SAHROYI


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


Похожие каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


***
Тунни ўтқазмоққа инсон бунча кўп,
Бирга уйғонмоққа бироқ шунча кам,
Хайрлашмоқликка тонг билан ўпиб,
Кулиб, силкитмоққа қўлларингни ҳам,
Кун ўтса бир Ундан янгилик кутиб.

Турмуш кечирмоққа бунчалар кўп кас,
Саҳар қаҳва ичиб, қурмоққа суҳбат,
Денгиз чиройидан бўлмоқликка маст,
Шодлик, ғам-қайғуда чекиб машаққат,
Суянмоққа, фақат, севмоққа эмас.

Бирга ўй сурмоққа инсон бунча кам,
Соғин булут тўлган кўкка боқмоққа,
Ном битмоққа ерни қор қоплаган дам,
Унинг ёди билан ёришмоққа қалб,
Берса бахт бўлмоққа, тилаганинг ҳам.

Сукут сақламоққа инсон бунча оз,
Англамоққа бир бор боққанда сирин,
Пушмон бўлмасликка кечганингда воз,
Қабул қилмоқликка ёрлиқ каби жим,
Ҳар қандай оғриқни ва ўлимни боз.

Калава шу йўсин тебранар ҳар дам,
Тўқнашар, ажрашар беқайғу ўпиб,
Не учун? Асосий сабаб азалдан
Тунни ўтқазмоққа инсон жуда кўп,
Бирга уйғонмоққа бироқ шунча кам.

Эдуард АСАДОВ

Русчадан ФЕРУЗШОҲ
t.me/Feruz_Nematullayev


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Қадимий классика!

t.me/Feruz_Nematullayev


"...Есениннинг ўлими – ёзган эди Вл. Маяковский, – ранжитди, одатдагидек, одамларга хос... бироқ тонг билан ўлими таъкидлаган мисралар босилган газета келтиришди:

Бу ҳаётда ўлмоқ-ку бор гап,
Яшамоқ ҳам янгимас, ахир...

Ушбу шеър эълонидан сўнг Есениннинг ўлими адабий фактга айланди.

t.me/Feruz_Nematullayev




Kemalardek uchrashgan edik...

Ayrilaylik... kemalar misol...

@Tirik_soya




***
Кўп қаватли бино остида
Дўнсанг
Ноанъанавий шаклга
Ва сенга хиёнат қилган аёлнинг –
Сиғдира олмасанг ақлга –
Сочларига оқ бўлиб қўнсанг.

Қўнганича қай бир қиррангга
Қилиб жон таслим
Ёшингга етмаган қарға
Ва ўзингни ҳис қилсанг янги –
Юрак урмаса ҳам ўлмасдан –
Қисматингни ўтирсанг қарғаб.

Шаклинг ўзгараверса
Оёғинг остида айланган
Тўрт фаслли сайёра сингари
Ва ўзингни гадога берсанг –
Аллақачон пулга айланган –
Қолсанг ваъдага ўхшаб қариб.

Соғлигингни пулласанг қорга –
Ғичирлатиб дардлар босгани –
Авто шовқинига ғоз чидаб
Ва айлансанг бир иркит дорга –
Хиёнат қилмаганларни осгани –
Кўп қаватли бино остида...

МАДДОҲ

Мени мақтаб нимага эришдинг?

Кутиб қийналмайди уйимда ҳеч ким...
Кўзларинг оқими – келади ичгим,
Бироқ, имкони йўқ кўзёш теришнинг.

Мақтаб тўлдирмоқчимидинг бўшлиғим?

Шошилганим билан дунё билмайди...
Иззат косангни ҳеч тўлдирмам, қайдам,
Оғзинг – дунёдаги энг улкан сиғим.

Оят ўқимоқчимисан бошимда?

Сенинг лабинг – қуёш кўрмаган қисмим...
Аҳмоққина, икки дунёда исминг
Ўйилмайди менинг қабртошимга!

Мени мақтаб нимага эришдинг...

***
Бошқача бўлиши мумкин эмас, йўқ,
Ҳаммаси илгари тузилган режа.
Биз қатл ўтказдик, шунчаки улуғ
Ўзбекзабонларнинг сафини тежаб.

Бошқача бўлиши мумкин эмас, ҳа,
Биз нега буюкмиз... тўрт-бешта даштлик...
Туркийни туркийга сўйиб бердик ва
Гўшт танқислигида русга қарашдик.

Бошқача бўлиши мумкин эмас, бас,
Эътиқод мазмуни ўзга ўзакда.
Ҳатто, азонни ҳам ҳеч миллий эмас,
Боплаб чақиради аровий яктак.

Бошқача бўлиши мумкин эмас, гар
рамзий ишорамиз ой ва юлдузлар.
Сиз ҳам, аҳли шоир, ўзбек халқига –
Уялтириб қўйманг – ўзбекча сўзлаб...

***
Сизга ҳавас қиламан, қўшни,
Ором нима? – олгансиз таниб.
Шеър Сиз кўрган бир арзон тушдай
Умрим каби борар сарфланиб.

Сизга ҳавас қиламан, қўшни,
Ичингизни тилмас пок ният
Менга уйқу бермайди – душман! –
Ғояларга иккиқат мия.

Сизга ҳавас қиламан, қўшни,
Мақтовларга шодсиз алданиб.
Бўйнингиз ҳеч толмас юмушдан –
Тутиб ичи бўм-бўш каллани.

Сизга ҳавас қиламан, қўшни,
Сарғаймайсиз мисоли майса.
Сизга... ҳавас қиламан, қўшни, –
Қўшнингизга ҳавас қилмайсиз!

***
Ухлаб ётар қушлар, тоғлар ухлайди,
Ухлайди аёлим, хаёлим ухлар.
Хабарлар мадҳия айтмоққа шайдир –
тун – аллақанақадир ютуққа.

Ёлғиз мен уйғоқман... уйғоқлик йўқ-да,
Ёлғиз мен ўнгимда ботганман тушга;
Ёлғиз мен кафилман – отилган ўқдай –
Самараси бир пул бўлган юмушга;

Ёлғиз мен ҳар нега боқаман сирли,
Ёлғиз мен – жасадман – ақлдан озган;
Ёлғиз мен қиламан шеърга қисирлик,
Ёлғиз мен!
Тупурмайман қоғозга...
2023

ФЕРУЗШОҲ
t.me/Feruz_Nematullayev


* * *
Елкангизда нимадир камдир,
Қўлларингиз сони бетартиб.
Не рассомлар расм чизгандир
Юзингизга бетини артиб.

Ишга солинг қўлларингизни,
Хоҳиш – хоҳиш истамас тўхтам.
Одамларнинг расмини чизинг
Сиздан бошқа ҳеч кимса йўқдай.

Ғуруримга бир ғурур тилаб,
Пойингизга чўкар эдим тиз,
Басиртартиб кўзингиз билан
Буюк одамларни чизсангиз.

Чизинг, олам кутган мусаввир,
Сира қўрқиб ўтирманг биздан.
Сиздек хунук суратни, ахир,
Қўлларимиз қўрқмасдан чизган.
2020

ФЕРУЗШОҲ
Сурат муаллифи:
Зулфизар Ахматова

t.me/Feruz_Nematullayev


***
Ўнгимда турибсан, илоҳа!
Гул қўярман нозик пойингга.
Лабларингга қўнган видо ҳам
Ёмғирда тентирайди – тинган...

Ювилмаган гуноҳим оғриб,
Хайринг эътиқодимдан узилар –
Қўлимни сиқасан ва бағрим
Ҳузурингдан қайтади музлаб...
2023

ФЕРУЗШОҲ
t.me/Feruz_Nematullayev




Ана, шаҳарлик келди)

t.me/Feruz_Nematullayev


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Навоий Шаҳри

Ўткинчилар ўтган йўлаги ҳур деб
Қора асфальт қилиб ётқизилган тан.
Осмон боши эгик,
Ер боши эгик.
Ёлғиз одамларнинг қадлари баланд.

Ҳар ким ўзи чўри, ҳар ким ўзи бек,
Шамоллар жим қолар, қулоқлар сергап.
Ҳаё хаёлингга ташланганидек
Йиртиқ поябзаллар экилган ерга...

Бинолар эътироф этар челаклаб
Булутларга қўнган малакларини.
Сўроғи йўқ қўллар қурар фалакда
Ўзлари сиғинган фалакларини.

Ҳавотир ҳавф ортиқ уфққа тенгдир
Қадам ҳеч кўрмаган йўлак сасида.
Дарахтлар қуёшни излайди энди
Баланд одамларнинг кўланкасидан.
2021

t.me/Feruz_Nematullayev


АБДУЛЛА ШEР

Ўзимни енгаман – бўламан мағлуб,
Ўзимдан излайман дунё ташвишин.
Қайдадир сувсаган лаблари қуриб
Ишлар мени Менга танитган киши.

Дарахтмиз – яшаймиз хазонлар чекиб,
Баҳор кўкаради, аёз сўлади.
Ул зот ишламаса бошини эгиб
Ёки мен ўламан ё У ўлади.

Не тонг, одамийлик ортар ва ортар
Жуссага қўлма-қўл бўлган юракни.
Ул инсон ненидир ўгирар портлаб –
Дунёга керакли, менга керакли.

Чарчадим... Уятли... Шеърият... Онг... Ўқ...
Ҳаққим йўқ қайтмоққа қучса ёмғир, дўл. –
Ахир, манглайимдан узилгани йўқ
Йиллаб меҳнат қилиб толиқмаган қўл.
2021

Феруз Нематуллаев
t.me/Feruz_Nematullayev


ЎЗИНИ СЕЗМАГАН БАХТ

Мен жуда кўп адабий муҳитларда бўлдим. Лекин, менга доим ишчиларнинг фикрлари қизиқ эди. Улар сиёсатдан сўз очганда не-не унвонларни қўлга киритган мутаҳасислар ҳайрон қолиши тайин гап. Ижодкорлар даврасида ўзимни эркинроқ ҳис қиламан ва ёлғиз эмаслигимни маълум даражада англайман. Яккалик бошқа масала. Шу маҳалга етгунча бўлган ҳодисотлар хотиримни тарк этганлиги Навоий шаҳридаги 6-мактабда иш бошлагач тушундим. Бир олам – дунё ташвишлари, ижод, келажак дарди бир ён, фикрларида муҳаббатдан ўзга туйғу нафас олмаган болалар бир ён – бир олам. Улар ватандан нимадир кутишмайди. Шучаки севишади, чин юракдан севишади. Кўрганларим (жуда оз эсада) кимларгадир туш. Ўз тушунчамдан келиб чиқиб, нигоҳларим исирғаларида ватан улуғ дард. Ватан – болаларим, оилам оч қолмасин деб югураётган ҳар бир ўзбек, Ўзбекистонлик.
Мактабда яқинда бўлиб ўтган бир тадбирда мен ҳам кузатувчи бўлиб қатнашдим. Аслида бу тадбир эмас, байрам эди. Ўқувчиларнинг кўзларидаги севинч ўқитувчиларга кўчганди. Бир-бирларини шу қадар қўллар эдиларки, ўрнак олсак арзийди. Этимни жужуктирган ғайриоддий ҳодиса (мен учун) бутун зал қўшиқни бор овозда ёрилиб куйлагашгани эди:

“Адойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон,
Ҳеч кимга бермаймиз сени,Ўзбекистон!”

Қачонлардир мен ҳам ватанимни ҳеч иккиланмай, ҳеч нарса кутмай, борига шукур қилиб севганимни эсладим. Болаликнинг мендан йироқлаб кетаётган ҳур туйғуларини қайта кашф қилдим. Аллоҳ гувоҳимки, мен мактаб даврасида ҳали ҳеч ерда топмаган асл севгини, камёб эътиборни ҳис қилдим.
Раҳмат сенга, мактаб!

Феруз Неъматуллаев
Шоир ва таржимон

t.me/Feruz_Nematullayev




***
Сардор Салимовга

Туман оғушида нам олар тупроқ,
Тингланар жимликнинг жарангдор оҳи.
Бунда ҳаёт ёнар, кун ёнар узоқ
Ташвишлар – турмушнинг аччиқ даргоҳи.

Чорлар поёнотнинг бағрида фироқ,
Севинч қуршовида ёш олар кўзлар.
Шоир кетиб борар йироқдан йироқ,
Қачондир йўқотган бахтини излаб.
2018

t.me/Feruz_Nematullayev


ТУШУНЧА

Уруш – минилмаган отлар дукури,
Бунда кунлар қора, ойдин тунлари.
Ҳар он ўтаверар ўқлар югуриб,
Оч қолган, мадорсиз душманлар сари.

Енгилар элакда эланган қўшин,
Қўрқув каллаклайди бармоқларини.
Қонталаш бағрига қуролин қучиб,
Жон берар юртидан анча нарида.

Уруш – киприкларни синдириб қайтган –
Aччиқ – кўзлардаги беун ноладир.
Уруш – Ватан – сўзин қалтираб айтган
Отасиз, онасиз йетим боладир.

Юриш, юриш керак, кутадир манзил –
Чечакка бурканиб тинчлик деган туш.
Уруш – ҳаёт дарси, уруш бу, ахир,
Номарддан мардларга қилинган юриш.
2018

t.me/Feruz_Nematullayev


Мактуб
...га

Гул узмадим, гуллар аста илдизин
Ҳаё ила ўраб, суғурар ердан.
Эй, тошлардан унган гулларнинг қизи,
Нима ҳам топардинг дунёдан, эрдан.
Нечун дейсан, жимман, не учун дейсан,
Излагунча жавоб ботасан ўйга.
Бир гадойнинг эски тўнини кийсам,
Сен раққоса бўлиб чиқасан тўйга.
Ҳа, ҳа, ўша аҳвол, такрор ва такрор
Исмингни эслайман, соламан ёдга.
Мени тўлдирмаган, менсиз тўлган ёр,
Сўзман оёқларинг остида ётган.
Тўймайсан-а, нетай, тўймайсан топтаб,
Исқирт товонингни тупроққа тутиб.
Елкаларим узра ботмоқда офтоб
Иккимиз яратган бир Сўзни кутиб.
Кутганинг оқилми, топганинг жоҳил,
Билганинг кераклик, билмаганинг Ман.
Рангинланиб борган сўзман – ҳилма-ҳил
Пойабзал кўрмаган оёқларингда.
Тўймайсан ҳеч, э воҳ, саралаб, тошиб
Сочларингга қўнар сўзлардан ёмғир.
Тоғларга оғирлик қилган шу бошим
Жирканч хаёлингга тўкилар бир-бир.
Йўқ-йўқ, исмим айтма, унут, унутлик
Исмнинг айтарлик жаранги ортиқ.
Исмим – бутун борлиқ яратгувчи ЭРК,
Вужудингдан сўқир дилинга тортиб.
Торми, наҳот торми торимга жисминг,
Наҳот, наҳот сўзин қайтармоқдаман.
Эшак ҳавас қилган энг олий ҳисни
Қаердан ҳам билсин иркит оқбадан.
Дейман, дегим келган, забоним тоти
Забонинг тотиниб кўрмай қайтаман.
Мендан айро кетган менинг ҳаётим,
Тилсиз ҳисларимни қандай айтаман.
Балки тушунарсан баҳорнинг, қишнинг
Айтарин, кўзимга ташламасдан кўз.
Эй тўймаган, дунё сенга тегишли,
Менга тегишлиси – айтилмаган Сўз!
2021

t.me/Feruz_Nematullayev



Показано 20 последних публикаций.

205

подписчиков
Статистика канала