Память о Фергане» деган китоб).
Худоёрхон узил-кесил ўзини ҳам, бутун хонликни ҳам бутунлай босқинчилар оёғи остига ташлади. У шу даражада ишончни йўқотган эдики, фурсатни ғанимат билиб, қочишга қарор қилади. «Саксон арава кўч, хазина ва ойимлар, бекалар, етти арава танга» билан 1875 йил ёзида йўлга чиқади. Унинг ёнида 4000 пиёда ва 2000 отлиқ аскар, 68 тўп борган. Бироқ Қўқондан 10 чақирим юрганларидан кейин мазкур қўшин хонни ташлаб, қайтиб кетган.
Тошкентга етиб келган Худоёрхон Кауфман билан учрашиб, «Мени императорни кўриш учун юборишингизни сўрайман», деган. Губернатор бунга розилик билдириб, йўлга отланишни айтган ҳамда қиличининг учини секин ойнага уриб қўйган. Яъни, Худоёрхоннинг тақдирини ҳал қилган!
Худоёрхон ҳарамини Туркистонда қолдириб, аскарларига ҳам жавоб бериб, бошгинасини бўйни ичига тортиб, бир додхоҳ, бир тўқсабо, бир хазинабон бир шарбатдор ва тўрт хизматкор билангина Оренбургга етиб борган. Руслар фойдаси тегмайдиган Худоёрхонни тақдирлаш у ёқда турсин, халқ ҳисобига тўплаган хазинасини ҳам тортиб олди ва ўзини сургун қилди.
Абдураҳмон Офтобачи бошчилигидаги гуруҳлар Худоёрхон ўрнига Қўқон тахтига унинг ўғли Насриддинхонни ўтқаздилар. У Бухоро амири ва Тошкентнинг нуфузли бой кишиси Сайдазимбойга мактублар юбориб, «Дин ҳимояси учун курашга отланган қўзғолончиларни қўллаб-қувватлашини, кофир ўрисларга қарши курашишини изҳор қилиб, кофирларга қарши урушда бирлашиш»га даъват қилган.
Амир ва Сайдазимбой эса, хатларни Туркистон генерал-губернаторига топшириб, Россияга содиқликларини яна бир бор намойиш қилганлар.
Халқимиз ичида сотқинлар, хоинлар, ўриснинг кетини ўпишга ўчлар доим бўлган ва бундан кейин ҳам бўлади!
1873 йил Кауфман Насриддинхонга ёзган хатида «Худоёрхон билан тузилган 1868 йилги шартномани ва дўстлик алоқаларини бузмаслик шарти билан» унинг хонлик мақомини тан олишини билдирган. Айёр Кауфман вақтдан ютиш учун Насриддинхоннинг Рус давлатига қарши қаратилган ҳаракатларини яхши билса-да, лекин хон билан вақтинча муросага боришни лозим топган.
Кауфман хонликни босиб олиш чораларини кўрган. 1875 йилда ҳарбий юришни бошлаган. Маҳрам деган жойда Абдураҳмон Офтобачининг тажрибасизлиги боис жуда кўп одам нобуд бўлган, Офтобачининг ўзи қочиб кетган. Маҳрамдаги мағлубият Қўқон хони Насриддинхон ва унинг атрофидагиларни саросимага солиб, хон дарҳол Кауфман номига хат ёзиб, «Жаноби олийлари! Гуноҳимиздан ўтинг!» деб совға-салом юборган.
Насриддинхон бир кичкина ҳарбий губернаторга қанчалик ялинмасин ва унинг олдида тиз чўкмасин, барибир, сўровлари инобатга ўтмаган. Чунки рус ҳукумати Қўқон хонлигини тамомила тугатиш ҳаракатида эди. Шунинг учун ҳам Кауфман хон совғаларини олмади ва хоннинг ўзи келиб, бўйсуниши лозимлигини элчига билдирди.
Бу вақтда хон ва унинг атрофидаги сарой амалдорлари Қўқон мудофаасини мустаҳкамлаш, душманга қарши курашиш чораларини кўриш ўрнига таслим бўлишга тайёргарлик кўрмоқда эдилар. Зеро, 1875 йил 29 августда Кауфман катта қўшин билан Қўқон шаҳрига келганда Насриддинхон бошлиқ нуфузли кишилар «халқ номидан туз ва нонни қабул қилишни ҳамда ҳукмдор императордан халққа раҳм-шафқат қилишни» сўраганлар.


Худоёрхон халқ тақдирини ўйламай, Россияга орқа қилиб, кўнглига нима келса, шуни қилаверган. Шу боисдан маҳаллий ва рус манбаларида хонни қораловчи маълумотлар кўп. Уларда Худоёрхон тенги йўқ очкўз, молпараст, ўта шафқатсиз ва золим сифатида тасвирланади.
«Худоёрхон кўп бадавлат бўлиб, хотинларни кўпайтиришга ҳирс қўйган. Кайфу сафони, роҳатни ва тинчликни яхши кўрган. Халқнинг фойдасига иш юритмаган. Мамлакатнинг турли томонларидаги бир нечта боғларида гуллар орасида кайфу сафо қилиб ётган, бедана, каклик ва хўрозларни уриштириш билан шуғулланган. Масхарабозлар ва ҳофизлар ҳамда маъносиз ўйинлар билан умрини ўтказган. Молу дунёга ҳаддан зиёда ҳирс қўйган ва ўзининг хазинасини бойитиш учун кўп солиқлар солган», деб ёзган экан Аҳмад Заки Валидий.
Худоёрхон давлат харажатларини камайтириб, шахсий бойлигини орттиришда ҳеч нарсадан тоймаган. Хон хоҳлаган ер, қишлоқ ва овулни тортиб олиб, ўз мулкига айлантирган. Унинг ўзи «кўп ёмон табиатли киши бўлиб», ёқтирмаган кишиларини қаттиқ жазолаган ва халқнинг муҳаббатини қозонишни хаёлига ҳам келтирмаган. Мана шундай ишлари халқ норозилигини чақирган.
Худоёрхон солиқ турларини кашф этишда ва уларни ундиришда тенгсиз бўлган. Масалан, бир боғ хашақдан, бир пиёла сутдан, ўнта тухумдан, масхарабозлардан, айиқ ўйнатувчилардан, дўкон қоровулларидан олинадиган ва бошқа хилма-хил солиқларни кашф этган. Худоёрхон барча нарсалардан солиқ тўплаб, катта бойлик орттирган. Бу ҳақда рус манбалари ҳам далолат беради:
«Солиқлар олинадиган буюмларнинг турлари жуда кўп бўлиб, улар имкони борича барча нарсалардан олиниб, халқ том маънода шилинган. Ҳатто камбағаллар келтириб сотадиган қамиш, шох-шабба, янтоқ ва шунга ўхшаш нарсалардан солиқ ундирилган. Кейинги вақтларда тоғлардан ариқлар орқали оқиб келадиган сувларга ҳам солиқ солинган. Фақат нафас олинаётган ҳаводан солиқ олинмаган, холос. Бу ҳол хонга қарши норозиликнинг асосий омилларидан бири бўлган эди».
Худоёрхоннинг қаттиқ зулми ва адолатсизлиги, оғир иқтисодий ҳаёт ҳамда унинг Россиянинг хизматкорига айланиши халқ ғазабини қўзғатди. Шунинг учун хонга қарши халқ ҳам бош кўтарди. Бунда ўзбеклар, қирғизлар ва тожиклар фаол қатнашиб, ватан хоини Худоёрхонга ва Рус давлатининг тажовузига қарши курашдилар. Бу ҳаракатда Пўлатхон шуҳрат қозонган. Маъмир Мерган ва Маъмун Шоумурзоқ раҳбарлигида ҳам хонга қарши қўзғолонлар кўтарилган, аммо улар хон аскарлари томонидан бостирилган.
Пўлатхон бошчилигидаги халқ ҳаракатини бостириш учун Худоёрхон Иса Авлиё, Абдураҳмон Офтобачи ва Саримсоқ эшик оғаси бошчилигида 4000 кишилик аскар юборган. Бироқ улар қўшини билан қўзғолончилар томонига ўтиб, улар билан бирлашганлар.
#rusbosqini #bosqinchi #istilo
#Qöqonxonligitugatilishi #asltarix
1~qism. Davomi bor.
©️ Karimberdi To‘ramurod.
https://t.me/turonturkiston


Бир ғазал шарҳи. 1-қисм.
.
    Бугун шу шарҳни яна бир ўқишингизни истадим!
   
   Афсуским, бўлди вайрона Фарғона...

Ғазалларни шарҳлаётганим кўпларга маъқул бўлиб, «Бу ишда давом этинг, ўзингизга маъқул ғазалларни шарҳланг, бу бир маърифий сабоқ бўлаяпти», деган мулоҳазалардан илҳомланиб, ўзимга маъқул яна икки-уч ғазални шарҳлаган бўлдим. Қуйида Қўқон хонлигида туғилиб, Россия империяси фуқароси бўлиб яшаб, совет даврида вафот этган Убайдулло Солиҳ ўғли Завқийнинг маталаъи «Фалак, афсуским, дастингда оби дона, Фарғона» ғазали шарҳини эътиборингизга ҳавола қиламан.
Олдинги шарҳлардан фарқли ўлароқ, бу ғазал илоҳий ишқ эмас, рус босқинчиларига нисбатан нафрат, уларга мамлакатни қўш қўллаб топширган хон, бек, тўраларга нисбатан маломат руҳида ёзилган.
Ватан рус босқинчилари оёғи остида топталганининг сабаблари англатилган бу ғазалнинг бугунги кунда қанчалар долзарб эканини, биз бугун ҳушёр бўлмасак, 1873 йилда Фарғонанинг бошига келган кун эртага Ўзбекистоннинг бошига келиши мумкин эканини англашга ҳаракат қиласиз, деган умиддаман.
Завқий 1853 йилда Қўқонда туғилган, Қўқондаги «Мадрасаи олий» ва «Мадрасаи чалпак»да таҳсил олган. 20 ёшда бўлганида Қўқон хонлигини Россия босиб олади.
Завқийнинг рус босқинчиларига қарши жангларда қатнашгани ҳақида маълумот топа олмадим. Менимча, ижодини «Ўзбек адабиёти» дарслигига киритган адабиётшунослар унинг рус босқинчиларга қарши курашини ҳам, босқинчиларга нафрати бўлганини ҳам яширишган кўринади. Акс ҳолда, Зақий адабиёт дарсликларига киритилмасди...
Аммо, табиийки, шоирнинг онгли ижодий фаолияти рус босқинчилиги йилларига тўғри келгани боис, «Каждор замона», «Абдураҳмон шайтон», «Ажаб замон», «Қаҳатчилик» каби шеърларида босқинчиларга бўлган нафрати номоён бўлади.
Шоирнинг «Юзингни кўрсатиб аввал», «Келмаса-келмасун нетай», «Кулбам аро, эй махлиқо, бир йўл хиром айлаб келинг» каби ғазал ва мухаммаслари ўша даврларданоқ халқ ҳофизлари томонидан куйланган ва бугун ҳам севиб тингланмоқда.
Битта нарсани ўйлайман. Ҳойнаҳой, Завқий қўлидан келганича рус босқинчиларига қарши курашган бўлса керак. Чунки, илғор фикрли, икки мадраса кўрган йигит, босқинчи келганида қўл қовуштириб ўтирмасди.
Аммо босқинчиларга қарши курашмаган бўлиши ҳам мумкин...
Нега, дейсизми?
Ана шу жойи муҳим.
Рус давлати Бухоро ва Хива хонликларига қарши уруш олиб бораётган йиллари Қўқон хонлигида чуқур сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий инқироз ҳукм сурмоқда эди. Бу вақтларда хонлик ерларининг ярми Рус давлати томонидан босиб олинган бўлиб, унинг чегараси, асосан, Фарғона водийсидан иборат эди.
Қўқон хони Худоёрхон сиёсий жиҳатдан ўта кўрлиги, қўрқоқлиги сабабли русларнинг ҳам, халқнинг ҳам кўз ўнгида ўз обрўсини йўқотган эди. У қандай бўлмасин, тахтни сақлаб қолиш учун Рус давлатига таянишга, унга ўзини яхши кўрсатишга қаттиқ тиришди. У рус ҳукумати вакилларига содиқлиги ва ҳар қандай хизматга тайёрлиги ҳақида бирин-кетин хатлар ёзиб турди. Ҳатто Россия билан хонликни бир давлат дейишгача борди. Масалан, у бу хусусда 1869 йил 18 апрелда Туркистон генерал губернаторлиги маъмуриятига шундай хат ёзган:
«Сизлар томонга қочиб ўтган сарбоз Турсунқулов билан юборган самимий хатингизни олдим. Сизга нисбатан бўлган дўстлик туфайли мазкур сарбозни кечириб, сарпо кийгиздик ва хурсанд қилдик. Чунки у бегона давлатга эмас, балки Қўқон билан бир давлат – Россияга, яъни бир мамлакатга қочган».
Демак, Худоёрхон ўз вақтида хоинлик қилиб, душман тарафига ўтган кишини афв этиб, бу билан Россияга содиқлигини изҳор этган. Айниқса, унинг «бир давлат» ҳақидаги гаплари Рус давлатининг итоаткор хизматкорига айланганидан далолат беради. Унга рус генерали юборган жавоб хатида унинг сўзларидан ўрислар мамнун бўлганликлари уқдирилган.
Худоёрхон Россия паноҳида тахтда ўтиришни ва айшу ишрат қилишни афзал кўрди. «У вақтини ўйин-кулгу билан ўтказуб, қуш солмоқ ва кўпкари чопмоқ йўлларинда бўлуб, уламо ва фузало насиҳатларига амал қилмай, жабру зулм тарафига ўтиб турганида, раияту халқ ундан юз ўгирди», деб ёзган экан Исҳоқхон Ибрат.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Toshkent NESTONE binosiga kichik sayohat. Bino haqida Abdurahmon Husniddin hikoya qilyapti.
https://t.me/turonturkiston


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#FreePalestine
Tarmoqlarda koka-kola atrofidagi shov-shuvlarga ko‘zingiz tushgan albatta. Boykot natija bergan shekilli, savdo tushib ketgani sababli koka-kolani milliy kola deb nomlab chiqarmoqda degan taxminlar ko‘paymoqda. Va uni millatning mashhur insonlari orqali reklama qilishmoqda, videoda shu haqda yaxshigina fikr bildirilgan.
https://t.me/turonturkiston


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
https://t.me/turonturkiston


Гитлер еврейларни нега ёмон кўрган, деган саволга, одамлар минглаб версиялар келтириб беришган....
Гўё бир яҳудий
Гитлерни
ИНИҒОШОТ операция қилганида ахта қилиб қўйгани учун хам, ёмон кўриб қолган деган гаплар хам чиқиб кетган...
Йўқ ундай эмас...
Аслида Гитлер
еврейларни ўрганиш учун, улар хақида кўплаб китоб ўқиб ўрганган....
Бошида хатто яҳудийларга яхши фикрда хам бўлган....
Аммо видеодаги китобларини ўқиб ўргангач,
яҳудийларни ким эканини аниқ билиб, уларга нафрати ошган.....
Кўп нарсани уларни китобидан ўрганиб, ўша усулни ўзларига қайтарган...
Ўзидан бошқа халқни хайвон деб хисоблайдиган халқ, ер юзида бўлиши керак эмас, деб хисоблаган...
Видеоси кейинги постда 👇
#FreePalestine
©️chokokrem
https://t.me/turonturkiston




Ироқ революционерлари томонидан Британия ва Ақшга содиқ Ироқ монархияси қиролини ўлдирилиши.
1958, 14 июль.

Ироқда Генерал Абдул Карим Қассом ва унинг тарафдорларидан иборат бир гуруҳ харбийлар томонидан давлат тўнтариш ўтказилади. 1958 йил 14 июл оқшомида Боғдод кўчаларига харбийлар олиб чиқилади ва қирол қасри оғир снарядлардан ўққа тутилади. Қасрнинг юқори қаватлари вайрон этилиб, қўриқчилар йўқ қилинади. Қироллик оиласининг барчаси ва бош вазир Нури Саьид пастки қаватга тушишади. Ироқнинг ёш қироли Файсал 2 ва ворис шаҳзода Абд ал-Иллаҳ ва уларнинг оила аьзолари бошларига Мусҳаф кўтариб ташқарига чиқишади. Уларни деворга ўгирилишга буйруқ берган харбийлар рахбари Абдул Саттор ал-Аббоси ўт очиб барчасини ўлдиришга буйруқ беради ва қироллик оиласи қириб ташланади.
Адб ал-Иллоҳнинг жасади танкларга боғлаб Боғдод кўчаларида судралади ва қўл оёқлари кесилиб жасади қироллик қароргоҳига осиб қўйилади.
Ўнгдаги суратда қироллик бош вазири Нури Саьиднинг жасади кўрсатилган.

Ўзларини Ҳошимийлар авлоди дея таништириб, араб жамиятлари тепасига ўрнашиб олиб динимизга хиёнат қилаётган, душман билан Фаластинга қарши тил бириктирган ва милионлаб мусулмонларнинг ғазабини келтираётган ҳозирги хоин қироллар ҳам шу каби хор ўлимга ҳақлилар.
©️ Diyorbek Qurbonov.
https://t.me/turonturkiston


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Украиналиклар
Украинани еврейларга бериб қўйдик, дейишяпти...
©️ chokokrem
https://t.me/turonturkiston




Беғубор ёшлик хотираларини эслаб ёзсам, хамма СССР ни ёмонлаяпти!

Бу мавзуга нисбатан айрим зиёли қатлам қарши чиқса, оддий деҳқон ва ишчилар синфи унчалик тушунмайди.

СССР шундай пухта режа асосида кадрлар тайёрлаганки, ҳамон у парчаланган бўлсада унинг асорати сақланиб қолган.
Орамизда СССР нонини емаганлар тахминан 50/50 ташкил қилади.
Улар тарих дарслари орқали у ҳақда маълумот билишади.

Китобда ёзилмаганлардан гапирай!

Хом ашё етиштириш, Рус оғаларига беминнат хизмат қилиш, сиёсатга аралашмаслик, сиёсатни муҳокама қилмаслик, битта медал учун борини қурбон қилиш, ишчиларни кўпайтириш учун кетма-кет туғиш, мантиқсиз меҳмондўстлик, амалдорларни улуғлаш, галстук таққан олдида бошни эгиб туриш, ўз тилини рус тилидан кейинги ўринга қўйиш, бизнесменга нафрат билан қараш ва уни талаш каби иллатлар илдизи айнан СССР тайёрлаган кадрлар онгига сингдирилган.

Хозир СССР вақтидан бери нима ўзгарди?
Халқ бойликларига эгалик қиляптими?
Савол конкрет берилди, жавоби хам адекват бўлса мархамат!
.
©️ Komil Ahmedov.
https://t.me/turonturkiston

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

621

obunachilar
Kanal statistikasi