Контрразведкачи кечинмалари


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan


Каналда саргузашт-детектив қиссалар, ҳикояларнинг энг машҳурлари жой олган.

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


🦅Контрразведкачи кечинмалари🦅


                         *      *      *
Каналга уланиш 👇

                     
@akbarugli_aziz


1-асар, 26-саҳифа (1.26)


    Улар кунни фақат суҳбатлашиб ўтказишди. Бу орада Мадали яна икки марта дўкондан ароқ олиб келди... Лекин ҳайратга тушмади... Илгари ҳам пиёниста аёлларнинг ҳаддан зиёд кўп ичишларини эшитган эди...
    Шу билан бирга, у ҳамон сир бой бермасди ҳам. Ёлғонни шу қадар усталик билан тўқиб ташладики, унинг ачинарли, дардли ҳикоясини эшитган Маруся анча пайтгача сукут сақлаб, бош чайқаб ўтириб қолди. Сўнгра ўзининг бошидан ўтган ишларни ҳикоя қилиб берди.
    Айтишича, ўрмондаги мурда аслида унинг никоҳсиз эри экан. Анча ўзига тўқ экан-у, Марусяга кейинги вақтларда ёрдам бермай қўйибди.
    - Унга фақат менинг манави оппоқ баданларим керак эди. - дея ҳикоясини тугатди у. - Келарди-да, олдимга бир-икки шиша винони қўйиб, ичириб, сўнгра бир-икки соат қучоғимда айшини қилиб чиқиб кетарди... Менга жуда алам қилади. Негаки, у шу кетганича ҳафталаб йўқолиб кетади. Мен бўлсам, уни кутиб ўтираман. Ейишга ноним ҳам бўлмайди баъзида. Йўқ, дедим охири. Мен ҳали ёшман. У бўлса, олтмишга бориб қолган. Ўзинг ўйла, ўттиз ёш катта мендан. Шундай ёш жазмани бўлади-ю, нега топганини олдимга сочиб ташламайди?.. Алдаб ўрмонга олиб бордим-да... Хуллас, менга энди барибир. Майли, қамашсин. Отиб ташлашсаям розиман. Ҳаммаси жонимга теккан...
    - Тўппончани қаердан олгансиз? - қизиқсиниб сўради Мадали.
    - Тўппончаними?.. Буям ўшанинг матоҳи эди... Бир кеча аввал ухлаб ётганида яшириб қўйгандим... Бўлди, юр, ётайлик!..
    Мадали аёлнинг ҳикоясидан таъсирланиб секин ўрнидан қўзғалди.
    - Бугун мени хурсанд қилгин, Ботир! - кутилмаганда Маруся чайқалиб келиб Мадалининг елкасига бошини қўйиб олди...
    У ҳеч қачон бегона аёл билан бу қадар яқин туриб кўрмаган. Бундай ҳолатни тасаввурига ҳам сиғдира олмайди... Ғалати бўлиб кетди ва аёлдан узоқлашмоққа шайланди.
    - Овора бўласан. - ҳиринглаб кулиб кафтлари билан Мадалининг юзларини силай бошлади Маруся. - Ҳеч бегона аёл билан ётиб кўрганмисан?
    - Й-йў-ўқ.. - деди Мадали негадир тиззалари титраб. - Бўлмаганман...
    - Унда, жуда соз!.. Бу тун мен сенга аёл билан бирга бўлиш сирларини ўргатаман. Қара, сонларимга бир назар ташлагин!.. Чиройли-а? Чиройлими?..
    - Опа... - Мадали уялиб тескари ўгирилди. - Илтимос, менга... Бошқа хонага жой тўшаб берсангиз...
    - Бекорларни айтибсан! Бу уйнинг эгаси ким?
    - С-сиз...
    - Шундай экан, бу уйда фақат менинг айтганим бўлади... Ахир, кўзгуга бир қара! Қандай келишган, бақувват йигитсан. Шундай йигит ҳам аёлдан қўрқиб ўтирадими?.. Уялгин-э... Ё... Ҳалигидай... Мижозинг сустми?..
    Мана шу гап Мадалининг иззат-нафсига тегди... Чунки, бу тахлит гапларни эшитиш эркак учун шармандалик эканини яхши билади...
    - Мижозимни кўрсатиб қўяйми?.. - таваккал қилди Мадали.
    - Ҳа-да, жоним, мен айнан шуни кутаяпман!.. - Маруся эркаланиб унинг бўйнига буткул осилиб олди. - Қўрқма, қандай хурсанд қилишни ўзим ўргатиб қўяман...
    Мадали аёлни даст кўтарди-да, каравотга ётқизди.

                         *      *      *
Каналга уланиш 👇

                     
@akbarugli_aziz


1-асар, 25-саҳифа (1.25)


У Марусянинг уйини яхши эслаб қолган экан. Аммо қуруқ қўл билан киргиси келмади. Ахир, чўнтагида ҳозир йигирматадан зиёдроқ 25 таликлар манаман деб турибди... Беш сўмга ул-бул олса, юзи ёруғ бўлади...
— Йўқ, мен бу аёлникида узоқ қолмаслигим зарур. - дея мулоҳаза юритарди у уй четидаги кичик бир дўкон томон илдам кетиб бораётиб. — Одам ўлдирган аёлдан яхшилик чиқармиди... Қолаверса, пиёнистага ўхшайди... Ҳа, майли, шу кеча тунай-чи, эртадан думимни тугаман...
Мадали дўкондан икки шиша ароқ, колбаса, гўшт ва шунга ўхшаш майда-чуйда егуликлар сотиб олди-ю, тўппа-тўғри Марусянинг квартирасига жўнади...
- Вой, сен?.. - Маруся ширакайф ҳолда остонада пайдо бўлди. - Намунча эрта қайтибсан? Кетганингга ҳали икки соат ҳам бўлмади-ку, йигит!..
- Ишим тез битиб қолди. - жавоб қилди Мадали қўлидаги бир халта егуликни Марусяга узатиб. - Шаҳрингиз ажойиб экан.
- Иш топдингми?..
- Ҳа, бир соатлик иш экан... Биласизми, сиз айтган базага бориб ўтирмадим. Йўл-йўлакай иш топилиб қолди.
- Қанақа иш?
- Э, бунинг аҳамияти йўқ...
- Шунақами?.. - Аёл халтадаги нарсаларга бир-бир кўз ташлаб олгач, кулиб қўйди. - Жуда топарман-тутарман йигитга ўхшайсан... Маладес!.. Қани, кир ичкарига!.. Ҳозир қорнингни тўйдираман...
Мадали кириб ечинди-да, чўмилиш ниятида ваннахонага кириб кетди...

                         *      *      *
Каналга уланиш 👇

                     
@akbarugli_aziz


1-асар, 24-саҳифа (1.24)


Ташқарида яна қор учқунлай бошлабди. Бегона шаҳарча. Нотаниш кўчалар. Марказий кўча ҳам Мадали яшаган туман маркази кўчаси каби унчалик катта эмас. Ўткинчилар соқоллари ўсиб қолган, юзлари ичига тортиб, кўзлари уйқусизликдан қизарган Мадалига қараб-қараб қўйишар, баъзи қариялар бир-бирларига нималарнидир уқтирган бўлишарди.
У одамларнинг ғайриоддий нигоҳларига эътибор бермай, юз метрлар наридаги автобус бекатига бориб турди. Мақсад битта. Тиқилинч автобусга ўтириб қайсидир бечоранинг чўнтагига тушиш-у, ўзининг чўнтагини қаппайтириб олиш. Шундан бўлак иложи ҳам йўқ. Ўзи учун ўзи қайғурмаса, тез кунда хароб бўлади ва курсантлар рўйхатидан ўчириб ташланади. Балки очликдан ўлиб ҳам кетар...
— Йўқ, - хаёлан фикрлай бошлади Мадали. — шарманда бўлгандан кўра, бировларнинг қўлида ўлиб кетган маъқул... Йўлга чиқдимми, охиригача боришим шарт...
Автобус узоқ кутдирмади. Шаҳарча кичик бўлишига қарамай, автобуслар ҳақиқатан тирбанд бўларкан.
Мадали олдиндаги шляпа кийиб, қўлида портфел ушлаб олган кекса бир эркакнинг ортидан базўр ичкарига кириб олди.
— Мана шундан бошлайман. - ўйлади у. — Галстук тақиб олибди. Ҳойнаҳой, яхшироқ жойда ишласа керак...
Қария тиқилинчда зўрға нафас олиб турар, кўринишидан орқадаги титкилашларни пайқай оладиган аҳволда эмасди...
Мадали курсда ўргатишганидек, икки бармоғини қариянинг плашчи чўнтагига солди. Ҳеч нарса топа олмагач, аста плашчнинг этагини кўтарди.
Бир муддат кутди. Қария ҳамон инқиллаганча кетиб борарди. Эҳтиёткорлик билан биринчи бармоғини шимининг чўнтагига юборди.
Воҳ!.. Бир даста пул!..
— Омадли эканимга ўзим ҳам шубҳа қилмасдим! - кўнглидан ўтказди Мадали ва пулларни жуда эҳтиёткорлик билан суғуриб олди...
Пуллар чўғига қараганда, ҳозирчалик харажатларга етгулик туюлди.
— Бўлди, - деди ўзига ўзи. — ҳозирча етади чамаси... Уф-ф... Бировнинг пулини олиш қанчалик қийин-а!.. Кечиринг, отахон!.. Агар имтиҳон топширмаётган бўлмасам, ҳаётда сиздай зиёли одамнинг кўнглини оғритмас эдим. Афсуски, шу тобда мажбурман!.. Ҳар қалай, сиз шу ерликсиз. Бир амаллаб уйингизга етиб олсангиз, бунақанги пулларнинг мингтасини топасиз. Мен бўлсам, шу пулларсиз очдан ўлишим тайин... Яна бир бор кечиринг!..
Автобус бекатлардан бирига келиб тўхтагач, Мадали эпчиллик билан пастга сакради ва ортга қайтди...

                         *      *      *
Каналга уланиш 👇

                     
@akbarugli_aziz


1-асар, 23-саҳифа (1.23)


    - Хўш, қаерга бормоқчисан? - сўради овқатланиб бўлишгач Маруся.
    - Билмадим... Пул ишлаб топишим керак.
    - Унда-чи, бир чақиримча нарида база бор. Поездлар олис- олислардан юк олиб келишади. Ўша ерга борсанг, юк тушириб бемалол пул ишлашинг мумкин...
    Аслида Мадали нима қилишни ўзи яхши биларди... У тўппончасини қўлидан қўймаётган бу ярим яланғоч аёлдан бояги катмон тўла пулларни тортиб ололмайди. Қуролни-ку, бир амаллаб қўлидан юлқиб олиши мумкин. Бироқ нима бўлганда ҳам аёл. Бақир- чақир қилса, қўшнилари югириб чиқишади. Режа амалга ошмай қолади...
    Яхшиси, автобусма-автобус юриб чўнтак кесади. Мўлжалидаги пулни топгач, ана ундан сўнг паспортнинг ҳаракатини қилса ҳам бўлаверади.
    - Бўпти, ўша сиз айтган жойга бораман. - деди Мадали секин ўрнидан қўзғалиб.
    - Кейин-чи?.. Кечқурун ётар жойинг йўқ-ку!
    - Ҳ-ҳа, йўқ...
    - Пул топсанг, тортинмасдан шу ерга келавер!.. Иккаламиз учун ҳам жой топилади...
    - Хўп, ўйлаб кўраман.
    - Йўқ, аниғини айт.
    - Келаман.
    - У ҳолда... Тўхта, эгнингдаги кийимларни еч!.. Кирланиб кетибди... Мен сенга бошқа кийим бераман...
    Маруся кўз очиб-юмгунча Мадали учун шим ва эскириброқ қолган костюм олиб чиқиб берди.
    - Совуқ еб қолмайсанми? - сўради у йигитнинг кенг елкаларига ҳавас билан боқиб.
    - Йўқ, ўрганиб кетганман. Қолаверса, қалин кийимда ишлаш ноқулай.
    - Отинг нима?..
    Бу кутилмаган савол эди ...
    Курсда тайинлашган.
    "Ҳақиқий исмингдан одамлар орасида пайдо бўлганинг ҳамоно воз кеч! -дея  буюрилган...
    Мадали шошиб қолди.
    Ахир, нима деб айтади исмини? Русча исм айтса ишонмайди...
    - Б-ботир! - дея олди зўрға.
    - Бу қайси миллатнинг исми?
    - Ўзбекча.
    - Ие, сен ўзбекмисан?
    - Албатта.
    - Оҳ, - Маруся хўрсиниб қўйди. - бир вақтлар мен бир ўзбек йигитини севиб қолгандим... Кейин... Кейин биз жанжаллашиб қолдик-у, у мени ташлаб кетди. Ўша-ўша уни кўрмадим...
    Мадали индамади. Аниқроғи, эътибор бермади. Хаёлида фақат бир нарса - автобусларда кезиб ҳеч кимга сездирмаган ҳолда илк бор пул ўғирлаш...
    Ўзига қолса-ку, бу ишдан ҳазар қилади.
    Лекин... на илож? .. Имтиҳондан ўтолмай қолса, шарманда  бўлади. Шунча чеккан азоблари, ҳаракатлари бир пул бўлади...
    Маруся билан самимий хайрлашиб  таваккал йўлга отланди...

                         *      *      *
Каналга уланиш 👇

                     
@akbarugli_aziz


1-асар, 22-саҳифа (1.22)


Ҳар қалай, қийинчиликлар ортда қолиб, Мадалининг совуқдан музлаб қолган оёқ-қўлларига жон кирди. Иссиқ элтиб, бойлаб ташланган бўлишига қарамай, пинакка кетди...
Туш кўрибди. Онаси, отаси ва уларнинг ортидан Мавлуда кетиб борар, Мадали эса, негадир тутлар панасига беркиниб олганча, уларни кузатиш билан банд эди...
Шу пайт Мавлуда ёнбошига ўгирилди-ю, уни кўриб қолди...
- Ҳой, ҳой, менга қаранг!... - дермиш тескари ўгирилиб олган Мадалига яқин келиб. - Қарасангиз-чи!...
Мадали кимнингдир турткисидан уйғониб кетди.
Тепасида Маруся кулимсираганча турар, эгнида юпқа, кирланган халат, оппоқ сийналари очиқ эди.
Умрида аёл сийнасини бу қадар яқиндан кўрмаган Мадали шошиб кўзларини қайтадан юмиб олди.
- Кўзингни оч! -деди кулиб Маруся. - Уялиб кетдингми?.. Қани, очақол энди!..
Мадали кўзларини очишга очди-ю, аммо бошини эгиб олди.
- Қорнинг ҳам очиб кетгандир? - сўради аёл.
- Кечадан бери туз тотганим йўқ. - деди Мадали ҳамон бошини кўтармай.
- Ўзинг кимсан-а?.. Шимолда нима қилиб юрибсан?..
Ана энди ёлғон тўқишнинг мавриди келганди. Агар ҳозир у қаршисидаги бу аёлни ишонтира олса, имтиҳондан ўтиш учун яна бир қадам олдинга юра олган ҳисобланади... Асосийси, қовун тушириб қўймаса бас.
- Менинг ҳеч кимим йўқ. - деди Мадали маҳзунлик билан. - Ота-онам ўлиб кетишган. Қишлоғимизда иш тополмагач, шу ёқларга таваккал жўнаворгандим... Адашиб қолдим...
- Алдамаяпсанми, ишқилиб?
- Қасам ичайми?..
- Йўқ, жонидан, қасам ичишнинг кераги йўқ... Менга қара, агар ҳозир сени арқондан бўшатсам, савалаб қолмайсанми мени?
Мадали кулиб қўйди.
- Опажон, қўлингизда тўппонча бор-ку!.. Қандай савалай оламан сизни?..
- Ҳа-я, эсим қурсин!.. Унда бундай қиламиз. Мен ҳозир сени арқондан бўшатаман. То яхши одам эканингга ишонч ҳосил қилмагунимча тўппончани бошингга тураб тураман.
- Хавотир олманг. - деди Мадали. - Мен сиз ўйлаганчалик ёмон одам эмасман. Қорнимни тўйдириб қўйсангиз, бас. Тирикчилик учун шаҳарга чиқиб кетаман...
- Бўпти, келишдик...
Маруся айтганини қилиб, Мадалини арқондан бўшатди. Лекин бир қўлига тўппонча ушлаб олишни ҳам унутмади...
Шундан сўнг икковлашиб қайноққина карам шўрва ичишди...
Мадали бунчалар мазали овқатни яқин орада татиб кўрмаганди... Қорни тўймаган бўлса-да, иккинчи косани сўрашга ийманди...

                         *      *      *
Каналга уланиш 👇

                     
@akbarugli_aziz


1-асар, 21-саҳифа (1.21)


- Қани, манави курсига ўтир! - хоналари бўм-бўш, полида ювиқсиз идиш-товоқлар, қандайдир кир-чир латта, ичкиликдан бўшаган шишалар уйилиб ётган квартирага киришгач, аёл тўппончани Мадалини орқа миясига тираб буюрди.
Мадали итоат билан оғир курсига чўкди. Бу орада эркак қаердандир йўғон арқон олиб, унинг қўл-оёқларини курсига қўшиб боғлаб ташлади.
- Мендан нима истайсизлар ўзи? - норози оҳангда сўради Мадали. - Қасам ичдим-ку! Қўйиб юборинглар мени! Сотмайман!
- Овозингни ўчир! - шанғиллади аёл. - Сендақаларга ишониб бўлармиди?! Матвей, ҳамённи бер!
- Тўхта!.. Намунча шошиласан, Маруся?.. — ҳиринглади Матвей. — Аввал бу ишни ювайлик!..
— Бер дедим!.. — Маруся кутилмаганда дераза токчасига қўйган тўппончасини қўлига олиб Матвейнинг пешонасига тиради. — Ўша ярамас каби итдай ўлиб кетасан!.. Мен билан ўйнашмагин!.. Бер дедим!..
Матвей, истар-истамас чўнтагидаги катмонни чиқариб Марусяга тутқазди...
— Бу бошқа гап. - деди аёл катмондаги элликталик қоғоз пулларни чамалаб кўраркан. - Энди тўрт томонинг қибла. Бор, кетавер!.. Бўшсан!
- Нима?.. - Матвей ранги оқаринқираб орқага тисланди. - Ахир... Ишни биргаликда қилдик... Қ-қанақасига?..
- Қилган бўлсак нима бўпти?.. Эсингда бўлсин, мабодо ҳунар кўрсатадиган бўлсанг, шу заҳоти милисаларнинг қўлида бўласан.
- Нега?.. - бақириб юборди Матвей. - Бу қанақаси?..
- Эркакни сен отиб ўлдирдинг. Чуқурни сен қазидинг...
- Сен-чи?.. Сенам иштирок этгансан!.. Мурдани бир оёғидан ушлаб чуқурга туширишга ёрдамлашгансан... Умуман... Ҳазилни қўяйлик, Маруся!.. Иш битди. Энди пулларни ўртасидан бўлайлик-да, яхшиликча хайрлашайлик...
- Ҳеч қачон!.. Пуллар меники... Шундоқ ҳам бор будимни ичиб битирдинг... Қарзларинг-чи, қарзларинг?.. Шишаларни қара, ўнтадан ортиқ! Буларнинг пулини ким тўлайди?..
- Шунақами?.. - эркак лабларини тишлаб қўлини бигиз қилди. - Яхши!.. Лекин билиб қўй, ҳали сен билан алоҳида гаплашамиз!.. Мен бу ишни шундай қолдирмайман!..
- Бор, бор, бор!... - Маруся ташқари эшикка ишора қилди. - Чўнтагингда мен берган юз сўм пул турибди. Индамагин-у, кайфингни қилиб юравер!.. Бор!..
Матвей сўкина-сўкина квартирадан отилиб чиқиб кетди...

                         *      *      *
Каналга уланиш 👇

                     
@akbarugli_aziz


🦅Контрразведкачи кечинмалари🦅


                         *      *      *
Каналга уланиш 👇

                     
@akbarugli_aziz


1-асар, 20-саҳифа (1.20)


Мадалини ҳайрон қолдиргани аёл ва эркакнинг пиёда йўлга тушганлиги бўлди.
“ Наҳотки, шаҳар бу ерга яқин бўлса, — ўйларди ўртада кетиб бораркан. — Акс ҳолда булар пиёда юрмаган бўлишарди ”.
Ҳақиқатан, ярим соатча юришгач, кўп қаватли уйлар кўзга ташлана бошлади.
Мадали билмасди. Олдинда уни нима кутяпти? Булар ким? Нега чуқурни қидириб боришди? Эркакни улар ўлдиришмаганмикан?
“ Ҳа, аниқ, — кўнглидан ўтказди у. — Шулар ўлдиришган. Йўқса, пул қидириб бормаган бўлишарди. Хўш, энди нима бўлади? Булар эртами-кечми, қўлга тушишади. У ҳолда мени ҳам шерик сифатида орқаларидан тортиб кетишлари тайин. Йўқ, мен буларнинг қўлидан, қандай бўлмасин, халос бўлишим лозим ”.
Афсуски, ҳозир бунинг имкони йўқ эди. Аёл Мадалининг биқинига тўппончасини маҳкам тираб келарди.
Улар биринчи уйга яқин келишгач, олдинда бораётган эркак у ёқ-бу ёқни ўғринча кўздан кечирган бўлди-да, чапдаги подъездга кирди.


                         *      *      *
Каналга
уланиш 👇

    
                  @akbarugli_aziz


1-асар, 19-саҳифа (1.19)


- Алёша, қара, чуқурда яна кимдир ётибди. - Мадали юқорида кимларнингдир шивир- шивири қулоғига чалингандек, секин кўзларини очди. Тонг аллақачон ёришиб бўлган. Тепасида бир аёл ва эркак ҳайрат аралаш унга тикилиб турарди.
Сира ўзини йўқотмади. Совуқ жон-жонидан ўтиб кетганига қарамай, икки қўлини қўлтиқлари орасига тиққан кўйи, инқиллаб ўрнидан қўзғалди.
- Ие, тирик экан! - аёл бир қадам ортга чекиниб ёнидаги эркакка Мадалини кўрсатди. - Ким бу? Сўрасанг-чи! Айт, тез юқорига чиқсин!
- Ҳой, йигит, қани, юқорига чиқ! - буюрди эркак. - Нега қараб турибсан? Чиқ!
“ Адашмасам, булар менинг халоскорларим, шекилли, — хаёлидан ўтказди Мадали. — Хайрият, шаҳар қидириб сарсон бўлмайдиганга ўхшаб қолдим. Лекин буларга нима дейман, кимлигимни сўраб қолишса-чи ? Эгнимдаги кийимимдан ҳидланиб қолишлари мумкин. Йўқ, беҳуда олти ой ўқимадим-ку ! Наҳотки, арзирли баҳона ўйлаб тополмасам ? ”
Мадали шошилмасдан эркак кўмагида юқорига кўтарилди. Аёл унинг совуқдан қизариб кетган юзлари, бурнини кўриб янада ортга чекинди.
- Кимсан? - сўроққа тута бошлади эркак. - Бу ерга қаердан келиб қолдинг? Гапир!
- Менми? - Мадали титрарди. Шундай бўлса-да, иложи борича ўзини тутиб олишга уринарди. - Мен мусофирман. Адашиб қолдим. Ҳеч кимим йўқ.
- Чуқурни қандай топдинг?
- Топганим йўқ. Ўрмонда кетаётгандим, дабдурустдан тушиб кетдим.
- Чўнтагини кавла, чўнтагини! - буюрди аёл. - Пулларни олволган бўлмасин тағин.
- Тўғри айтасан. - эркак қаршисидаги баланд бўйли бу йигитга эҳтиёткорлик билан яқинлашиб чўнтакларига қўл солди.
Мадали қаршилик билдириб ўтирмади. У биларди. Энг асосийси, бошпана топса бас. Қолганини аста-секинлик билан уддалай олади.
- Ҳа-а, - эркак Мадалининг чўнтагидаги ҳамённи олди-да, югурганича аёлнинг ёнига борди. - Шу олган экан, қара! Пулларни шу олган экан.
- Ҳой бола, бизга яқин келма. - аёл тўсатдан пўстини орасидан тўппонча чиқариб Мадалига ўқталди. - Яқин келсанг, отаман!
- Менга бу пулларнинг кераги йўқ! - деди Мадали ўзини жилмайишга мажбур этиб. - Яхшиси, мени шаҳарга олиб бориб қўйинглар! Сизларга, албатта, ёрдамим тегади.
- Шаҳарга? Бекорларни айтибсан! - ҳамон тўппончани унга ўқталганича жавоб қилди аёл. - Манави мурдани кўргансан. Сотмоқчимисан бизни-а? Чучварани хом санабсан!
- Нега сотарканман? - деди Мадали. - Жуда очиққанман. Совуқдан ўлиб қолишим мумкин, тушуняпсизларми? Ишонинг, бу ҳақда ҳеч кимга ҳеч қачон оғиз очмайман. Шаҳарга олиб борсаларинг бас.
- Қасам ич! - эркак оҳиста Мадалига яқин келиб кўзларига боқди. - Қасам ич, дедим!
- Қасам ичаман.
Эркак шеригига юзланди.
- Хўш, нима қиламиз?
- Майли, уйга олиб борайлик, қасам ичди-ку! Қолаверса, пуллар қўлимизда. Фақат чуқурни қайтадан беркитиб ташлаш керак.
- Албатта. Қани, йигит, иккаламиз аввал чуқурни беркитайлик! Ундан кейин бемалол уйга жўнайверамиз.
Мадали қувониб кетди. Азбаройи хурсандлигидан совқотгани ҳам ёдидан чиқиб қор босган дарахтлардаги шохлардан синдира-синдира чуқур устига ташлай бошлади.
Аёл эса барибир қўрқар, шу сабабли тўппончасини у тарафга қаратганича химояланиш билан овора эди.


                         *      *      *
Ка
налга уланиш 👇

                      @akbarugli_aziz


1-асар, 18-саҳифа (1.18)


Қишлоқда ўсиб катта бўлган йигит учун, албатта, бундай кенг, қалин ўрмонларни кўриш қизиқарли кечади. Аммо шу тобда ўрмон, гўзаллик ҳақида ўйлашга вақт йўқ. Совуқ тобора кучайиб бормоқда. Ана, қор ҳам учқунлай бошлади. Аввалига панароқ жой топиб исинмаса, бу совуқда қотиб ўлиш ҳеч гап эмас.
Мадали шохларга урила-урила кетиб борар, хаёлида фақат бир ўй - қандай бўлмасин, ғорми ё шунга ўхшаш пана, иссиқ макон топиб тунаш!
Қайсидир қайинга етиб, шох-шаббалар устига оёқ қўйиб, нафас ростлаш учун тўхтаганди, оёғи тойиб кетди ва чуқурга қулади. Бу қандайдир сониялар ичида шу қадар тез содир бўлдики, нима эканини фаҳмлашга улгурмай қолди.
Яхшики, тушган ери қаттиқ эмасди. Ниманингдир устига йиқилди. Ҳеч қаери лат емади.
Устига ўпирилиб тушган қорни тозалаб кўр-кўрона ўзи ўтирган нарсани пайпаслаб кўрди.
- Нима? Нима бу? - йигит жон ҳолатда ўрнидан туриб ўзини четга олди.
Чуқурнинг кенглиги икки метрча келар, тик турганда бош кўринмай қоларди.
Мадали ҳамон ишонқирамай, бир муддат титраб-қақшаб чуқурда узала тушиб ётган мурдага тикилиб турди.
Наҳотки, қабристон бўлса бу ер? - ўйларди у. - Энди нима қиламан? Йўқ, мен қўрқмаслигим керак. Курсни эсга олишим зарур. У ерда неча марталаб ўликхоналарга бордим. Ўликларни мана шу қўлларим билан ушлаб кўрдим. Неча кунлаб уларнинг орасида яшашга мажбур қилишди. Нега бирдан қўрқиб кетдим? Ахир, мен жосусман!
Мадали ўзини қўлга олиб оҳиста энгашди-да, мурдани яна бир карра қўллари билан текшириб кўрган бўлди.
Эркак киши экан. Кўринишидан икки-уч кун олдин кўмилган. Қизиқ, нега бу ўрмонга кўмишди экан? Ҳа-а, тўхта.
У пайпаслай-пайпаслай, мурданинг чўнтакларидан ҳамён топди. Ичида бир даста пул ҳам бор экан. Қоронғиликда қандай пул эканини аниқлай олмади.
- Нима фарқи бор? - деди ўзига ўзи. - Омадим кеп қолди. Бу пул билан энди очдан ўлмайман. Энди бемалол мана шу ерда ухлаб, тонг отганда йўлга тушаман.
Мадали кўнгли бироз таскин топгандек, секин мурданинг ёнига ёнбошлаб кўзларини юмди.


                         *      *      *
Каналга уланиш 👇

                      @akbarugli_aziz


1-асар, 17-саҳифа (1.17)


- Мана шу ерга сени ташлаб кетамиз! - икки соатлик учишлардан сўнг вертолёт қандайдир очиқ майдонга келиб қўнганди. Учувчилардан бири Мадалини ташқарига олиб чиқиб, атроф билан таништирган бўлди. - Ҳов анови ўрмонни кўряпсанми?
- Кўряпман.
- Ўша ўрмон орқали кўзлаган жойингга етиб олишинг мумкин. Фақат эҳтиёт бўл, бу ерларда одам зоти яшамайди. Чор атрофда бўрилар изғиб юради.
- Бир амалларман, - сир бой бермай қўлсилтади Мадали. - Ёш бола эмасман!
- Хўп, омадингни берсин, курсант!
Мадали вертолёт осмонга кўтарилгунча бир жойда туриб қолди. Сўнгра таваккал қилиб ўрмон ичкарисига йўл олди.


                         *      *      *
Каналга уланиш 👇

                      @akbarugli_aziz


1-асар, 16-саҳифа (1.16)


Кеч тушди. Соат ўнларга яқин Мадалига ташқарига чиқишни буюришди.
Айлана атрофи брезент билан ўралган “Урал” негадир унинг бир ўзини олиб йўлга тушди.
Афсуски, ортиқча саволлар бериш тақиқланган.
Қор тинган бўлса-да, кучли совуқдан этлари жунжикиб бораётган Мадали эгнидаги юпқа гимнастёрка тугмаларини қадаганича индамай борарди.
Бир соатча йўл юришгач, машина тўхтади.
- Қани, шоввоз, туша қол! - брезентни кўтариб Мадалига қичқирди лейтенант. - Етиб келдик!
Мадали шунда билдики, кабинага ўзини ташқаригача кузатиб чиққан лейтенант ҳам чиқиб ўтирган экан.
- Қолганлар қани? - ниҳоят юрак ютиб сўрашга жазм этди у.
- Қолганлар бошқа томонларга жўнаб кетишди. Сенинг манзилинг бўлак!
Мадалини кичик ҳарбий аэропортга олиб келишганди. Улар бошини совуқ шамолдан тўсган кўйи, учишга шай турган вертолёт қаршисига боришди.
- Эсингда бўлсин, - уқтирди лейтенант. - синов муддати икки ой. Шу орада айтилган барча топшириқларни бажаришинг ва манови қоғозда кўрсатилган муддатда курсимизни топиб боришинг лозим бўлади. Хўш, гапларим тушунарлими?
- Тушунарли.
- Унда, олға!
Мадали шоша-пиша хайрлашди-да вертолётга чиқди.

                         *      *      *
Каналга уланиш 👇

                      @akbarugli_aziz


1-асар, 15-саҳифа (1.15)


Эртаси куни эрталаб жсмоний машқларни бажариб, нонуштадан қайтишгач, барча курсантларни мажлислар залини эслатувчи катта хонага йиғишди. Взвод командири негадир ҳаммани жой-жойларига ўтқазгач, хонадан чиқиб кетди. У чиқиб кетиши билан ичкарига биринчи кунлари майдонга тўплаб курс билан таништирган подполковник кириб келди.
- Азиз курсантлар, - деди у ўйчан оҳангда. - Мана, бугун сизларга бор ҳақиқатни айтиш фурсати етди. Чунки олдингизда ярим йиллик якунлари бўйича имтиҳон топшириш вазифаси турибди. Хўш, тайёрмисизлар?
- Худди шундай! - бараварига жавоб қилишди курсантлар.
- У ҳолда, эшитинг. Сизлар олти ой давомида ўқиб ўрганган курс жосуслик мактаби ҳисобланади. Жосус сўзининг маъносини тушунган бўлсангиз керак. Келгусида сизлар тобора томир отиб бораётган хавфли жиноятчиликка барҳам беришдек буюк ишда иштирок этишингиз керак бўлади. Бунинг учун ҳозирча ўқиш, ўқиш, ўқиш ва ўрганиш зарур. Бу бошланиши, холос. Эҳ-ҳе, ҳақиқий профессионал жосус бўлиб етишиш учун ҳали қанча-қанча қийинчиликлар, синовлар турибди. Майли, гапни қисқароқ қилайлик. Хуллас, имтиҳон шарти шундай. Бугун кечаси ҳаммангизни самолётга ўтқазиб, ўзингизга мутлақо нотаниш, кимсасиз манзилларга ташлаб кетишади. Ёнингизда овқат ҳам, пул ҳам, ҳужжат ҳам бўлмайди. Эгнингиздаги манови ҳарбийлар либоси ҳам фуқаро кийимига алмаштириб қўйилади. Икки ой давомида сиз ўзгаларга ўзингизни танитмасдан, кимлигингизни билдирмасдан яшай олишингиз керак. Ҳужжатни ҳам, овқатни ҳам, пулни ҳам ўзингиз учун ўзингиз топасиз. Огохлантириб қўяй, мабодо милиционер ёки шунга ўхшаш ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотлари қўлига тушиб қолсангиз-у, кимлигингизни, аниқроғи, ҳақиқий исм-шарифингизни, қандай курсда ўқишингизни билдириб қўйсангиз ёки бўлмаса, осонгина қўлга тушиб ишни бузсангиз, имтиҳондан ўтолмаган ҳисобланасиз. Бунга қўшимча, қилган жиноятингиз учун жазоланасиз. Сабаби, бизнинг ишда бу нарса хоинлик билан баробар. Хуллас, ҳақиқий жосусларга хос яшаш учун кураш синовининг илк босқичини бошингиздан кечирасиз. Гапларим тушунарлими?
- Худди шундай.
- Айтганча, сизлар ўн кишисиз. Аммо имтиҳон баҳолари икки ойдан сўнг эълон қилинганида, бу қадар озчилик эканингизга қараб ўтирилмайди. Бизга сон эмас, сифат керак. Қани, шунқорлар, олға!
Курсантлар гаплашиш мумкин эмаслигини билишгани учун ҳам битта-биттадан ташқарига йўл олишди.

                         *      *      *
Каналга уланиш 👇

                      @akbarugli_aziz


1-асар, 14-саҳифа (1.14)


Орадан олти ой вақт ўтди. Курсантларнинг ҳар бир куни тобора қизиқарлироқ, шу билан бирга, оғирроқ кечарди. Улар гоҳ бир-бирларининг чўнтакларини шилиш, гоҳ муаллимлар ўргатганидек, одамнинг оғриқ нуқталарига зарба беришни ўрганишарди.
Мадали ҳам курс ҳаётига кўникди. Ҳар куни дарслардан кейинги сукут сақлашлар, деразадан ташқарига термилганча хаёл суришлар, зерикиб кетган вақтларида уйга мактуб битишлар бора-бора одатга айланди.
Мана, бугун ҳовлида ёз. Бу ерларда ҳам ҳар қалай қуёш бор экан. Бухорочалик қиздирмаса-да, кун анча иссиқ кечди. Айниқса, эрталабки ўн чақиримга югуриш чоғида баъзи курсантлар, иссиқ туфайлими, ҳаллослаб қолишди. Ким билсин? Мадали каби улар ҳам серқуёш ўлкада ўсиб-улғайишган. Аммо ҳар кимнинг мижози бўлак бўлса керак-да!
Мадали бу кеча Мавлудага илк бор шу ердан туриб мактуб ёзишга қарор қилди.

“Мавлудахон, соғлиғингиз яхшими ? Имтиҳонларни эсон-омон топшириб олгандирсиз ? Мендан сўрасангиз, жуда яхши юрибман. Бизни ҳарбий курсда ўқитишяпти. Лекин ким бўлиб етишишимизни ҳалиям айтишгани йўқ. Жуда оғир машқларни бажартиришяпти. Мен кўникиб кетганман. Қийинчилик йўқ.
Мавлудахон, илтимос қиламан, мени кутинг! Икки йил бирпасда ўтиб кетади. Биламан, дадангиз ҳам бизнинг муносабатимиздан хабардор. Хабардор бўлмаса, мени ҳар кўрганида бошини қашиб қўймаган бўларди (ҳазил).
Майли, ҳозирча хайрлашайлик. Фақат... жавобини ёзиб юрманг. Бизнинг курсга хат келишига рухсат этишмайди.

Сизни соғиниб қолувчи Мадали”.

                         *      *      *
Каналга уланиш 👇

                      @akbarugli_aziz


🦅Контрразведкачи кечинмалари🦅


                         *      *      *
Каналга уланиш 👇

                      @akbarugli_aziz


1-асар, 13-саҳифа (1.13)


Эртаси куни ҳаммаларини ҳовлининг орқа тарафидаги бошқа бино ичига олиб киришди. Бу жой ҳам жуда катта экан. Йўлакларнинг охири кўринмайди. Сержант уларни аудиторияга бошлаб парталарга ўтқазди. Аудиториянинг мактаблардаги синф хоналардан фарқи деярли йўқ эди. Ёзув тахтаси, ўртада муаллим учун ажратилган стол-стул.
Бугунги муаллим ёши олтмишларга бориб қолган, калбош, истарали бир эркак экан.
Салом-аликдан сўнг мақсадини маълум қилди:
- Мен сизларга бугундан бошлаб чўнтаккезарлик фанидан дарс бераман.
Курсантлар гурр этиб кулиб юборишди.
- Ҳа-а, ҳозир куляпсан ҳамманг! - муаллим жаҳли чиқиб, қўлидаги таёқчани столга урди. - Аммо машғулотлар давомида кулишга вақтинг қолмайди. Бу касб сенларнинг келгуси хизматингда асқотади, аҳмоқлар! Агар чўнтаккесарликни профессионал даражада эгаллаб олмайдиган бўлсанг, юз фоиз кафолат бериб айтаманки, хизмат пайтида итдай ўлиб кетасан. Шундай экан, тилингни тийиб менга қулоқ сол!
- Ўзи бизнинг хизматимиз нимадан иборат бўлади? - орқароқда ўтирган курсантлардан бири муаллимнинг очиқ кўнгил эканини пайқаб савол ташлади.
- Бунинг сенга аҳамияти йўқ. Хизматни бошлаганингда билиб олаверасан. Ҳозирча дарсларни қойиллат!
Муаллим бир соат давомида чўнтаккесарликнинг сирлари ҳақида гапирди.
Иккинчи соат эса амалий машғулотлардан иборат эди.
- Қани, олдимга кел! - буюрди у олдинги партада ўтирган Мадалини қошига чорлаб. - Қўрқма, чиқавер.
Мадали секин муаллимнинг қаршисига чиқди.
- Қани, бармоқларингни кўрсат-чи! Оббо, йўғонлигини қара! Сен ҳали мана шу беўхшов бармоқларинг билан ўғирлик қилмоқчимисан? Йўқ, бунақаси кетмайди. Ҳақиқий чўнтаккесарнинг бармоқлари қизларникидан ҳам ингичкароқ, нозикроқ, узунроқ бўлиши лозим. Ўшанда бировнинг чўнтагини бемалол титкилай оласан. Кейинги дарсдан бошлаб бармоқларни ингичкалаштириш билан шуғулланмасак бўлмайдиганга ўхшайди.
Курсантларга бу дарс жуда ёқиб тушди. Айниқса, Мадали болалигида ўғрилар ҳақидаги турли афсонавий ҳикояларни кўп эшитган, ўзи ҳам ўшаларга ўхшаб уста ўғри бўлишни хаёл қилиб кўрганди.


                         *      *      *
Каналга уланиш 👇

                      @akbarugli_aziz


1-асар, 12-саҳифа (1.12)


Кечга бориб чарчаб, ҳолдан тойган курсантлар ўз казармаларига қайтишди. Кечки овқат тановул қилингач, хона-хоналарига кириб дам олишга рухсат этилди.
Мадалига алам қиладигани ҳеч ким билан гаплашишга рухсат йўқлиги эди. Айтишларига қараганда, йўлакда ҳам, хоналарга ҳам яширин камералар ўрнатилган, курсантнинг ҳар бир ҳаракати кузатиб туриларкан. Шу сабабли ҳеч қайси курсант ўзаро суҳбатга киришмас, фақат сукут сақларди.
- Мен ўзи қаерларга келиб қолдим? - ўйларди Мадали каравотда ётганча шифтга тикилиб. - Армияни катталар бошқача таърифлашарди. Бу ерда буткул бошқача. Ё махфий қуроллардан отадиган мутахассис бўлармиканмиз? Ахир, унақа қуролларни ҳар кимга ҳам ишониб топширишмайди. Шунинг учун астойдил тайёргарлик кўраётган бўлсак керак. Эҳ, уйдан хат келмаслиги ёмон экан-да! Одам зерикади. Агар бир йилгача шу тахлит ҳаёт кечирадиган бўлсам, ўлиб қолсам керак.
Чарчоқ баланд келди.
Мадали ўн-ўн беш дақиқа ўй суриб ётиб, ухлаб қолди.


                         *      *      *
Каналга уланиш 👇

                      @akbarugli_aziz


1-асар, 11-саҳифа (1.11)


Курсантларнинг барчаси ватанда спорт билан қаттиқ шуғулланганлиги сабабли ўн чақиримга югуриш ҳеч кимга қийин туюлмади. Казармага қайтиб юз-қўлларини ювишгач, саф тортиб курс ошхонасига йўл олдилар.
Овқатлар оддий аскарларникига ўхшамасди. Биринчи, иккинчи овқатлар гўштга лиқ тўла. Ҳаммалари иштаҳа билан тановул қилиб яна саф тортганча ташқарига чиқишди.
- Ҳозир иккинчи машғулотлар бошланади. - эълон қилди сержант курсантларнинг камарларини бир-бир кўздан кечириб чиқаркан. - Ичкарига кириб чўмилиш учун мўлжалланган махсус кийимларни қабул қилиб оласиз! Қани, омборга марш!
Кийимлар олингач, бир чақиримча олисга боришди. У ерда кичик-кичик бир нечта кўл бўлиб, атрофи баланд сим деворлар билан ўралган эди. Кираверишда озғиндан келган, юзлари захил, кўзлари худди маймунникига ўхшаб кетадиган бир рус йигити курсантларни бирма-бир кўздан кечирди.
- Сен ҳов анови кўлга тушасан! - деди у Мадалига совуққонлик билан.
Мадали йигит кузатуви остида хотиржам ичкарига қадам қўйди. Не кўз билан кўрсинки, кўл ичи ғиж-ғиж илон эди. Катта-кичик илонни кўриб эти жунжикиб кетди ва савол назари билан йигитга қаради.
- Ҳозир сен шу кўлга тушиб ўттиз дақиқа давомида чўмиласан, - тушунтирди йигит. - Агар илонлардан енгилсанг, яъни қўрқиб сувдан чиқиб кетсанг, демак, синовдан ўтолмадим деб ҳисоблайвер. Лекин, билиб қўй, токи уларни енгишга ўрганмагунингча ҳар куни шу машғулот такрорланаверади. Хўш, тушунтира олдимми?
- Ҳа, - деди Мадали лабларини асабий тишлаб.
- Унда, бошла.
Мадали кийимларини алмаштириб истар-истамас сувга тушди.
Илонлар шу қадар кўп эдики, у ёқдан-бу ёққа бемалол сузиб боришга қўйишмас, нуқул билакларига, оёқларига ўралашаверарди.
Мадали ярим соат давомида бир амаллаб илонларга чап беришга эришди ва, ниҳоят, сувдан чиқди.
Шу пайт негадир тепада кузатиб турган йигит кулиб юборди.
- Нега куляпсиз? - беихтиёр жаҳли чиқиб сўради Мадали. - Ўттиз дақиқа суза олдим-ку!
- Тўғри, суза олдинг, маладес! Аммо бу илонлар ҳақиқий илонлар эмасди. Сен пайқамадинг. Машғулот бошлаш учун махсус тайёрланган ўйинчоқ илонлар. Ҳақиқийлари, ҳов, анови каттароқ кўлда сузиб юрибди. Эндиги ишинг ўша кўлга тушиб, илонлар билан олишиш. Энди улардан қочиб юришинг эмас, аксинча, ўлдиришинг талаб этилади. Илонларга баданингни чақтирмай, қанча кўпини ўлдирсанг, баҳоинг шунча кўтарилади. Қани, бошла!
Мадали ярим соат тўхтамай сузавериб анча ҳолдан тойганди. Аммо буни манави сўхтаси совуққа уқтириб бўлмайди.
У оёқларини судраганича ўша кўл томон юрди.
Ҳақиқатан, бу кўлдаги илонларнинг тезлиги ҳам, ҳаракатлари ҳам наригиларидан фарқ қиларди.
Бироқ яна ярим соатга зўрға чидади.
У юқорига чиққач, қаердандир ғаввослар кийимини кийиб олган йигит пайдо бўлди-да, сувга тушиб ўлган илонларни санаб чиқди.
Мадали йигирмата илон ўлдирибди.
Бу кузатувчининг айтишича, энг юқори кўрсаткич экан.


                         *      *      *
Каналга уланиш 👇

                      @akbarugli_aziz


1-асар, 10-саҳифа (1.10)


Курсантлар марказий майдонга чиқиб саф тортишди. У ерда ёши қирқлардан ошган, фуқаро кийимидаги эркак кутиб турарди. Сержант қаддини ғоз тутиб эркакка ҳисоб берди.
- Ўртоқ подполковник, ўн кишидан иборат курсантлар гуруҳи дастлабки машғулотлар учун тайёр!
- Жуда яхши, - деди подполковник. - Азиз курсантлар, шу улуғ даргоҳга хуш келибсизлар! Бугундан эътиборан бир йил давомида тажрибали устозлардан касб сирларини ўрганасизлар. Биламан, курсни ўташ осон кечмайди. Шу сабабли биз саралаб-саралаб уч юз аскар орасидан фақат сизларни танладик. Лекин бу ҳаммангиз бизнинг касб эгаси бўлиб қоласиз дегани эмас. Йил сўнггида шахсан ўзим сизлардан имтиҳон оламан. Ўтолмаганингиз билан хайрлашишга мажбур бўламан. Имтиҳонни аълога топширганлар эса илк топшириқни бажаришга киришади. Гапларим тушунарлими?
- Худди шундай! - жавоб қилишди курсантлар бараварига.
- Унда, эшитинг, мана бу сержант сизларнинг взвод командирингиз ҳисобланади. Унинг буйруғини бажаришдан бош тортган курсант аёвсиз жазоланади. Эсингизда бўлсин, бизнинг жазоларимиз турмадагидан ўн чандон қаттиқ. Ҳозир эса дастлабки машғулот сифатида ўн чақиримга югурасиз. Ана шунинг ёрдамида жисмоний жиҳатларингизни синаб оласиз. Унутманг, ўн чақиримлик югуриш ҳар куни уйқудан туришингиз билан, албатта, бажарилиши шарт. Қани, ботирлар, йўлга!
Сержант курсантларни дарвоза тарафга йўллади ва кимсасиз кенгликка чиқишлари ҳамоно югуришга буйруқ берди.


                         *      *      *
Каналга уланиш 👇

                      @akbarugli_aziz

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

6

obunachilar
Kanal statistikasi