МАТРИАРХАТ МАВЖУД БЎЛМАГАНИ ВА НЕО ПАТРИАРХАТ ҲАҚИДАXX аср олимлари эрамиздан аввалги асрларда матриархат минг йиллар давомида хукм сургани, сўнг патриархат даври бошланганини айтишарди. XXI аср олимлари эса матриархат аслида умуман мавжуд бўлмагани ҳақидаги фикрларини ўртага ташлашмоқда.
Синтия Эллер "Матриархал тарихидан афсоналар" китобида бундан минг йиллар аввал аёллар хукмрон бўлган жамият мавжуд аслида бўлмаганини таъкидлайди. Замонавий архелогия ва антропология изланишларига кўра, ҳеч қачон матриархат даври бўлмаган, аммо кўпчилик у мавжуд бўлгани ҳақидаги мифга ишонади. Матриархат ҳақида илк бор немис тарихчиси Бахофен ёзган. У матриархат бундан 40 минг йил олдин хукм сурганига ишонтирмоқчи бўлади. Аммо бунинг таги-асоси йўқ эди.
Инсон яралганидан бери доим эркак бирламчи бўлди, юқори жинс бўлди, хукмрон бўлди, дунё тартибларини ўзига мослади; матриархат ҳақдаги мифлар эса аёлларни овутиш учун ўйлаб топилган, холос. Матриархат даври қайтиб келмайди, чунки у аслида йўқ эди. Қайсидир қабила, уруғларда бир муддат аёл киши рахнамолик қилгани эса матриархатни англатмайди. Яқин яқингача европада ҳам одам ҳисобланмаган аёл зотининг аждодлари қачонлардир бирламчи жинс вакили бўлгани, цивилицазияга кучли таъсир қилгани ҳақдаги гипотеза исботини топмади, фақат адабиётларда мавжуд бўлди.
Ҳозирги даврга ва келажакка нисбатан Нео патриархат сўзи қўлланила бошланди. Бу буткул хукмронлик асосида эмас, партнёрликка асосланган муносабатдир. Нео патриархларда харизма кучли бўлади, улар аёлга чўри ёки қиролича сифатида эмас, дўст, ёр, ёрдамчи, устоз, шогирд сифатида қарайди. Шунингдек, улар ўз жинсий истакларини бошқара олади, аёлга секс объекти сифатида қарамайди. Бундай жамиятда аёл ўзини хавфсиз, хотиржам, муҳими Инсон каби ҳис қилади.
Атрофга қарасак, бизда асосан анъанавий патриархлар борлиги, нео тури эса кам бўлсада лекин шаклланиб келаётганини кўришимиз мумкин.
@mittihaqiqatlar