и! Кимгадир совға қилиб юбораверинг дейди! "Ҳай онам ўлолмай турибди, ол буни!" дедим. Йўқ, қаёғда?! "Розиман!" деб барибир олмади. Аямга келиб, "олди" деб қўявердим.
Сафарбой машинага ўтирганидан бери жағи тинмай мантиқазон воқеасини гапирар, орқа ўриндиқдаги Зарифа эса ўлими олдидан битта мантиқазонни бўлсада Маҳбубага қайтариб, ҳамма қарзидан қутулмоқчи бўлган Рисолат буви ҳақида ўйларди.
Ўймакор дарвозагача икки уй қолганда Сафарбой машинадан тушиб қолишни истаб, тўҳтаттирди:
-У ёғига кетаверасизлар а опалар, акалар!
-Э, тўҳтанг ака! Ўзимиз қайтариб ташлаб қўямиз!
-Йўқ раҳмат, сизларни йўлдан қолдирмай...
Сафарбой орқага чайқала-чайқала кетди.
-Буни ким ўйнаганди?- Зарифанинг лабига кулгу инди.
-Аппаратурани қўриқлайдиган Шукур ака!
-Қаритиб юборибмиз, унда...
Мана Маҳбуба ўз мактубларида тасвирлаган ўша ҳовли!
Зарифа ўймакор дарвозанинг енгил кичик табақасини итариб кўрди: уч метрлар ичкарида пистамағиз рангли парда тортиғлиқ турарди, демак ўша уй!
Нима деб чақиришни билмади, жонига Муродилла оро кирди:
"Ибратхоон! тақсир!"
Чамаси анча наридан бировнинг овоз бергани эшитилди. Ҳаммада ўзгача иштиёқ: ҳозир улар Маҳбубанинг турмуш ўртоғи Ибратхонни ўз кўзлари билан кўришади...
-Сардор келмади-да, афсус!- Шоира ним табассум қилди, Зарифа билади: бечора аёл "Менга ҳам Ибратхондай бириси учраса қани эди!" деб неча қайта такрорлаган, шу образга ўзгача чизгилар қўшган ва бироз бўрттиргани учун дашном ҳам эшитганди...
(Давоми бор)
Ummu Zaynab Ummu
#МактубХикоя
📡 Do'stlar bilan bo'lishingⓂ️ANBA @Sevimli_Xikoyalar
https://t.me/joinchat/AAAAAETNGn5yK9B5Td9TtA