Темир таркибли таблеткалар нииа сабабдан кутилган натижани бермайди?
Темир таркибли таблеткани ичдингиз, бироқ гемоглабин ёки ферритин миқдори кўтарилмади?
Сабабларини кўриб чиқамиз: 1⃣ Ошқозон-ичак трактида сўрилиш жараёнининг бузилиши.
Темир моддаси озуқа ва препаратлар таркибидан организмга ажраб чиқиши учун бир неча омиллар зарур бўлади.
🔺Кислоталилик меёрда бўлиши.
🔺Сафро ажралиб чиқиши яхши бўлиши
акс холда, оқсил ва темир моддаси ўзлашмайди.
🔺Соғлом ичак микрофлораси. Яъни Helicobacter pylori-гастритни даволамасдан туриб, анемияга қарши қўлланилган даво чораларини самараси жуда хам оз бўлади.
🔺Ошқозон-ичак тракти шиллиқ қаватининг холати. (эрозия, яра, колит, ахлат массасининг суюқ бўлиши)
2⃣ Анемияга қарши препаратни тўғри танланмаганлиги:
-Препарат тури
-Дозаси
-Курснинг давомийлиги.
3⃣Темирнинг ўзлашишига халақит берадиганлар--кофеин, алкоголь, қовурилган махсулотлар, аччиқ махсулотлар, кальций, соя оқсили ва бошқалар.
4⃣ Темирнинг сўрилишини бузувчи препаратлар.
🔺Жиғилдон қайнашига қарши препататлар--антацидлар.
🔺Тетрациклин.
🔺Цинк қўшимчасини 2-3 хафтадан кўп бўлиши.
🔺Ичкарида эрувчи қобиқ билан қопланган препаратлар--кўпинча улар капсула ва Б.Ф.Қ дан иборат бўлади.
Улар шунчака темирни сўрилишига йўл қўймайди.
5⃣ Сурункали касалликлар.
Юқорида келтирилганлардан хар бири препарат таркибидаги темир моддасини тўлиқ сўрилишига йўл бермаслиги мумкин.
https://t.me/S_Muratova1