Kitobxon zukko ayollar.


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan



Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


Muvaffaqiyatli ayol – bu o‘z maqsadlarini amalga oshirgan, hayotda muvozanatni saqlagan va o‘zligini rivojlantirgan inson. Ayollar muvaffaqiyatga erishishda quyidagi asosiy tamoyillar va qoidalarni qo‘llashlari mumkin:

1. Aniq maqsad qo‘yish

Muvaffaqiyat yo‘lidagi birinchi qadam – maqsadni aniq belgilash. Qanday natijaga erishishni xohlaysiz? Maqsadlarni qisqa muddatli, o‘rta muddatli va uzoq muddatli qilib ajrating.


2. O‘ziga ishongan bo‘lish

Ayollar o‘z qobiliyatlariga ishongan holda qadam tashlashlari kerak. O‘ziga bo‘lgan ishonch muvaffaqiyatning asosiy omillaridan biridir.


3. O‘qish va rivojlanish

Har doim yangi bilimlarni o‘rganing, o‘zingizni rivojlantirishga intiling. Kitoblar, kurslar, treninglar va seminarlar muvaffaqiyat sari yo‘l ochadi.


4. Tartib-intizom

Muvaffaqiyat faqatgina qat’iyat va mehnat orqali erishiladi. Har kuni kichik, lekin izchil qadamlar tashlash orqali katta natijaga erishishingiz mumkin.


5. Tarmoq yaratish (Networking)

Muhim aloqalar muvaffaqiyat yo‘lida katta rol o‘ynaydi. Atrofingizdagi muvaffaqiyatli insonlar bilan muloqotda bo‘ling va ulardan ilhom oling.


6. Ijobiy fikrlash

Qiyinchiliklarga qaramay, ijobiy fikrlashni saqlang. Har qanday muvaffaqiyatsizlik – bu yangi imkoniyat deb qarash kerak.


7. Muvozanatni saqlash

Shaxsiy hayot va kasbiy faoliyat o‘rtasida muvozanat saqlash muhim. Oila, sog‘liq va do‘stlikni e’tiborsiz qoldirmang.


8. Qo‘llab-quvvatlash tizimini yaratish

Sizni ruhlantiradigan va qo‘llab-quvvatlaydigan insonlar doirasini yarating. Bunday odamlar motivatsiyangizni oshiradi.


9. Qo‘rquv va shubhalarni yengish

Ayollar ba’zan o‘z qobiliyatlarini past baholaydi. Bu hissiy holatlarni yengish va harakat qilish muhim. Har bir muvaffaqiyat sizga ishonchni oshiradi.


10. Sabr va qat’iyat

Muvaffaqiyat bir kunda erishilmaydi. Uzoq muddatli mehnat va qat’iyat muvaffaqiyatning ajralmas qismidir.


Agar ayol o‘ziga ishonsa, o‘z qobiliyatlarini rivojlantirsa va qiyinchiliklarga qaramay harakatni to‘xtatmasa, u albatta o‘z maqsadlariga erishadi!


"Zukko ayollar" atamasi odatda o‘ziga ishongan, har tomonlama mahoratli, go‘zal va o‘ziga xos xususiyatlarga ega ayollarni tasvirlashda ishlatiladi. Quyida bunday ayollarning asosiy xususiyatlari haqida ma’lumot beraman:

1. O‘ziga ishonch

Zukko ayollar o‘zlariga ishonadilar va qiyinchiliklardan cho‘chishmaydi.

Qaror qabul qilishda mustaqil va qat’iyatlidirlar.


2. Bilim va mahorat

Ko‘pincha bilimli va o‘z sohasida yuqori natijalarga erishgan bo‘ladi.

Hayotda doimiy ravishda o‘qish va rivojlanishga intilishadi.


3. Estetik go‘zallik

Bu nafaqat tashqi ko‘rinish, balki ichki go‘zallik, o‘zini tutish va atrofdagilar bilan muloqotdagi odobni ham o‘z ichiga oladi.

O‘z uslubini topgan va o‘ziga mos ko‘rinishda bo‘lishni yaxshi ko‘radi.


4. Kommunikatsiya qobiliyati

Yaxshi muloqot qiladi, turli odamlar bilan oson til topishadi.

O‘zgalar fikriga hurmat bilan qaraydi va ijobiy munosabatda bo‘ladi.


5. Ijodkorlik va muammolarni hal qilish

Muammolarga ijodiy yondashadi va har qanday vaziyatda optimal yechimlarni topadi.

Yangiliklarga ochiq va yangi g‘oyalarni amalga oshirishga intiladi.

By Shakhlo Aishakhan❤️


AOKA - Rasmiy kanali dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
☎️ Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистон аҳолисининг Агентлик ваколати доирасидаги мурожаатларини қабул қилиш ва уни қонунчилик асосида ўрганиш мақсадида Ишонч телефонлари фаолияти йўлга қўйилган.

Агар сизда:

🌐 Ахборот-кутубхона фаолияти, китоблар ва бошқа зарур архив-ҳужжатлар билан электрон ишлаш тартиби;

🌐 нашриёт-матбаа, оммавий ахборот воситаларининг муайян турини очиш, қайта ташкил этиш ёки тугатиш;

🌐 мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар, янгиликлар сайтлари, Ахборот агентликларининг ишлари юзасидан савол ёки шикоятингиз бўлса;

Шунингдек, Агентлик ва унинг вилоятлардаги бошқармалари ҳамда тизим ташкилотлари ходимларининг коррупцион ва бошқа ножўя хатти-ҳаракатларидан хабардор бўлсангиз –

☎️ 1213 қисқа рақами ёки (71) 244-23-34 "Ишонч телефон"ларига қўнғироқ қилишингиз мумкин.

🔻 Мурожаат қилишда жисмоний ёки юридик шахс фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш жойи, юридик шахснинг номи, жавоб юбориладиган почта манзили ва боғланиш учун алоқа телефон рақами, шунингдек хабарнинг мазмун-моҳияти тўғрисида маълумотларни тақдим этиши шарт.

⏳ Агентлик ишонч телефонларига душанбадан жумагача соат 9:00дан 18:00га қадар (тушлик вақти: 13:00дан 14:00гача, шанба ва якшанба дам олиш кунлари) қўнғироқ қилиш мумкин.

✅ Бунда мурожаат қилувчи жисмоний ёки юридик шахснинг мурожаат мазмуни ва тақдим этган маълумотнинг махфийлиги кафолатланади.

📔 “Ишонч телефони” орқали қолдирилган мурожаатлар қонунчиликда белгиланган тартибда, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари асосида кўриб чиқилади.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт


🍃«Жалолиддин Румий»🍃 dan repost
​​ОҚИЛА КЕЛИН
🕊
Қайнона эндигина якиндагина туширган келинига деди:
-Барака топинг, қизим! Ўғлимни намоз ўқийдиган, масжидга ошиқадиган бўлишига сабаб бўлдингиз! Мен 30 йилда қилолмаган ишни, 30 кунда амалга оширдингиз! - деди, кўзёшларини қуйиб...
Келин:
-Онажон, тош ва хазина қиссасини биласизми? Бир замонлар каттакон харсанг тош бўлиб, у йўлни ўртасида турар, йўловчиларнинг йўлини тўсар экан. Бир киши уни болта билан уриб майдалашга ҳаракат қилибди. 99 марта зарба бериб чарчаб қолибди. Кучи етмабди! Сўнг у ерга бир киши келиб қолган экан, ундан:
- Эй биродар, тошни майдалашиб юборинг! - дебди.
Йўловчи рози бўлиб тошни қаттиқ урган экан, бир мартадаёқ бўлиниб кетибди. Қарашса, харсанг остида ҳамён тўла олтин бор экан. Бу икки киши уни талашиб қолишибди. Йўловчи:
- Менинг зарбам билан тош бўлинди, хазина меники! - дебди.
Хуллас, улар қозининг ҳузурига боришибди...
Унда менинг ҳам қисман ҳаққим бор! Ахир мен уни 99 марта урдим. Чарчадим. Ўзим бўлаклай олардим! - дебди, аввалги киши...
Йўқ, бунда ҳаққингиз йўқ, тошни мен синдирдим. Хазинанинг ҳаммаси меники, - дебди, иккинчи киши...
Қози:
Сиз тошни 99 марта урганингиз учун 99 қисми сизга. Бир ҳиссаси эса, бўлагнингиз учун сизга, - дебди иккинчи кишига...
Агар биринчи кишининг 99 та зарбаси бўлмаганда эди, 100 - мартада тош бўлинмасди...
Она 30 йил ҳаракат қилиб ўғлига намоз ўқита олмади. Келинининг таъсирида 30 кунда намоз ўқийдиган бўлаганидан қувонди. Келиннинг гўзал ахлоқини қаранг-ки, натижани ўз меҳнати деб эмас, муштипар онанинг йиллар давомида чеккан заҳмати бесамар кетмаганини эътироф этиб, қайнонасини қувонтирди...
Ҳаётда кимнингдир машаққати эвазига осон обрў қозонадиганлар кам эмас...
Бир бинонинг пойдеворидан, аввалги ғиштларидан бошлаб кўтаради. Лекин, охирги ғиштни кимдир келиб қўяди. Ва муваффақият, обрў унга боқиб кетади. Лекин, Аллоҳ барчанинг амали-ю ниятини билади.
Гўзал ахлоқ асли гўзал инсонлардагина бўлади...

@Jaloliddinrumiyy🍃




ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН |Расмий канал dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
⁉️ Қандай аёлларни ишга олмасликка жавобгарлик бор?

    Батафсил видеода 👆


Telegram | Facebook | YouTube | Instagram


"Bilim" axborot-kutubxona markazi dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#tarix_sanalarda

Xudoyberdi Toʼxtaboev 1932-yilda Fargʼona viloyatining Katta Tagʼob qishlog'ida tugʼilgan. 1949-yil Qoʼqon pedagogika institutini, 1955 yil Toshkent Davlat universitetini (hozirgi Oʼzbekiston Milliy universitetini) tamomlagan.

Uning birinchi hikoyalar toʼplami «Shoshqaloq» 1961 yilda eʼlon qilingan. Shundan keyin, «Sehrli qalpoqcha», «Sariq devni minib» , «Sariq devning oʼlimi», «Besh bolali yigitcha», «Qasoskorning oltin boshi», «Yillar va yoʼllar», «Sehrgarlar jangi yoki shirin qovunlar mamlakatida», «Mungli koʼzlar», «Jannati odamlar», kabi bir qancha asarlari chop etilgan.

Xudoyberdi Toʼxtaboev Hamza nomidagi Davlat mukofoti, «Oʼzbekistonda xizmat koʼrsatgan madaniyat xodimi» (1982) unvoni sovrindori, Oʼzbekiston xalq yozuvchisi (1991) hisoblanadi.

Adib 2021-yil, 89 yoshida vafot etgan.

Ijtimoiy tarmoqlarda sahifalarimizga obuna bo'ling!
👇🏻👇🏻👇🏻
Facebook | Instagram | Telegram | YouTube | Web sayti


Аввало, бир ривоят:
Абдураҳим исмли бир йигитнинг гўзал отига Маҳмуд исмли йигит ишқибоз эди, «сотгин», деб кўп ялинарди, аммо Абдураҳим унинг илтимосларини рад этарди. Охири Маҳмуд отга макр хийла билан эга чиқишни ихтиёр қилди. Кекса ва хаста одам қиёфасига кириб Абдураҳимнинг йўлини пойлади. Сўнг гўзал отга миниб ўтаётган йигит қаршисига чиқиб ялинди: -Эй марҳаматли ўғлим, мен манзилимга етолмай қолдим, қарагин, эҳтимол яна озгина юрсам жон таслим қиларман, менга раҳм қилиб, отингга мингаштириб ол. Ҳаққингга дуолар қилай.
Абдураҳим унинг макрини англамай, отига миндирди. Маҳмуд эса отни чоптириб қочди. Сал нари боргач, тўхтаб, манманлик билан деди: -Эй нодон, сен мени танимадинг, мен - Маҳмудман! Отингни сот, деб қанча ялиндим, сотмадинг. Ана энди отингдан умидингни уз!
Абдураҳим унинг гапини эшитиб, дебди: -Майли, отни сенга бердим, лекин бу қилган ишингни бировга айта кўрма. Чунки бу алдамчилигинг, хийла-найрангинг халқ орасида тарқалса, кўп кишилар сенинг ярамас йўлингга кириб кетишлари мумкин. У вақтда биров-бировнинг ҳолига раҳм этмайди. Халқимиз орасида шафқат, марҳамат, мурувват каби гўзал хислатлар йўқолади. Алдамчилик, муғомбирлик ва
инсофсизлик каби ярамас иллатлар авж олади. Ўтинаман, қилган ишингни ҳеч кимга айтма, мен ҳам яширин тутаман.
Бу хитоб Маҳмудга таъсир қилиб, изига қайтибди, узр айтибди. Абдураҳим эса отни унга сотишга рози бўлиб, ораларида дўстлик қарор топибди.
Қиссадан ҳисса: ҳар биримиз қандай ишни қилмайлик, кимгадир ўрнак бўлишимиз эҳтимоли борлигини унутмаслигимиз керак. Ўтмиш жамиятда, динга қарши хуруж бошлаганида энг биринчи зиёлиларни ишга солишган эди. Зиёлилар диндан чиқиб, ёмонлик намунаси билан оммага ўрнак бўлишганди. Шу боис айниқса жамиятдаги таниқли одамлар ҳар бир гапларини ўйлаб гапиришлари, ҳар бир қадамларини ўйлаб босишлари тақозо этилади. Агар кимса залолат сари қадам ташладими, билсинким, фақат ўзи гуноҳлар олами сари кетмаяпти, қайси бир оми ҳам унга эргашяптиким, унинг гуноҳи ҳам зиммасидадир.
Одамийлик мулки. Тоҳир Малик

https://t.me/zukko_ayol




Ўзбекистондаги Ислом Цивилизацияси маркази dan repost
📜 Абу Райҳон Берунийнинг XII асрга оид қўлёзмаси топилди

Малайзиядаги Халқаро Ислом тафаккури ва цивилизацияси институти хузуридаги Ислом цивилизацияси кутубхонасидан Абу Райҳон Берунийнинг “Ат-Тафҳим” асарининг тўққиз асрлик ва Абулқосим Фирдавсий қаламига мансуб “Шоҳнома” асарининг салкам олти асрлик қўлёзмалари топилди.


Бу ҳақда Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида “Россия - Ислом олами” стратегик қарашлар гуруҳи ташаббуси билан “Шаклланаётган кўпқутблилик даврида Россия ва Ислом олами муносабатлари” мавзусида халқаро анжуманда иштирок этиб қайтган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директор ўринбосари Фирдавс Ҳалимов маълум қилди.

— Биз Ўзбекистоннинг Малайзиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Каромидин Гадоев билан Куала-Лумпурдаги Ислом цивилизацияси кутубхонасига бордик, — дейди Фирдавс Ҳалимов. — Бу ерда бевосита Ўзбекистон маданий меросига оид қўлёзмалар ҳам борлигига амин бўлдик. Қўлёзмалардан бири бу аллома Абу Райҳон Беруний қаламига мансуб бўлган "Ат-Тафҳим" асаридир. Форс тилидаги, само жисмларини ўрганиш масалаларига бағишланган бу асар 1197 йилда кўчирилган.


Иккинчи қўлёзма Абулқосим Фирдавсийнинг "Шоҳнома" асарининг ўрта асрларда кўчирилган қўлёзмасидир. Қўлёзма настаълиқ хатида темурийлар китобат санъатига хос услубда кўчирилган бўлиб, ундан 29 та миниатюра ўрин олган. Ушбу миниатюраларда Камолиддин Беҳзод мактабига хос унсурлар кўзга ташланади.

Мазкур қўлёзмалар қаерда ва ким томонидан кўчирилгани ҳозирча номаълум. Маълум қилинишича, улар ўн йилча илгари Нидерландияда ўтказилган аукцион савдоси орқали сотиб олиниб Малайзияга келтирилган.

Кутубхона раҳбарияти мазкур қўлёзмаларнинг нусхаларини Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси марказига фондига топширишларини маълум қилишди.

🇺🇿UZ: 👉 BATAFSIL
🇬🇧EN: 👉IN DETAIL
🇷🇺РУ: 👉ПОДРОБНО

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

📱 Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site


#кун_ҳикмати

Фақат тажрибагина бизни ҳаёт неъматларини қадрлашга ўргатади.

✍️ Иоганн ГЁТE


Ассалому алайкум!

https://t.me/zukko_ayol




ИМОМ БУХОРИЙГА ОНАСИНИНГ НАСИҲАТИ

— Ўғлим, устозингизни илмидан, тақвосидан ва унинг гўзал одобидан таълим олинг. Қулоқларингиз устоз оғзидан чиқаётган дарсни тингласа, кўзларингиз унинг одоби, оғир вазминлиги, одамларга бўлган муомаласини кузатиб сабоқ олсин. Бугун ўқиган бир варағингиз сизни яхши томонга ўзгартирса, иккинчи варағини очиб ўқинг. Агар биринчи варақ сизнинг иймонингизни, тақвойингизни ва одобингизни зиёда қилмаса, асло иккинчи вараққа ўта кўрманг. Фойдаси кам, зиёни кўп бўлур.
Аллоҳ учун ўқинг. Шаҳарда ном чиқараман, тенгдошларимни ортда қолдириб, ҳаммадан олдин бўламан, давралар тўрида ўтираман, одамлар диққатини ўзимга қаратаман, кимларнидир гап билан ўсал қиламан, деган мақсадда ўқиманг. Буларнинг бари шуҳратпарастлик дейилади. Шуҳратпарастлик одам ичига беркинган юқумли балодир. Иймони заиф, эътиқоди суст кимсаларга тез юқадиган вабодир. Шуҳратпарастлик ихлосга зиддир. Фикрингизни дунё ташвишлари билан чалғитманг. Сизнинг ёшингизда илм таҳсилидан ўзгаси дуруст бўлмас.

"Ўн бир ёшли ворис" китобидан.📚

https://t.me/zukko_ayol


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🌺Қалблар гулларга ўхшайди. Уларни хам куч билан очишнинг имкони йўқ. Уларнинг очилиши ва гўзал бўй кўрсатиши учун меҳр, илиқлик, ҳамда сабр зарурдир.

Мавлоно Румий

Ассалому алайкум!


Milliy kutubxona | Rasmiy dan repost
#Kutubxona_OAV_nigohida

✅ O’zbekiston Milliy kutubxonasi direktori Umida Teshaboyeva spot.uz saytiga intervyu berdi.

O‘zbekiston Milliy kutubxonasi direktori Umida Teshaboyeva tavsiya qilgan 5ta kitob


🔹 Umida Teshaboyeva kitob mutolaasi orqali hayot zinapoyasidan ko‘tarilib, muvaffaqiyatga erishishga xizmat qiladigan va o‘qib-izlanishga undaydigan kitoblar haqidagi fikrlari bilan bo‘lishdi.

Batafsil o'qish 👇
https://www.spot.uz/oz/2024/12/10/books/


Гўзал қизим!

Саодатли бўлишни хоҳласанг, орқангдан гапирганларга парво қилма...

Бировнинг ризқига кўз олайтирма...

Бошқаларнинг насибасига қарама.

Ғийбатчининг сўзига парво қилма.

Юрагингни ғаш қиладиган миш-мишларга эътибор қилма.

Сени эътироф этмаганнинг, танқидига аҳамият берма.

Осмонга қара...

Дарахтларга қара...

Қўлингдаги неъматларга қара...

Товоғингдаги ризққа қара...

Ойна қаршисига ўт, бу дунёда биттагина бўлган ўзингга қара...

Сени севган Роббингнинг раҳматига қара...

Ким нима деса десин, сен фақат ўз амалингга қара...

Сўнгра ўтир, ўгирилиб қалбингга қара, ана саодат, мана ҳаловат, ана шукр, мана улкан ташаккур!..


Умида Азиз

https://t.me/zukko_ayol


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ассалому алайкум! Чоршанба тонги муборак бўлсин

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин


https://t.me/zukko_ayol


Muhim tadbirlar dan repost
#премьерага_марҳамат!

Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида 12-13 декабрь кунлари соат 18:00 да «Жадидлар» мусиқали драма спектакль премьераси бўлиб ўтади.

☎️ Мурожаат учун телефонлар: 

(+998) 71-245-16-33, (+998) 90-959-34-56.

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo'ling👇👇👇
https://t.me/muhim_tadbirlar


Ўзбекистондаги Ислом Цивилизацияси маркази dan repost
✏️Жалолиддин Мангубердига тегишли Яда тоши Буюк Британия музейида сақланиши маълум бўлди

Жалолиддин Мангубердига тегишли Яда тоши бугунги кунда Британия музейида сақланмоқда. Ушбу тош ўймакорлик ва гравюрали ишланиш техникасида тайёрланган бўлиб, ислом маданиятига оиддир.

Унинг ўлчамлари қуйидагича келтирилган:

🟦баландлиги - 29 см
🟦кенглиги - 50 см
🟦қалинлиги - 32 см
🟦оғирлиги - 42,5 кг

Тош Эрон ҳудудидан топилган ва акцияда сотиб олинган. У музейда №1990.06.12.1 рақами билан қайд қилинган бўлиб, милодий 1230/1231 йилда ишлангани келтирилган.

Экспонатга “мазкур тош Жалолиддин Хоразмшоҳ умрининг охирги йилларидаги шарқий Туркия, шимоли-ғарбий Эрон ва Озарбайжондаги ҳарбий юришларидан хабар беради”, деган таъриф берилган.

Батафсил филология фанлари бўйича фалсафа доктори Анвар Матниязов мақоласида ўқишингиз мумкин.

👉 Мақола

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

📱 Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site


"Bilim" axborot-kutubxona markazi dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Toshkent shahar "Bilim" axborot-kutubxona markazi barcha fuqarolarni 10-dekabr- Oʻzbekiston Respublikasi Davlat madhiyasi qabul qilingan kun bilan tabriklaydi.

Ijtimoiy tarmoqlarda sahifalarimizga obuna bo'ling!
👇🏻👇🏻👇🏻
Facebook | Instagram | Telegram | YouTube | Web sayti

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.