#Kun_oyati
Ассалому алайкум, азиз ватандошлар!
таҳририяти Қуръон ва раҳмат ойи – Рамазони шариф муносабати билан «КУН ОЯТИ» лойиҳасини тақдим этади. Рамазон кунларининг саҳарлик вақтида юртимиз қориларининг Қуръон оятлари қироатларидан баҳраманд бўлиб, маънолари таржимаси билан танишасиз.
Шу билан бирга, бу ой дуо қилиш ойи ҳамдир. Умид қиламизки, ватандошларимиз нафақат ўзлари учун, балки юртимиз фаровонлиги, равнақи, хайрли ишлар бардавом бўлишини, пандемия билан боғлиқ нохушликлар тезда даф бўлишини сўраб дуо қиладилар.
1. Бақара сураси, 155-157-оятлар
Албатта, Биз сизларни бироз қўрқинч ва очлик билан, мол-мулкка, жонга, меваларга нуқсон етказиш билан синаймиз. Ва сабрлиларга башорат бер.
Улар мусибат етганда: “Албатта, биз Аллоҳникимиз ва, албатта, биз Унга қайтувчимиз”, дерлар.
Ана ўшаларга Роббиларидан саловотлар ва раҳмат бор. Ана ўшалар ҳидоят топганлардир.
Шарҳ: Аллоҳ таоло барча бандаларини ҳар хил йўллар ва усуллар билан синашини ушбу оятда айтиб ўтган. Бандаларнинг турли қийинчиликларга дуч келиши, иқтисодий инқирозлар, одамларнинг мол-мулкларига талофат етиши ва яқин одамларидан жудо бўлиш кабилар шундай синовлар туркумига киради.
Бошига шундай синовли кунлар келганда сабр қилган кишига ажр мукофот бор. Мусибатга учраган инсонлар шуни англайдиларки, ҳар бир жон ва молу дунё Аллоҳ томонидан берилган омонат ва У хоҳлаган вақтида берган омонатини қайтариб олиши мумкин. Мўмин одам ўз эгасига қайтган омонат учун қайғурмайди, аксинча Аллоҳдан мукофотини кутади.
Ана шундай инсон Аллоҳнинг саловати ва раҳматига эришишга лойиқ бўлган ва ҳақиқий ҳидоятда бўлган инсон саналади.
https://t.me/Abdulaziz_Sufiyev