Zafarbek Solijonov dan repost
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди. Бу маблағлар ижтимоий объектлар, спорт мажмуалари, соғлиқни сақлаш муассасаларини қуриш учун сарфланади.
Таъкидланишича, «Ноқонуний йўл билан олинган активларни давлат ҳисобига қайтариш тўғрисида»ги қонунга кўра, ушбу маблағлар махсус Давлат жамғармасига ўтказилади. Шунингдек, Орқалиқ шаҳрида иқтидорли спортчилар учун 120 ўринли спорт мажмуаси, Остонада таянч-ҳаракат тизимида нуқсони бўлган болалар реабилитация маркази, Олмаотада 400 ўринга мўлжалланган алоҳида эҳтиёжли одамлар учун ўқув маркази қурилади.
«Давлат раҳбари таъкидлаганидек, қайтарилган барча маблағлар қозоғистонликлар манфаати учун ишлаши керак. Жорий йил бошидан бери комиссия умумий қиймати 900 миллиард тенгедан ортиқ активларни қайтариш бўйича келишувларни тасдиқлади. Бу маблағлар ҳисобидан бир қатор ижтимоий инфратузилма объектлари қурилиши бошлаб юборилди», — деди Ўлжас Бектенов.
Энди савол: бизда ҳам бу иш амалга ошириладими? Қачон?
👉 @Zafarbek_Solijonov