* * *
Зулхумор ОрифжоновагаКўнгилнинг энди не ўзга иши бор:
алмисоқ кунидан бери
оламдан
ғамлагани – фақат андуҳи ишқор,
Мен-да, шодон баҳор тилаб қоламан.
Бироқ, куйлаганинг – яна хазонлар,
заъфарон боғлару
эзгин мева – ишқ.
Борар бу ўкткинчи тушлар ҳазорлаб
то ҳаёт ўтмишни этгунча тафтиш.
Қара, бу осмонда эрксиз қушларнинг
қанотилари узра барқ урар иймон.
На бахтга ўнг келар хайру хўшларинг,
на жимликларингдан ёғилар сиймоб.
Ўтар бари сени ўртаган ҳислар,
битар кўз ёшларнинг чуқур излари.
Тўкилар тилингдан чиқмаган сўзлар
ва яшнар дунёнинг ғамгин кузлари.
Мен-да, такрор раво кўрганим – беғам
фақат далда бермоқ:
унутгин, кўнгин!
Балки дошинг етмас, аммо азизам,
бизни асраб қолар яна шу кўнгил.
Муҳаммад Сиддиқ@Muhammad_Siddiq